Toshloq tuman Davlat xizmatlari markazi ✅ | # UYDA QOLING 🏠


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi xuzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Farg'ona viloyati Toshloq tuman markazi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига етиб келиб, вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди.
Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилди.
Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Бухарскую область, ознакомился с ситуацией в Каракульском и Алатском районах, совершив облет на вертолете.
В райцентре Алата состоялась встреча с местными жителями и активом.
Даны поручения по ремонту жилья и и объектов инфраструктуры, оказанию всемерной помощи населению. Определены оперативные меры по сельскому хозяйству, отраслям экономики, общественной безопасности.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tabiiyofat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


#Биласизми

Пандемия муносабати билан солиқ имтиёзлари белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Каналимизни қайси ҳудудлардан кузатиб боряпсиз?
Опрос
  •   Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
  •   Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари
  •   Бухоро, Навоий вилоятлари
  •   Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
  •   Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
  •   Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри
10153 голосов


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Дилафрўз Икромова – Мактабгача таълим вазири матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси:

[ ... карантин даврида ота-оналар тўлови миқдори оширилмаган ..
. ]

☑️ Ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун ота-оналар тўлови миқдори ошгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
28 февралдаги 114-сон қарори қабул қилиниб, мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 2020 йилги миқдорлари тасдиқланиб,
2020 йил 1 майдан бошлаб ота-оналар тўлови миқдорлари ўртача 15% оширилиши кўрсатилган
. Бу каби ҳужжатлар ҳар йили қабул қилиниб, ота-оналар манфаатини кўзлаган ҳолда йилнинг бошидан эмас, балки 1 май кунидан бошлаб жорий қилинади. Бироқ карантин даврида ота-оналар тўлови миқдори оширилмаганини маълум қиламиз.

#Иқтибос

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тўлов ставкалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Сильный ветер, пришедший на территорию нашей страны 27 апреля, нанес вред жизни населения, серьезный ущерб инфраструктуре и сельскохозяйственным площадям в Бухарской, Навоийской, Самаркандской и Кашкадарьинской областях.
Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с последствиями природной стихии, определения необходимых мер по их ликвидации и непосредственного диалога с населением отбыл в Бухарскую область.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tabiiyofat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Бугун — 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди

📌 Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган мажлисда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Президент фармон ва қарорлари, Республика махсус комиссиясининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари муҳокама этилди

✅ Карантин жорий этилгач, судлар фаолияти тўхтаб қолгани йўқ, аксинча, юзага келган мураккаб вазият инобатга олиниб, судларда кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўриб келинмоқда, бошқа ишларни кўриш эса, маълум муддатга қолдирилди

✅ Карантин тартиби тугагач, судларга мурожаатлар сони кескин ошиб кетиши мумкин. Бу эса, судлар зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Шу нуқтаи назардан бунга судлар ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўришини тақозо этади

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онлайн никоҳдан ўтиш қандай амалга оширилади?👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми
Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

👉 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;

👉 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

👉 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

👉 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

👉 ёлғиз пенсионерлар.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Davlat xizmatlari yangiliklari
#Марказларимиз

Муштарак мақсадлар манзили

Айни дамда коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш бўйича мамлакатимиз миқёсида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Халқимиз саломатлиги ва фаровон турмушини таъминлаш энг устувор мақсадлардан бири сифатида қаралмоқда.

Ҳаёт эса давом этмоқда. Буни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туманлари мисолида кўриш мумкин. Бу иккала ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли қулайлиги учун Давлат хизматлари марказлари янги бинога кўчиб ўтди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/mushtarak-maqsadlar-manzili

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube


Репост из: "Фарғона шифокори" газетаси
Фарғонадаги айрим тиббиёт коллежлари Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарорига асосан мамлакатимизда 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.
Хусусан, Фарғона вилоятидаги 5 та тиббиёт коллежлари Бешариқ, Марғилон, 2-Марғилон, Қува, Риштон тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари сифатида қайта ташкил этилади.

Расмий, ишончли хабарлар фақат шу ерда: 👇
@fargonashifokori


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми?

Солиқ кодексига мувофиқ қуйидагилар ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш ҳисобланади:

🔹 қонун ҳужжатларига мувофиқ:
йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътил учун тўлов, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлови;
ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътил учун тўлов;
ўқиш билан боғлиқ таътил ва ижодий таътиллар учун тўлов;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътил учун тўлов;
🔹 асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар;
🔹 донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун тўлов;
🔹 Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга тўлов;
🔹 қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи;
🔹 маълум муддатга аввалги иш жойи бўйича лавозим маоши миқдори сақлаб қолинган ҳолда бошқа юридик шахслардан ишга жойлаштирилган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турган ходимларга маошдаги фарқ тўлови;
🔹 ходимларга кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи;
🔹 ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун тўлов;
🔹 меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча тўлов;
🔹 қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки иш берувчининг қарори билан мажбурий прогул вақти учун ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун тўлов;
🔹 ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун тўлов;
🔹 асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ҳамда ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган юқори малакали ходимлари меҳнатига тўлов;
🔹 иш берувчининг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар;
🔹 олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун иш берувчи ҳисобидан тўланадиган нафақалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Анализ_ЗАГС

За 1-квартал 2020 года всего зарегистрировано 49 492 семей.

По республике наибольшее количество новых семей - 5 374, зарегистрировано в Самаркандской области.

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube


#ФҲДЁ_таҳлили

2020 йилнинг 1-чораги давомида 49 492 никоҳ қайд этилган.

Республикамиз бўйича энг кўп 5 374 никоҳ қайд этилган ҳудуд Самарқанд вилояти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube


#Марказларимиз

Коронавирус, карантин сабаб, фуқаролар кўплаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун масофадан туриб мурожаат қилишга одатландилар.

Лекин, айрим кечиктириб бўлмайдиган хизмат турлари борки, уни марказга келмай туриб амалга ошириб бўлмайди.

Ана шундай паллаларда ўз жонини хатарга қўйиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиб келаётган давлат хизматлари маркази ходимларининг кўрсатаётган хизматларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди.

Батафсил: https://davxizmat.uz/uz/news/xalqqa-xizmat-davom-etmoqda

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube


Фарғонада 1036 нафар тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари тўланди

Республика бўйича коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларнинг тўланиши тўғрисида маълумотлар очиқланди.

Молия вазирлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, йил бошидан — 27 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича ойлик лавозим маошларига 6 фоиз миқдорида жами 8623 нафар ходимларга 13 млрд 831 млн сўм ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланган.

Шунингдек, 14 кунлик фаолият даври учун 1040 нафар ходимга 21 млрд 980 млн сўм махсус қўшимча рағбатлантириш пуллари берилган.

Хусусан, Фарғона вилоятидаги 865 та тиббиёт ходимларига 6 фоизлик устама— 744 млн сўм берилган бўлса, 5 млн.дан 25 млн.гача бўлган миқдордаги сумма эса 171 кишига жами 3 млрд 355 млн сўм тўланган.

Расмий, ишончли хабарлар фақат шу ерда: 👇
@fargonashifokori


Наманганлик депутатга боғлиқ воқелик бўйича Бош прокуратура баёноти

2020 йил 15 апрель куни Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Т.Мухамадиев ўзига тегишли автомашинасида Наманган шаҳар, Янгиқўрғон кўчасида ташкил этилган блок постига етиб келиб, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Айни ҳолатда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, Наманган шаҳар прокуратураси 16.04.2020 йилда Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга розилик бериш ҳақида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига тақдимнома киритади.

Шу куннинг ўзида мазкур тақдимномани кўриб чиққан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 21-06-сонли қарор билан Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кенгашнинг розилиги асосида шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бироқ, орадан уч кун ўтиб, 19.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида, амалдаги қонунчиликка зид равишда Кенгашнинг юқорида қайд этилган 21-06-сонли қарори бекор қилиниб, Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилган.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида Наманган вилояти прокурори томонидан 21.04.2020 йилда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига шаҳар Кенгаши чиқарган қарорларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.

Ушбу тақдимнома 25.04.2020 йилда вилоят Кенгашида кўриб чиқилиб, шахар Кенгашининг 16.04.2020 йилдаги 21-06-сонли карори ўзгаришсиз қолдирилди (Т.Мухамадиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш рад этилди) ҳамда 19.04.2020 йилдаги қарори бекор килинди.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov


❗️Aвтотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсатномалар (стикерлар) беришда солиқ тўловчилар олдига солиқларни олдиндан тўлаш каби қўшимча шартлар қўйилмайди.

Ижтимоий тармоқларда "Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган автоуловларга стикерлар бериш ҳуқуқини олган Давлат солиқ қўмитаси бўлинмалари ходимлари тадбиркорларга солиқларни ярим йил олдин тўлаш талаб қилаётганлиги тўғрисида" хабарлар тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди:

Ўрта ва кичик бизнес тоифасига кирувчи корхоналарнинг транспорт воситаларига рухсат бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгардир. Йирик солиқ тўловчилар эса ҳокимликлардан рухсат олиш имконияти йўқ. Шу сабабли ДСҚ Республика махсус комиссияси топшириғига кўра, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси рўйхатига кирадиган йирик солиқ тўловчиларга рухсат берувчи стикерлар беришни бошлади.

Aвтотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсатномалар беришда солиқ тўловчилар олдига солиқларни олдиндан тўлаш каби қўшимча шартлар қўйилмайди. Ушбу хизмат бепул.

📞Aгарда давлат солиқ хизмати органлари томонидан рухсат берувчи стикерни олиш учун солиқларни олдиндан тўлаш талаб қилинганлиги ҳақида аниқ фактлар ёки корхоналар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, (71) 244-98-27, (71) 244-98-34 рақамлари орқали ДСҚ матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA


Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмас.

Бунинг учун Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжерида очилган @huquqiy_maslahatbot ботига саволларингизни масофадан туриб юборишингиз ва ушбу бот орқали зарур ҳуқуқий маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Келиб тушган саволларга Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникаси ва “Мадад” ННТ мутахассислари ҳамда малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиши маълум қилинади.

Саволларингизни йўллаш учун Telegram-bot: @huquqiy_maslahatbot.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Показано 19 последних публикаций.

108

подписчиков
Статистика канала