#Тезкор_хабар
⚡⚡26-ўлим: Қорақалпоғистонда 62 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Қорақалпағистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи Б.Я. 10 июнь куни Қозоғистондан келгани сабабли карантин марказига жойлаштирилган. 15 июнь куни эса ҳамроҳ касалликлари туфайли Яккасарой туман шифохонасига ётқизилган.
19 июнь куни унда коронавирус аниқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ўтказилган ҳамда ўтган кунлар давомида реанимация бўлимида бўлган.
Унга юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак, буйрак, жигар етишмовчилиги каби қатор касалликлар бўйича ташхис қўйилган.
Бемор бундан аввал, охирги 5 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.
Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи етакчи шифокорлар, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.
Hеанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFCECsgx4LUrGupryw