#Тезкор_хабар
⚡️⚡️28-ўлим: Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.
Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган.
Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.
Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди
Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFCECsgx4LUrGupryw