Имом Бухорий ҳазратлари “Ал-адаб ал-муфрад” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуддан қуйидаги ҳадисни баён қиладилар: “Набий (а.с): рост гапиринглар, чунки ростгўйлик яхшиликларга бошлайди ва бу яхшиликлар эса жаннатга йўллайди. Киши рост гапираверса, у Аллоҳ таоло ҳузурида жуда ростгўй (сиддиқ) деб ёзилиб қолади. Ёлғон гапиришдан ўзларингизни сақланг, чунки ёлғон гапириш ҳамма бузуқликларга олиб боради, бузуқлик эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳ ҳузурида ёлғончи бўлиб ёзилиб қолади”, деганлар. Ушбу ҳадисдан ростгўйликнинг ҳам даражаларга эга экани келиб чиқади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келмасидан ҳам илгари шу даражада ростгўй эдиларки, қабиладошлари У зотга “амин (ишончли)” деб ном берган эдилар.
Каналга уланиш! 👇 👇
https://t.me/xojabuxoriy
Каналга уланиш! 👇 👇
https://t.me/xojabuxoriy