XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@TODAYKHOREZM11

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


⭕️⭕️⭕️
🔥Янгиариқ ва Хива туманларининг айрим ҳудудларида вақтинчалик газ бўлмайди

Урганчтрансгаз УК томонидан “Янгиариқ” газ тақсимлаш стансиясида мавсумий шайба алмаштирилиши сабабли 18-апрел куни соат 9:00 дан 18:00 гача Янгиариқ туманининг барча маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари сони - 13 950 та
Улгуржи истеъмолчилари сони – 235 та

————————————-

Полвон газ тақсимлаш стансиясидан табиий газ олувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Хива туманининг Журён, Қумёп, Индавак, Шўркўл, Хорвуз ва Саёт маҳаллаларига 18-апрел куни соат 9:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари сони - 4554 та
Улгуржи истеъмолчилари сони – 87 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

6k 0 47 5 14

⚡️Хива Янгиариқ Шовот Боғот Янгибозор Урганч туманлари ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр стансиялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

🔸Хива туманининг Гандимён, Поласултон, Париша, Қоттибош маҳаллаларида

🔸Янгиариқ туманининг Таган, Кушанда, Севган, Қиллавит маҳаллаларида

🔸Шовот туманининг Идали қалъа, Комилжон Отаниязов, Қатқалъа, Ботирлар, Арбоб, Қундуз, Тупроқалъа, Янги турмуш, Ойдин, Ойдин қалъа, Тараққиёт, Оқкўл, Остона, Қумёп, Буйрачи, Роят, Мевазор, Наврўз маҳаллаларида.

🔸Боғот туманининг Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон, Оқ тепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Ҳуррият, Беруний, Гулшан, Нурли маскан, Обод маҳаллаларида, Янги қадам, Олтинқум шаҳарчасида

🔸Янгибозор туманининг Бўстон, Навбрёп, Қоратепа маҳаллаларида

🔸Урганч туманининг Орзу, Ҳидоят, Қумравот, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод маҳаллаларида.

🔸Урганч шаҳрининг Исломобод Бобур, Бўстон маҳаллаларида

Жорий йилнинг 18 апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Нархлар ошишини Умидага ўхшайдиган аҳолининг 75-80 фоизи деярли сезмайди”

1-майдан электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз.

Ушбу роликда Мадина ва Умида мисолида тежамкорлик камроқ харажатга олиб келиши содда ва тушунарли қилиб кўрсатиб берилибди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

11k 1 109 26 31

💵АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 18-апрелдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. 

1 USD 12 694,96 сўм (+ 23,12)
1 RUB 134,66 сўм (+ 0,02)
1 EURO 13 508,71 сўм (+ 39,81) 

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қўлланилган жарималарни ўз вақтида тўламасдан келаётган фуқароларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, жарималарни ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан жавобгар Д.М.дан давлат фойдасига жами 31 та 14,5 млн. сўмлик маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор Д.М.га давлат олдидаги мажбуриятини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, ундирув қарздорга тегишли бўлган “Сobalt” русумли автотранспорт воситасига қаратилган ва олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситасининг турган жойи аниқланиб, хатланган ва МИБ биносига олиб кирилган.

Шундан сўнг, қарздор барча жарималарини тўлади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Киевда урушдан зарар кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлиги, урушдан жабр кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf
701.2Кб
Ҳукуматнинг энергетика бўйича янги қарорида янги ташкил этилган агентликка вазифалар юкланган

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (иловалари билан) эълон қилинди.

Қарорга асосан янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятига алоқадор вазифалар киритилган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бериладиган бир марталик компенсациялар тартиб-тамойили белгиланган.

Аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган компенсация муддати айтилмаган ҳолда вақтинча деб кўрсатилган.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Урганч шаҳрида “ямалар макони” давом этмоқда

Бу сафарги манзил хайдовчилар учун қимматга тушмоқда. Деҳқон бозор 9 қаватли бино светофор ёнида иккита автомобил зарар кўрди, сабаби йўл тўлиқ жавоб бермаслиги афсуски йўлнинг холати ёмонлашмоқда.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Хива шаҳар, Хонқа ва Янгиариқ туманларининг айрим ҳудудларида газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари сабабли 17-апрел куни соат 10:00 дан 17:00 гача Хива шаҳрининг Гулшан-2, Қиёт, Лолазор, Сангар, Гиламчи, Газчи, Тозабоғ, Мевастон, Дўстлик, Қумяска, Каптархона, Ичан қалъа, Калта Минор, Ангарик, Янги Ҳаёт, Шихлар маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

Аҳоли хонадонлар сони- 10 112 та
Улгуржи истемолчилар сони- 131 та

———————————-

“Хонқа-2” газ тақсимлаш стансиясидан табиий газ келтирувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари ва мавсумий шайбаларни алмаштириш ишлари бажарилиши сабабли қуйидаги ҳудудларга 17-апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Хонқа туманининг Маданият, Нуробод, Каттакуч маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони – 1987 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 28 та

————————————

Янгиариқ туманининг Шеробод ва Шихбоғи маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони – 1365 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 18 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Урганч шаҳрида катта ямалар кўпайган… Аммо уни тузатадиган инсон йўқ.

Бир неча кунлардан буён хеч кимга қизиқи бўлмаган ямага кўзимиз тушди шаҳар ташқарисида эмас, энг гавжум ва серқатнов йўлда шу холат кузатилмоқда. Энди бу холатни кўрмай ўтаётган катталларимиздами? Ёки бу шаҳар ҳудидига кирмайдими? Кунига минглаган автомобил ўтади аммо бу тузатилмайди ёки хоҳлашмайдими буёғи қоронғу….?

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

9.9k 0 19 25 36

❗️Эҳтиёжманд оилалар учун 270 минг сўм "свет" ва табиий газ бўйича компенсация қилиб берилади

Яъни мабодо эҳтиёжманд оилалар белгиланган ижтимоий нормадан кўпроқ "свет" ёки газ ишлатиб қўйса, ортиқча нархни давлат бюджетдан компенсация қилиб беради.

Бунда қуйидаги миқдорлардаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Яхши қарор бўлибди, кам таъминланганларга анча ёрдам бўларкан.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Табиий газ нархи

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябр-феврал ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.

➖ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
➖ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
➖ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
➖ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
➖ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март – октябр ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.

➖ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
➖ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
➖ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
➖ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
➖ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.

2024-йилнинг 1-июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

14.9k 0 217 26 44

Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 миллионга етди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган. 
Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


⚡️Қўшкўпир Янгиариқ Боғот Янгибозор ва Урганч туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари Ўзбекистон Республикаси электр стансиялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жамият томонидан вилоятимизнинг

🔸Қўшкўпир туманининг Кенагас, Довуд, Қорамон, Зарбдор, Машраб Ўзбекистон, Шихмахшад маҳаллаларида.

🔸Янгиариқ туманининг Оқ мачит, Ангариқ, Чиқирчи, Тузлоғ, Шеробод, Шихбоғи, Қармиш маҳаллаларида.

🔸Боғот туманининг Оқ тепа, Беруний, Ҳуррият маҳаллаларида

🔸Янгибозор туманининг Янгиёп маҳалласида

🔸Урганч туманининг Уйшин, Мироблар, Араблар, Мергановул, Жайҳун, Анжирчи, Ўртадўрман, Ғалаба, Обод маҳаллаларида

Жорий йилнинг 17 апрел куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


Buxgalteriya kasbini o’rganish orqali 7 oy ichida daromadga chiqmoqchi bo’lganlar diqqatiga!
Videoni ko’rdingizmi?

(Oxirigacha o’qing)

Bugungi kunda zamon talabi bo'lgan buxgalteriya kasbi deyarli hamma uchun kerak. Siz buxgalter kasbini o'rganib daromad ko'rmoqchimisiz, tadbirkor bo'lmoqchimisiz yoki boshqa kasb egasi bo'lmoqchimisiz hayotingizda buxgalteriya ilmi doim kerak bo'ladi.

Kurslar haqida to’liq ma’lumot olish👈
https://finlite.info/48V8yPL
https://finlite.info/48V8yPL

Nima uchun BUXGALTER bo'lish kerak?

Har qanday biznesda buxgalteriya hisobi mavjud va kerakli tajriba, ko'nikma va bilimga ega bo'lgan malakali mutaxassislar doimo talabga ega bo'ladi.

Kurslar haqida to’liq ma’lumot olish👈
https://finlite.info/48V8yPL
https://finlite.info/48V8yPL

Buxgalter bo'lib ishlash ko'plab afzalliklarga ega?

Yuqori darajadagi daromad.

Boshlang'ich buxgalterning o'rtacha daromadi 200$ dan boshlanadi, professionallar esa oyiga 1000$ dan ko'proq oladi.

Masofadan turib ishlash mumkin.

Bugungi kunda autsorsing buxgalteriya hisobi ko'plab yakka tartibdagi tadbirkorlar va kichik kompaniyalar uchun buxgalteriya hisobini tashkil etishning mashhur usuli hisoblanadi.

Oliy ma'lumot shart emas.

Bugungi kunda buxgalterning kasbiy faoliyati oliy ma'lumotni talab qilmaydi. Siz bizning kurslarimizdan so'ng darhol o'z karyerangizni boshlashingiz mumkin.

Karyera o'sishi.

Keyinchalik, siz moliyaviy direktor bo'lishingiz yoki kompaniyaning buxgalteriya bo'limini boshqarishingiz mumkin.

Faqat Aprel oyi uchun 45 nafar o’quvchi qabul qilamiz.
29 ta joy band qilindi.

16 ta joy qoldi. Boshqa o’quvchi qabul qilmaymiz.


Kurslar haqida to’liq ma’lumot olish👈
https://finlite.info/48V8yPL
https://finlite.info/48V8yPL

Savollaringiz bo'lsa shu yerga yozing:
👉 @finlite_administrator_3

☎️ Tel: 78 113 93 33

Instagram | Telegram | YouTube


БОҒОТ ТУМАНИДАГИ БИРЛАШМА БОШЛИҒИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани тиббиёт бирлашмасида рағбатлантириш пуллари тўланишида ноҳақликка йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, коррупция ҳолатлари юз берганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарларда келтирилган ҳолатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Ўрганиш натижалари бошқарма бошлиғи иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилинди. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т. К. вазифасидан озод қилинди. Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига муассасада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе


ХОРАЗМДА УМУМФОЙДАЛАНУВ ЙЎЛЛАРИ ТАъМИРЛАНМОҚДА...
Вилоятимизда ҳам сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш,йўлларни халқаро талаблар даражасига келтришга алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, айни кунларда Хоразм вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг тизим корхоналари томонидан 4Р 163 " Боғот қ.- Янгиарик қ.- Хива ш.- Қўшкўпир қ.- Шовот ш.- Гурлан ш." 0-93 км умумфойдаланувдаги автомобил йўлида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун асфалтобетон қопламаси ётқизиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

8.8k 0 13 11 23

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Геморрой белгилари:
✅ чиқарув тешигида ноқулайлик ҳисси;
✅ қичишиш, оғриқ ва ачишиш;
✅ қон кетиши;
✅ геморроидал тугунларнинг тушиши.

🏥 Замонавий тиббиёт геморройни
оғриқсиз ва самарали даволаш имконини беради. Биринчи босқичдаги беморларни консерватив йўл билан даволаш мумкин, ўтказиб юборилган босқичда эса сифатли ва минимал огриксиз муолажалар самарали бўлади.

⭐️«Yulduz Med Service» - Саломатлигингиз ишончли қўлларда!

✅Мутахассис маслаҳатига ёзилинг:

☎️ | 93 - 750 00 00
☎️ | 93 - 740 00 00

📍 | К.Отаниёзов кўчаси 1/4 (Шошилинч касалхонаси «Экстренная»)
@yulduz_klinika


Хоразмда Долларчиларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди

Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 40,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, 20,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Web sayt | 📷Instagram |
📱Telegram | 📺YouTubе

10k 0 43 9 41
Показано 20 последних публикаций.