Yoshlar_ittifoqi_Buxoro


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O'zbekiston yoshlar ittifoqi Buxoro viloyat Kengashi

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций






Репост из: O‘zbekiston yoshlar ittifoqi
“Innovatsion gʻoyalar” forumida yangi loyihalar namoyishi http://yi.uz/uz/news/2267


























Репост из: Fizkult, Salom
Oʻzbekistonning ayrim shaharlarida yoshlar xostellari tashkil etiladi
⭕️ Batafsil: https://bit.ly/2RY3Ytn


ПАХТАЗОР ЖАСОРАТГА ЧОРЛАЙДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг бухоролик пахтакорлар, олиҳиммат ёш ҳашарчиларга
М У Р О Ж А А Т И
Қадрли вилоятдошлар!
2018 йил ҳосили пахта хом-ашёсини йиғиб-териб олишни вилоятимиз дала меҳнаткашлари зўр қувонч ва қониқиш билан кутиб олдилар. Терилган ҳар бир килограмм пахта учун давлат 950 сўмдан 1300 сўм миқдорида тўланиши ҳосил йиғим-теримида қатнашаётган оилалар, ҳашарчилар, уюшмаган ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ана шундай имкониятлардан, яъни йиғим-терим мавсумининг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланаётган илғор фермерлар пахта тайёрлаш шартнома-режаларни бажариб, бошқа дала меҳнатчиларини пахтазорда жасорат кўрсатишга даъват этмоқдалар.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман Кенгашлари
раислари ва фаоллари!
Бугунги кунда пахтазорларда, ҳосил тақдирини ҳал этишда йигит-қизлар асосий куч эканлигини унутманг. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан иш билан банд бўлмаган, уюшмаган ёшларда меҳнат кўникмаларини ошириш, уларни оилаларининг моддий таъминотига ўз меҳнатлари самараси орқали ҳисса қўшишларига ундаш, шунингдек, вақтинча иш билан бандликларини таъминлаш мақсадида Фидоий ёшлар отрядлари ташкил этилиб, уларнинг йиғим-терим ишларига жалб қилингани ажойиб ташаббус бўлди. Етакчилар ва фаоллар бундай ташаббусни жойларда қўллаб-қувватлаб, теримчилар ва ҳашарчилар сафларини янада ошириш, илғор теримчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш чораларини кенгайтириш даркор.
Ҳашарчиларнинг ишдан кейинги бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида турли адабий кечалар, учрашувлар, концертлар ташкил этиш этишни янада кенгайтириш, бу тадбирларга вилоятнинг таниқлари хонандалари, адиблари ва бошқа зиёлиларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
Муҳтарам вилоятдошлар!
Бухоро – қатор йиллардан буён, хусусан, истиқлол даврида пахтачиликдаги ютуқлари билан мамлакатимизда ўз муносиб ўрнига эга. Вилоятимиз пахтачиллик мактаби тажрибаси бошқа воҳалар деҳқонлари томонидан ўрганилиб, машъал фермерларимиз эришган ютуқлар кўп бор ибрат қилиб кўрсатилган.
Ишончимиз комилки, вилоятимиз заршунослари, чевар теримчилар, серҳиммат ҳашарчилар, иш билан банд бўлмаган ҳамда уюшмаган ёшларнинг шавкатли меҳнати билан Бухоро пахта хирмони тез фурсатда тикланиб, мамлакатимиз иқтисодий фаровонлигини юксалтиришда муносиб армуғон бўлади.
**ҲОСИЛНИНГ СЎНГГИ МИСҚОЛИГАЧА НЕС-НОБУД ҚИЛМАЙ, ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТАЙЛИК!*







Показано 20 последних публикаций.

145

подписчиков
Статистика канала