ADLIYA To'raqo'rg'on tuman


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Тўрақўрғон адлия бўлими

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Раҳбар + ҳуқуқий тарғибот канали қонун ҳужжатларини етказиб боришнинг янги механизми ҳисобланади. АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДАН янги ташаббус!!!




Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ҳақида нималарни биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

❌ “қизил”
ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

〰️〰️〰️〰️

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

в) “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official


Репост из: Davlat xizmatlari yangiliklari
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Турахужаев Халилилло Собиржонович Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Х.Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги тизими жамоаси Халилилло Собиржоновични тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Фуқаро хориждан қайтгач унинг пенсияси тўлиқ тўланадими?

Батафсил
👉 http://hudud24.uz/?p=13456

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

Хотин қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш учун тавсиянома олиш тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Namangan adliya/Uyda qoling
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФИ.

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Наманган вилоятига ташриф буюрди. Даставвал вилоятнинг йирик корхонаси ҳисобланган “ART SOFT HOLDING” МЧЖда бўлиб, у ерда ишлаб чиқарилаётган сочиқ ва чойшаблар, аёллар ва эркаклар халатлари ҳамда керамика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти билан танишди.
Таъкидлаш керакки, тўқимачилик саноати ҳар бир давлат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Пахта экспорти бўйича етакчи бўлган мамлакатимиз учун бу сфера айниқса жуда аҳамиятлидир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ тўқимачилик корхоналари фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 1676 таси Наманган вилоятига тўғри келади. Енгил саноат ва тўқимачилик муҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 249 млрд.ни ташкил этмоқда.
Ташриф давомида Адлия вазири тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда белгиланган имтиёз ва преференциялар ҳусусида сўз юритиб, соҳани жадал ривожлантириш, шунингдек хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг кредит линиялари ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерини ташкил қилиш бўйича корхона вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Каналга уланиш👇
https://t.me/namanganadliya




Репост из: To'lqinboyev Islomjon


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

✅ Фармон билан Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

📌 БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш асосий йўналишлардан биридир.

📋 Шунингдек, Фармон билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🔎 Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази (Марказ) Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради.

🗓 “Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади.

🎖Фармон билан “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини таъсис этилди.

✅ Кўкрак нишони инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топширилади.

👥 Шунингдек, ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми ўтказилади.

🔰 Марказ ходимларининг лавозим маошига:
👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;
👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Фароғат Раззакова
Маъмурий баённома планшет орқали расмийлаштирилиши мумкин

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (407-сон, 24.06.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув” лойиҳаси босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

🔰 Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

♻️ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органлар, судлар ва мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг электрон ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграциялаштириш;

🖥 маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базаларини шакллантириш;

✂️ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали иш юритиш тартибини соддалаштириш.

🏢 Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга ошириш ва юритиш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

📌 Лойиҳани Тошкент шаҳри ҳудудида амалга ошириш доирасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.

📃 Унга кўра, ваколатли мансабдор шахс ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус мобиль қурилма (планшет) орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.

✍️ Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс агар уни ўзи содир этганлигига эътироз билдирмаса, баённомани планшетдаги махсус сканерловчи ускуна орқали бармоқ изларини тушириш йўли ёки электрон график имзоси билан тасдиқлайди.

💰 Шунингдек, ҳуқуқбузарга “Электрон ҳукумат” нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имконияти яратилади.

☑️ Қарорда соддалаштирилган тартибда иш юритилмайдиган ҳолатлар ҳам белгилаб берилди.

❕Жумладан, соддалаштирилган тартибда иш юритишга ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи эътироз билдирганда, ҳуқуқбузарлик учун жаримадан бошқа турдаги жазо назарда тутилган ҳолатларда иш соддалаштирилган тартибда юритилмайди.


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Live

Ғалаба парадида иштирок этаётган Ўзбекистон ҳарбийлари

©️uznews

Каналга уланиш
👇
https://t.me/hudud24official






Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (402-сон, 23.06.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

✅ Низомга мувофиқ, бундай тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади: ⬇️
🔻 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
🔻 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
🔻 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
🔻 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
🔻 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
🔻 ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
🔻 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

✅ Низом билан тавсиянома олиш тартиби белгиланди.

☑️ Унга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

➡️ Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

🌐 Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

⏳Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

❗️Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Advice.uz huquqiy axborot portali
#Билиб_қўйган_яхши

Алимент ҳақида қонунчиликда нималар белгиланган?

❌ Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота ёки онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

🚻 Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

🤝 Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.

➗ Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун 4/1 қисми, икки бола учун 3/1 қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун 2/1 миқдорида ундирилади.

👨‍🎓 Алимент миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

🙅‍♂️ Ота ёки онадан ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

👨‍👧‍👦 Нафақат ота-она балки, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

▶️ Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

👮‍♂️Агарда шахс алимент тўламаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида алиментни тўламаса, Жиноят кодексининг 122-моддасида кўрсатилган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Батафсил: Advice.uz

"Мадад" ННТнинг Беруний туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси М. Каримбаев томонидан тайёрланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Репост из: Namangan adliya/Uyda qoling
Ҳуқуқий масалалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар керакми? "Мадад" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотига мурожаат қилинг!

✅ “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқароларга онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши билан бирга, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.

✅ Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшуносларига бевосита ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз лозим.

✅ Ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.

✅ Иш куни ва вақти: душанба–жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.


Репост из: 👨‍⚖YURIDIK🔊 News
📌O’zbekiston Respublikasi Prezidenti hamda eks-Prezidenti (konstitutsiyaviy vakolat muddati tugab yoki sog‘lig‘i holatiga ko‘ra iste’foga chiqqan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti) faoliyati kafolatlarini bilasizmi:

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti daxlsizlik va immunitetga ega bo‘ladi.

☝️O‘zbekiston Respublikasining eks-Prezidenti ham butun hayoti mobaynida daxlsizlik va immunitetga ega bo‘ladi.

☝️O‘zbekiston Respublikasining eks-Prezidenti O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti vakolatlarini bajarish bilan bog‘liq harakatlar uchun jinoiy va boshqa xil javobgarlikka tortilishi mumkin emas.

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti va uning oila azolariga davlat muhofazasi beriladi.

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qonuniy faoliyatiga to‘sqinlik qilinishiga, shuningdek uning sha’ni va qadr-qimmatiga putur yetkazilishiga yo‘l qo‘yilmaydi hamda bunday harakatlar qonun bilan ta’qib qilinadi.

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentiga muddati o‘ttiz olti ish kunidan iborat yillik haq to‘lanadigan ta’til beriladi.

☝️O‘zbekiston Respublikasining eks-Prezidenti umrbod O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zosi lavozimini egallaydi.

☝️O‘zbekiston Respublikasining eks-Prezidenti yoshidan qat’i nazar, amaldagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti oylik mansab maoshining 70 foizi miqdorida umrbod oylik pul taminoti olish huquqiga ega.

☝️O‘zbekiston Respublikasi eks-Prezidentining hayoti va sog‘lig‘i davlat budjeti mablag‘lari hisobidan amaldagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti yillik mansab maoshiga teng summada majburiy davlat sug‘urtasidan o‘tkaziladi.
Eks-Prezidentning bevasi, hayot kechirishning boshqa manbalari borligidan qat’i nazar, boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi olishga haqli.

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentiga Toshkent shahrida va Toshkent viloyatida qarorgohlar beriladi.

☝️O‘zbekiston Respublikasiniig eks-Prezidentiga davlat hisobidan xizmat kvartirasi (turar joyi) va shahar tashqarisidagi – Toshkent viloyatidagi (Toshkent viloyatining Qaynarsoy tabiiy chegarasida joylashgan) qarorgohi mulk qilib berilib, tegishli xizmatlar ko‘rsatiladi va muhofaza qilinadi.

☝️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining konstitutsiyaviy vakolatlarini ijro etish tugallangan kunda O‘zbekiston Respublikasining eks-Prezidenti va uning oila a’zolari tibbiy xizmat hamda sanatoriy-kurortda davolanish bo‘yicha ega bo‘lgan imtiyozlar va afzalliklar ularda umrbod saqlanib qoladi.

📌Asos: “O’zbekiston Respublikasi Prezidenti faoliyatining asosiy kafolatlari to’g’risida”gi (2003-yil 25-aprel, 480-II-son)

🎯Yuridik News 💡💡💡 kanaliga a'zo bo'lish uchun 👇👇👇
@innovativeLawyers

Показано 20 последних публикаций.

84

подписчиков
Статистика канала