ZARBDORLIKLAR 🇺🇿

@Zarbdor خوش می آید 16

♨️Zarbdorliklar uchun maxsus kanal
👌Zarbdor tuman yangiliklari
✅Official gruppa @ZarbdorChat
👨🏻‍💻Aloqa: @Artel_Menejer
Davlat tomonidan berilgan 📄826667-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritamiz❗️
💵Reklama uchun: @ZarbdorReklama
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
طنز و سرگرمی
اضافه شده به شاخص
07.03.2019 14:22
6 May 2020, 20:38 (574 روز پیش)
⚡️Такси ва сартарошхоналарга маълум талаблар асосида рухсат берилди

"Яшил" ва 🌕 "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: ❌савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

=====

Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

=====

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади.

Kanalga qoʻshilish
https://t.me/joinchat/AAAAAEdHmUnX6EysY-DcWw