"СЎЗ СЕҲРИ". УЙДА ҚОЛИНГ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Одамлар нима дер экан деб эмас, Худо нима дер экан деб яшайлик яхшилар.
Манзараси қанчалар гўзал бўлмасин, кўнглингизга озор бераётган деразани албатта ёпиб қўйинг,
ҳурмат билан Мирзоҳид Ботиров.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


КЕРАКСИЗ  ҚЎҒИРЧОҚ

Палапартиш хонада ётар,
У кўксини захга тўлдириб.
Бир қўли узилган, сочлари пахмоқ,
Йиғлаяпти, юрагини  ўлдириб.
Кўзлари йиғлатар дунёни,
Қурбонлик қўзидай мўлтираб.
Қарашга дов бермас нигоҳлар,
Қон оқар юзидан йилтираб.
Кўзлари шубҳали йилтироқ,
Ёлғизлик кўнглини кемирган.
Тўкилиб тугаган кулбама,
Туйғулар эшигин емирган.
Яшириниб айтади ёр-ёр,
Яшириниб айтади ўлан.
Осмонида яшар  эркалаб,
Фақат унинг хаёли билан.
Кеча эртакмонанд дунёда,
Кўзлар бахтдан ёнаётгандай.
Кимга қўлин чўзиб турган қўғирчоқ,
Бугун худди ўлаётгандай.
Унга раҳм қилмади ҳеч ким,
Унутганлар раҳмдилликни.
Узилмаган қўлидан ушлаб,
Улоқтирганларку шўрликни...
Энди кераксиз У,
Энди кераксиз...
Атиргул шоҳидан узилган.
Косада совиган насиба,
Қозондан бемаврид сузилган.

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичларда қолинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
КИРИБ КЕЛАЯПТИ ЯНГИ ЙИЛ

Кириб келаяпти янги йил,
Эски йилми, янги йилми,
Нима фарқи бор?!
Умримиз ўтиши,
Гуноҳлар ортиши,
Кўзларнинг қариши,
Қўлларнинг қариши,
Манзилига яқин боради одам.
Яна қутлаймиз,
Янги йилим деб,
Онам каби қуриб,
Қариб, оғриб,
Инграниб бораяпти олам!
Ҳамма мақтар,
Баландпарвоз табриклар яна.
Мен ҳам ёзмоқчи эдим,
Ҳаммаси жўн,
Ҳаммаси айтилгандай.
Тўхтадим...
Ҳамма айтган сўзларни айтгим келмади...
Ана, кечаги куртак сарғайган,
Бугун эса оёқ остида.
Янги йилни,
Нимасини қутлайди шўрлик?!
Ёшимни, сочим қораларини,
Ўғирлаган У,
Ахир бу ўғирлик!
Ҳамма югуради,
У ёқ, бу ёққа.
Кимлар яна,
Нафс куйида,
Супермаркетда.
Кимдир зўрға борар яймага.
Кимлар ризқ, соғлиқ, бахт сўрар,
Тунда жойнамозда ялиниб Ҳақга.
Менга эса ҳаловат керак,
Кимга армон ҳануз бошпана,
Юзимизни, ичимизни кўрсат,
Эски тошойна!
О янги йил,
Мен учун,
Эски йилдан,
Нима фарқинг бор?!
Билмайман буни?!
Кузатаяпман қариган кунни!
Кириб келаяпти янги йил,
Эски йилми, янги йилми,
Нима фарқи бор?!
Умримиз ўтиши,
Гуноҳлар ортиши,
Кўзларнинг қариши,
Қўлларнинг қариши,
Манзилига яқин боради одам.

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


КИРИБ КЕЛАЯПТИ ЯНГИ ЙИЛ

Кириб келаяпти янги йил,
Эски йилми, янги йилми,
Нима фарқи бор?!
Умримиз ўтиши,
Гуноҳлар ортиши,
Кўзларнинг қариши,
Қўлларнинг қариши,
Манзилига яқин боради одам.

@Мирзоҳид Ботиров

P/S: Шеърни шу фон остида ўқинг!

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум азизлар. Яна бир гўзал тонгда борлигимиз, чала ўлик ҳолатдан саломат ўйғонганимиз учун Роббимга ҳамд бўлсин.
Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги, истарангиз иссиқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз бахшида этсин. Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлигини англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин. Тинчликда, соғликда, хурсандчиликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳниниг бизга азиз неъматидир, унга шукрона қилиш эса бизга жаннат учун берилган имконият экан. Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин. Аллоҳ ўзингга шукр каломини юрагимизга маҳкам жойлаб, тилимизга солган Яратганга беадад шукрлар бўлсин.
Жуманинг хайри ва баракоти Сизга бўлсин яхшилар.

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичларга https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ обуна бўлинг!

Telegram


ЯХШИ КУНЛАРИМДА ЯҚИНЛАРИМНИ,
СИНОВ КЕЛГАНИДА ЯНА СЕНИ ЭСЛАДИМ ХУДОЙИМ!


Ҳузуримни йўқотган кеча,
“Ё Малик!” – дедим,
Сен ҳузур бердинг!
Ўз йўлимни йўқотдим неча,
“Ё Самийъ!” – дедим,
Саждада кўз ёшларим ича.
Ишончимни йўқотган куним,
“Ё Рашид!” – дедим,
Сен ишонч бердинг.
Ўзимни йўқотдим,
Жоним сиқиб келди,
Кўҳна Харбхона.
Мен ўзимни йўқотган маҳал,
“Ё Зулжалоли вал икром!”–дедим,
Ўзимни ўзимга қайтардинг яна!
Гуноҳларим юкидан,
Юрагим эзилиб кетди,
"Ё Ғаффор! "–дедим,
Асло, асло қилмадинг тана.
Ташвишларим гирдобида,
Ёлғиз қолиб кетди юрагим,
“Ё Қуддус!
Ё Азиз!
Ё Ваҳҳоб! ”–дедим,
Такрор-такрор,
Айтдим исмларингни.
Сен мени ҳар галгидек,
Ёлғиз ташлаб қўймадинг,
Кўнглимда борсан!
Сен–Ҳакамсан!
Сен–Ҳакиймсан!
Сен–Ҳақсан!
Ташвишимда яна бир ўзинг Ёрсан!
Яхши кунларимда яқинларимни,
Синов келганида,
Яна Сени эсладим,
Кечир Худойим!
Шукрни,
Зикрни,
Тавба-ю таваккулни,
Сен олиб қўймадинг мендан Худойим!

@Мирзоҳид Ботиров


Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


O‘zbekining qonli tarixi ayrim nuqtalarda juda tez unutilgan. Ba’zan esa butunlay xato talqin qilingan. “Qarg‘alar...” qo‘shig‘iga to‘ylarda raqslarga tushilgan. Aslida bu Margʻilonning qaygʻuli tarixi...

To‘tiqushning bolasidek,
Ikkalamiz intizor...
Intizorlik torta-torta,
Tanda toqat qolmadi...
Yo‘l chivindek sarg‘ayib,
Ucharga hol qolmadi...


https://t.me/guzal_yozgichlar

https://t.me/mirzoxidbotirov


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
КУЙ...

Бир куй туғилади,
Кексайган дунё,
Қайтадан ёшариб, чечак таққан кун.
Бир куй туғилади,
Армон лашкари,
Хижрон ёғийсини тамом енган тун.
Бир куй туғилади,
Исмингдан бошланиб, таралар кўкка.
Руҳимга ўралиб,
Жонга ўралиб,
Кўнглимга илоҳий жилвалар тўка.
Тоғларга урилар,
Аксида сен бор,
Ёғинар баҳорий йиғлоқи булут.
Чирпираб рақс тушар ошиқ капалак,
Дунё куй қамалган илоҳий ҳудуд.
Сувларда оқар у томчига дўниб,
Майсанинг лабида ўйнаган бўса.
Фалакнинг нур сузган қаватларидан,
Ранглар терар гулнинг баргида ўса.
Куй оқиб боради,
Сарҳадма сарҳад,
Вулқонлар сўнади,
Уммондек тоша.
Саҳрога жон кирар,
Илдизин ёриб,
Энг кекса дарахтлар бошлар томоша.
Музликлар сув бўлар,
Дунёда бор ҳис,
Шу куйнинг авжида бир нафас тинган.
Кўнглим,
Жим тинглайди,
Хаёлим машшоқ,
Бу куй бошланади, Сенинг исмингдан.


@Мирзоҳид Ботиров

👨‍👩‍👧‍👦Яқинларингизга юборинг

Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
КЎРДИМ ВАТАННИ

Чўлпоннинг ғам тўла,
Кўзлари ичра,
Қодирий дард тўла,
Сўзлари ичра,
Бобурнинг бўзлаган,
Излари ичра,
Энтиккан,
Дилларда кўрдим Ватанни!
Бедапоясини,
Римга тенглаган,
Халқ бўл, элим дея қўймаган,
Ватандан ўзгасин суймаган,
Беназир дилларда кўрдим Ватанни!
Илоҳий табассум,
Улашган асл,
Нурдан ҳам ёрқинроқ,
Гўзал муттасил,
Бир ёвқур,
Ва буюк,
Энг тоза насл,
Онамдек,
Ҳурларда кўрдим Ватанни!
Тарихинг минг аср,
Тузалмас яранг,
Шу азиз тупроқ деб,
Кимлар қилди жанг,
Сен билмай,
Мен билмай,
Хокисор отанг,
Қон кечган,
Йўлларда кўрдим Ватанни!
Қай бир қасрларки,
Кетдилар нураб,
Қай бир салтанатлар,
Кетдилар қулаб,
Биз учун омонлик,
Тугал бахт сўраб,
Юмилган кўзларда кўрдим Ватанни!

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


ЯХШИ КЎРАМАН

Фақат, сени яхши кўраман!
Сенинг кулгинг,
Аразларингни,
Ва қабоғинг остидаги икки оловни.
Дук-дук,
Эшитилар юрак уруши.
Иккиланиб қолар,
Кеча ва бугун.
Ойнинг ўроғига илганча бахтни,
Пойингга экаман,
Сабр дарахтни.
Вужудимни қуршар,
Совуқ аланга,
Учиб кетар,
Музлаган ҳисдан қолган кул.
Барибир,
Фақат сени яхши кўраман.
Битта кулгу ва битта араз,
Ва қабоғинг остида ёнаётган ўт.
Совуууқ аланга,
Мен, кўнгилпараст.

Фақат, сени яхши кўраман!

@Мирзоҳид Ботиров
Тошкент.Олмазор.

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
БИР ТИЛСИМ БОР МЕНИНГ КЎНГЛИМДА

Бир тилсим бор менинг кўнглимда,
Бир нигоҳ бор ақлимдан айро.
Кўрганларим,
Ақлим ҳуркитар,
Мен, кўнглимдан бўляпман жудо.
Баъзан гиёҳ бўлиб қарайман,
Баъзан капалак,
Баъзида булутга айланар кўзим,
Баъзан эса бир қанотсиз қуш.
Дунёни одамлар тўртга бўлади,
Тўрт томон,
Тўрт фасл,
Яна тўрт унсур.
Менинг нигоҳим-ла қарамас улар,
Кўролмаслар,
Тўртмас фасллар,
Томонларнинг ҳисоби йўқдир.
Ҳоҳламаслар ундан ортиғин,
Ортиғига қўярлар нуқта.
Бир хуруж бошланар онгда даъфатан,
Ўша нигоҳ билан,
Қушга айланиб, учаман аста.
Кенглик,
Кенглик,
Мен авваллари,
Қандай яшагандим?!
Мовий тоғлар бағри,
Қизил дарахтлар,
Оппоқ ёмғирларда ювиламан жим.
Рангсиз капалаклар,
Ва қўнғир гуллар,
Бошим айланади,
Ва йиқиламан аждар комига.
Қайтиш,
Қайтиш керак,
Наҳотки қайтиш?!
Ахир қанотларим йўқ,
Қолсам,
Аждар ютар,
Қайтсам тириклик,
Одамга айлангим келмайди сира!

@Мирзоҳид Ботиров
Фарғона

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
ЁЛҒИЗЛИККА МАҲКУМ ЭТИЛГАН ОДАМ

Жавоб!
Ғазабнок чеҳрангга кулиб қарадим,
Юрагинг илвироқ,
Айниган рўйи.
Ўзингдан қидириб тополмаганинг,
Толеъга битмаган донишлик ўйи.
Кўзинг кулимсираб,
Ишқни кўрар туш,
Ёлғиз кечаларда ёстиғинг қучиб.
Башорат излайсан
Қай бир тушлардан?!
Бир тунда неча бор,
Неча бор чўчиб?!!
Начора,
Ўнг келмас ҳеч битта хаёл,
Музтоғдай денгизда тўнғиб сузасан.
Ҳолатинг одамга ўхшайди, бироқ,
Одамлик ҳаддини минг бор бузасан!
Аслида ниманг бор ишққа арзирли?!
Сен томон ташлашга,
Биргина қадам.
Ҳайқирма,
Алвидо!!!
Мен кетаяпман,
Ёлғизликка маҳкум этилган одам!

@Мирзоҳид Ботиров
Самарқанд.
27.03.2022

👨‍👩‍👧‍👦Яқинларингизга юборинг

Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


МЕН ХУДОДАН ҚЎРҚАМАН ХОЛОС

Кўз ёшларни ичиб тўймаган,
Юрагингиз феълингизга мос.
Иймонсизга кулган дунёда,
Мен Худодан қўрқаман холос.
Кўнгил риё,
Муҳаббат риё,
Ичингизда ҳавас ўлмайди.
Билганим-ки,
Икки дунёда,
Мунофиқнинг дини бўлмайди.
Балки,
Сизга кулгандир омад,
Менга бевақт қорлар элади.
Ёлғонларга қоришган,
Бадбахт!
Сизга фақат раҳмим келади.

@Мирзоҳид Ботиров

👨‍👩‍👧‍👦Яқинларингизга юборинг

Kаналга уланиш👇👇👇

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
Эй Халойиқ! Ойнага қараб,
- Чиройликманми?!-, деявермасдан,
ора - сирада "Одамманми?!" деб ҳам сўраб туринглар!
Зора ўзингиздан шу саволга жавоб топа олсангиз!

@Мирзоҳид Ботиров
Самарқанд
26.03.2022
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
КЎНГЛИМДА ЯШАЙДИ ХУДО

Ҳеч Худони излаганмисан?!
Унга айтиб-айтиб йиғлаганмисан?!
Овоз чиқаролмай...
Тавбааа!
Яратиқлар ичида,
Энг кўнгилпарасти,
Соддаси эканинг ўйлаганмисан?!
Осмонга термилиб,
Худонинг уйини кўргиси келган бола эдим мен.
Кейинроқ,
Кўзларимни юмиб,
Бурчакка биқиниб кутдим Худони.
Бола ақлим сезган ноҳақликлар ҳақида,
Ўксиклик,
Ёлғизлигим ҳақида,
Гаплашгим келди.
Ўртоғимнинг янги кийимига,
Қўшнимнинг ўйинчоқ машинаси,
Меники бўлишини ҳоҳлаганимда,
Эркалангим келганда,
Музқаймоқ ялагим,
Ҳалинчакда учгим келганида,
Кўзимни юмииииб,
Худони излардим кўзим ичидан.
Онамнинг ҳорғин ва ғамли юзларига,
Кулгу сўраш учун,
Изладим Худони.
Ёрилиб,
Қон тепчиган бармоқларини, Силашини истардим Худони.
Излаб-излаб улғайиб қолдим,
Ўксиб-ўксиб улғайдим,
Ва бир куни сездимки,
Кўнглимда бўлган экан Худо!
Йиқилсам суяган,
Очиқсам тўйдирган,
Эркалаган экан уйқуларимда.
Бир нарса мени ўйлантирарди,
Охирги лаҳзаларда,
Дард билан олишган онам,
Жилмайииб жон берди,
Онам кўрганмидилар ё кўзларимда Худони?!
Эй изимни қуритмоқчи бўлганлар,
Чоҳ қазиб кутаётганлар,
Сочим оқини,
Пешонамдаги ажинларни санаётганлар,
Ҳозир бўлинг,
Менинг кўнглимда яшайди Худо!


@Мирзоҳид Ботиров
Самарқанд
26.03.2022
01:36
Самиси


Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
БЕЎЛЧОВ ХАЁЛЛАР...

Шеърларимдан қофия кутманг,
На туроқ
На вазнга бўйсунмас улар.
Туйғуларни ўлчови борми?!
Армоннинг саноғи,
Қайғунинг вазнини ҳеч кўрганмисиз?!
Ҳайқирган тўлқинни тутарми қолип?!
Маҳзун кечаларнинг
Саноғин айтинг?!
Ўлчаб кўрганмисиз сояларни ҳеч?!
Ёмғир сувларини,
Шабнамни,
Ерни,
Оддий дарахтларнинг томири нечта?!
Не қадар чўзилган бу ҳажр йўли?!
Сўроғимиз қанча?!
Гуноҳ не қадар?!
Ниятларимизнинг борми ҳисоби?!
Қисқаси,
Билмадим,
Сизни билмадим,
Менинг юрагимга ўлчов тушмаган,
Бир ботмон дард, балки,
Бир чимдим илинж
Сабаб мен қофия,
Вазндан кечдим.
Ўлчовга сололмам туйғуларимни,
Ёзсам,
Телбаликлар қилсам, мабодо,
Ёзғирманг,
Ёзғирманг, эй аҳли одам!
Бир Худо билгувчи кўнглим бор менинг,
Ва Худо ишқича сўнгсиз ҳисларим,
Худонинг сабрича сабрим, сукутим.
Яна
Айтиш мумкин, бир кун тўкилсам,
Худо берганича,
Сўз бўлиб кетгум!

@Мирзоҳид Ботиров
Самарқанд
25.03.2022

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


🍃🌸 Ассалому алайкум, бошланган мунаввар кеча барчамизга хайрли бўлсин!

🌸🍃 Ҳаётимизга ваъдалашмай ҳам кириб келаверадиган ризқ, муҳаббат, бахт ҳеч қачон хонадонингизни тарк этмасин!

Ҳурмат билан, Мирзоҳид Ботиров


КУЗ

Эшигим олдидаги,
Ёнғоқ дарахти,
Ғадир-будир қўллари билан,
Силамоқчи бўлар,
Шамолнинг сочин.
Шамол эсар,
Осмоннинг муҳаббати деб,
Ўн икки ой ёзганича,
Илиқ қулочин.
Ғусл илинжида ёмғирни кутар,
Абад уйқусига эврилган хазон.
Илоҳ ҳукмларин заминга айтиб,
Ёмғир бомдод учун,
Чақирар азон.
Қийлу қол,
Эврилиш,
Мақсад ва изн.
Бугуннинг елкаси,
Армонлардан из.
Охирги варағин,
Очади ночор,
Мезоннинг дорида ўйнаётган куз.

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
КИМСАЛАР

Кўзларимнинг қонини хўб, ичди нокас кимсалар,
Кўксима андуҳ солиб сўнг, қаздилар чоҳ кимсалар.

Асли одам наслидан-у, вале, шайтон қавмидан,
Шодлигимдан дард чекиб, тортдилар оҳ кимсалар.

Бир кунини ғамга бермиш, бир кунини ҳийлага,
Ҳар кунимдин қай йўсинда, бўлди огоҳ кимсалар.

Ғафлатим узра қурибдурлар маломат қасрини,
Мен кўзимдин қон оқизсам, бўлдилар чоғ кимсалар.

Асли ўткинчи умр деб, талваса чеккан қабиҳ,
Узлатимда фош ўландир, фикри носоғ кимсалар.

Қўйки Мирзо, изза этма, дўст тутиб ёвдек эса,
Кўнгли туннинг зулматидин ҳам қаророқ кимсалар.

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
ИШҚ ЁҒАР СИМ-СИМ

Ёмғир сийлар Парихонани,
Келмайсанми,
Шалоббо бўлиб?!
Сирлашамиз томчилар билан,
Туйғуга тўлиб.
Оппоқ булутларга,
Айланган борлиқ,
Кўксимга урилар ифор.
Ёмғирга айланган,
Ҳисларга мени,
Чўктириб юбор!
Бу дунё,
Аслида борлик ва йўқлик,
Хаёлларим,
Чак-чак томчилаётир.
Яшамоғим эса,
Кичик бир орзу,
Ортида қад ростлаб,
Турган хавотир.
Саҳархез қушларнинг,
Чуғири тинган,
Борлиқ тинглаётир,
Ёмғир сасини.
Кел энди, ёмғирда шалаббо бўлиб,
Таратайлик дунёга,
Ишқ нафасини.
Сийпалаб ўтади,
Сочларинг шамол,
Сарви гул қоматга,
Сарилар рашким.
Жоним нишон олган,
Киприкларингдан,
Ёмғирга айланиб,
Ишқ ёғар сим-сим!

@Мирзоҳид Ботиров

P/S: Парихона-Фарғона

Гўзал ёзғичлар https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Тонг нафаси

Тун,
Уйқу олислайди онгимдан,
Аноргулим яна қон бағир.
Ой доғини ювмоқчи бўлиб,
Сув кўтарган, булутлар изғир.

Суръатингга термулганимча,
Масрурлигин унутдим туннинг.
Сояларим воз кечди бугун,
Найрангидан дунёи дуннинг.

Ғажиб борар юрагимни вақт,
Деразамни чертар дарахтлар.
Остонамда музтариб турар,
Манзилини унутган бахтлар.

Тун,
Суръатингда ҳамон нигоҳим,
Сукутларга суянаман жим.
Мавҳ этмасдан мени ташвишлар,
Тонгни юбор, тезроқ Худойим!
Тун...

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ


Репост из: ГЎЗАЛ ЁЗҒИЧЛАР
ОЛИСДАГИ ЯҚИНИМ

Бунчалар баҳорим,
Кўзинг тўла ёш,
Кирланган ёшларда,
Боряпман ивиб.
Умр деб аталган,
Азоб йўлларда,
Йиқилдим юрагим сўзга едириб.
Ложувард хаёллар,
Пўртана ҳоким,
Оқардим йилларнинг кажбаҳс баҳрида.
Яшамоқ-муҳаббат,
Тилаганим-ишқ,
Атаганим кўнгил,
Ишқнинг маҳрига.
Тўрт фасл айланар,
Теграмда гирён,
Масрур қадамларим,
Элтади сенга.
Бир илоҳий тушлар,
Қамраб тунларим,
Яшадим соғинчнинг лашкарин енга.
Мен ҳануз масрурман,
Мен ҳануз мастман,
Умид булоғидан,
Бир қултум ича.
Билмадим,
Қандайин яшадим Роббим?!
Мен сенга рўбарў келган кунгача!

@Мирзоҳид Ботиров

Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
каналига обуна бўлинг!

Показано 20 последних публикаций.

86

подписчиков
Статистика канала