Вилоят «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Наманган вилояти «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси»нинг расмий телеграм канали!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Наманганликлар диққатига!

Наманган шаҳар, Янги Наманган туманида жойлашган «Ёшлик барака бозори» маъмурияти ажойиб ташаббус билан чиқди.
Буни раҳбарлар ҳам қўллаб қуватлади...

Муқаддас қурбон хайити байрами арафасида, нарх навонинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш, карантин кунларида бозорлардаги гавжумликни сусайтириш мақсадида энди бу ҳудуддаги «Хайвон бозори» шу йилнинг 19, 20, 21, 22 кунлари ҳам фаолият олиб боради. Айнан шу кунлари ҳам барча сотувчи ва харидорлар бозор ҳудудида бемалол олди сотди ишларини амалга оширишлари мумкин.

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
http://T.me/axborotuyushma


Наманган вилояти Чуст шаҳри, Олмос қишлоғида жойлашган «Олмос барака бозори»га «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг бир қатор мутасадди ходимлари билан ўрганиш ва текшириш учун бордик.

Манзил ҳайвон бозоридан бошланиб, деҳқон бозорида тугади. Харидор ва савдогарлар учун етарлича шароит бор ёки йўқлигини, карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлигини ўргандик. Сотувчилар томонидан бир марталик тўланадиган тушумлар йиғиндиси билан, бозор тўлайдиган бир ойлик умумий «план»нинг ўртасидаги тафовутни текширдик. Берилмаётган чеклар, қолаверса берилаётган тўлов чекларидаги сумма билан сотувчи бераётган пулнинг ўртасидаги фарқ бизни қизиқтирди.

Бу бизнинг айнан шу бозорда иккинчи мониторингимиз бўлиб, учинчисидан сўнг, бозорнинг ойлик режасини кўтариш ё тушириш, шунингдек яна бошқа айрим масалалар бўйича умумлаштирилган хулосаларимизни тақдим этамиз.

Уюшма матбуот хизматининг расмий канали👇
http://T.me/axborotuyushma


​​Бозорчилардан мурожаат!

Бугун Уйчи туманидаги «Деҳқон бозори»га бориб кўздан кечирдик. Бозор янгиланяпти, ишлар жадал. Бизнинг қамровимиз фақатгина қурилиш объекти эмас, бозор ходимлари, тадбиркорлар ва харидорлар бўлгани учун «Савдогар» кўчасининг орқа томонига кўчиб ўтган вақтинчалик бозорга юзландик. У ерда юзга яқин савдогарлар ҳалол меҳнат қилишяпти. Аммо эски бозор олдида йўл четига раста очиб олган тадбиркорларни(агар шундай дейиш мумкин бўлса) тушунмадик. Тушунмаганимиз, улар ҳеч кимга бўйсунмас эканлар. Бир марталик кунлик тушумни тўлашни ҳам, орқа томондаги эл улус савдогарларга қўшилишни ҳам истамас эканлар. Содда тилда айтадиган бўлсак, йўл бўйидагилар, сув бўйида турган бўлсалар, улардан ўтиб борган харидорларгагина орқа томондаги савдогарлар хизмат кўрсатишмоқда. Бозор назоратчиларининг айтишича, ўша орқадагилар 2 минг сўмдан 5 минг сўмгача ўзлари рози бўлиб, кунлик тўлов берар эканлар. Аслида ҳозирча муайян ҳудуди бўлмаган бозорга тўлов йиғиш ҳам яхши эмасу, аммо бозор ва унинг ходимларини ҳам ўзига яраша харажатлари бор. Аммо бир кунга 2 мингдан 5 минг сўмгача пул ҳам унчалик катта маблағ эмас. Хуллас ҳозирча ҳамма рози, муроса яхшида барибир...

Озгина кўнглимизни хира қилгани, бизга кўп тадбиркорлар иссиқда қийналаётгандек туюлди. Уларнинг кўпи янги бозорга ўрнашолмай қолишдан қўрқиб фойда кўрмасада, ҳар куни растасини очаётгандек туюлди. Ҳар бир тадбиркор тезроқ шароити яхши янги бозорга ўтиб, ойлик шартномаси-ю, кунлик тўловларни тўлиқ тўлаб давлатга фойда келтиргиси келиб кетаётгандек туюлди. Янги бозор ишга тушса, назоратчилар ҳозиргидек минг хижолат билан эмас, очиқ юз билан ўз ишларини давом эттиргилари келаётгандек туюлди...

Ҳозир бу иссиқда «Енгил маҳсулотлар айниб қолмаяпти, ҳўл мевалар қуриб қолмаяпти» деганимизда ҳам, қишли қировли кунлар олдинда турибди ҳали...

Шулардан келиб чиқиб биз вилоят, шаҳар ва туман раҳбарларидан ҳудудда ўзбошимчалик билан йўл устига чиқиб олган савдогарларни тартибга солишда, қолаверса қурилиши давом этаётган янги бозорнинг тезроқ битказилиб, халққа топширилишида амалий ёрдам сўраймиз. Мустақиллик байрами арафасида янги бозор ишга туширилса, бу кўпчиликнинг дуосига ва барчамизнинг қувончимизга сабаб бўларди.

Ушбу мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмайсиз деган умиддамиз...

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Уюшма матбуот хизматининг расмий канали👇
http://T.me/axborotuyushma


Ҳурматли бозорлар маъмурлари ва масъуллари!

Шу қисқа мп3 ни бозорларингиз радиоузелларида қўйиб эшиттириб туринглар.

Аввало ҳеч кимнинг ҳудудида ўғирлик бўлмасину, мабодо бўлганда ҳам сизлар ўз вақтида огоҳлантирган бўласизлар шунда...

Биз буни сизлар учун тайёрладик.

Уюшма матбуот хизматининг расмий канали👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA


Бугун вилоят «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг юристи, Атаханов Илҳомжоннинг таваллуд айёмлари. Атаханов Илҳомжон бунгача ҳокимят, суд департамент, адлия тизимида самарали фаолият кўрсатган кадр сифатида, бизнинг уюшмада ҳам қисқа муддатда юксак ҳурматга сазовор бўлиб улгурдилар. Шу муносабат билан ҳурматли юристимизни барча жамоадошлари номидан самимий муборакбот этамиз.

Расмий канал👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA


Наманган вилояти, Янги Наманган туманида жойлашган «Дўстлик савдо комплекси» раҳбари Шухратжон Эшондадаев билан кўришдик, суҳбатлашдик. Эртага бу ердаги барча ишчи ходимлар ваксина оладиган экан. Одам унча гавжум эмасу, лекин санитария назорат пости ишлаб турибди. Бозор раҳбари «Хозирча ҳамма савдогарлар ва харидорлар шароитлардан рози, муаммо йўқ. Истасангиз ўзингиз айланиб суҳбатлашиб чиқишингиз мумкин» деб айтишди. Бу комплексда, мамлакатдаги вирусга оид вазият ўзгаришига, ёки махсус комиссиянинг рухсатига қараб, уч кунлик катта бир лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирча маълум қиладиганимиз шулар. Яна пичоққа илинадиган хабарлар чиқиб қолса, оммани хабардор қиламиз.

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA




Халқ таълими вазирлиги «Герб қабул қилинган кун» муносабати билан ўтказган танловда мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Танловнинг мутлоқ ғолиби деб, Наманаган вилоят «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмаси»нинг матбуот котиби Мирзоозод топилди. Шу муносабат билан бугун Мирзоозод вазирликнинг ноутбуки билан тақдирланди.

Расмий канал👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA


Уюшманинг юристи Илҳомжон Атаханов билан Лоладаги «Жаҳон бозори»ни ўрганиб келдик. Тадбиркорларга, бозордан харид қилаётган харидорларга қулоқ тутдик. Дардларини, фикрларини, маълумотларини тингладик. Фикр мулаҳазаларимизни тез орада кўплаб расмий ва норасмий тармоқларда эълон қиламиз.

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA


Репост из: А. К
Мирзоозод Сизни Бозорлар уюшмаси барча бозор рахбарлари ва ишчи ходимлари номидан ОАВ куни муносабати билан табриклаймиз. Ишларингизга омад ва мувофакиятлар тилаб коламиз. Омадингизни берсин.


Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан «ОАВ куни» муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилди. Байрам дастурхонида сўзга чиққан вилоят ҳокими Шавкат Абураззоқов барча ОАВ ходимларини байрам билан самимий муборакбот этди. Байрам давомида бир қанча фаол ОАВ вакиллари мутасаддилар томонидан тақдирландилар. Хусусан, «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг матбуот котиби Мирзоозод ҳам эътироф ва совғага муносиб кўрилди.

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

http://T.me/AxborotUYUSHMA


Мамлакатимизда вирусга чалиниш ҳолатларини қайд этиш яна кўпая бошлади. Шу муносабат билан, вилоятимиздаги бозорларда карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан текширув назорат ишлари кучайтирилди.

«Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
http://T.me/AxborotUYUSHMA


Бугун, 25 июнь санасида, «Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасида, «Тимур Баирам» бошчилигидаги Туркиянинг «Goken» компанияси мутасаддилари билан, уюшма мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда меҳмонларга уюшма раисининг биринчи ўринбосари, Аюбхон Маматжанов томонидан вилоятдаги бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг ишлаш структураси ҳақида тушунчалар берилди. Биздаги бозорларни янада ривожлантириш юзасидан Туркиялик меҳмонларнинг таклиф ва ғоялари тингланди. Томонларнинг ўзаро розилиги билан келгусида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

«Бозор ва савдо комлекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати!

Расмий канал👇
T.me/AxborotUYUSHMA


Якуний натижа!

Каналга уланинг ва энг сўнги янгиликларни биз билан кузатиб боринг👇
http://T.me/Bozorlaruyushmasi


Сал юқорида билдирган муносабатимиз юзасидан иш жараёидан фотолавҳалар.

«Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
T.me/Bozorlaruyushmasi


#Расмий_муносабат!

Бугун, 24 июнь санаси соат 13:16 да (Namanganliklar.uz) сайтида:

«Чорсу деҳқон бозори номи ўзгарибди шекилли, 2-3 ойдан бери шу ном билан танилиб келмоқда.
Бу ҳолат қачон ва нима сабаб учиб тушганини ҳам биламиз, 2-3 ой олдинги кучли шамолда учиб тушган.
Бозор ҳодимлари бу муаммога нимага бунчалар беэътибор?
»

деган хабар бозор дарвозасининг сурати билан эълон қилинди.

Биз соат 13:56 да бориб кўрганимизда, ҳақиқатдан ҳам бозор пештахтасидаги битта ҳарфнинг бир қисми тушиб қолганини кўрдик. Ушбу ҳолат юзасидан бозор маъмурияти билан гаплашдик ва шу бугуннинг ўзида муаммони бартараф этишга келишиб олдик.

Шу билан бир қаторда, вилоятимиздаги энг кичкина муаммоларга ҳам бефарқ бўлмаган юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

«Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш» уюшмасининг ахборот хизмати.

Расмий канал👇
T.me/Bozorlaruyushmasi

Показано 16 последних публикаций.

39

подписчиков
Статистика канала