Репост из: Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
НАМАНГАНДА “НАВОИЙ НАВОЛАРИ” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Наманган шаҳридаги вилоят дарама ва мусиқали театрида буюк шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан вилоят прокуратураси томонидан ташкил этилган “Навоий наволари” номли тадбир ўтказилди. Унда 26- сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, вилоят ёшлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёзувчи ва шоирлар иштирок этди. Тадбирда иштирок этган вилоят прокурорининг ўринбосари давлатимиз раҳбарининг мурожаатномаси, унда илм-фан маърифатга қаратилган эътибор, ёшларимиз истиқболи, таълим-тарбияси билан боғлиқ масалалар ва ҳар жиҳатдан етук ёшларни камол топтиришда Навоий ҳаёти ва ижоди, унинг бой маънавий меросини ўрганиш катта аҳамиятга эга экани хусусида тўхталди. Бадиий кеча давомида мусиқали-композиция намойиш этилди. Шунингдек, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Навоий ғазаллари асосида рақслар ижро этдилар, саҳна кўринишлари намойиши кўрсатилди. Маънавият байрами адабиёт байрами ва ёшларимизни илм-маърифатга етакловчи тадбир сифатида катта аҳамият касб этди. Ташкилотчилар томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати