Азизбек Абдувалиев ўз фаолиятини Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси вазифасида давом эттиради
2019 йилдан бери Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бўлиб ишлаб келган Азизбек Абдувалиев вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати жамоасига қўшилди. У вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Азизбек Абдувалиев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультети ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист, сиёсатшунос.
Меҳнат фаолияти давомида матбуот нашрлари, таълим муассасалари, матбаа корхоналарида масъул вазифаларда ишлаган. 2002-2007 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият олиб борган.
Азизбек Абдувалиев вилоят ҳокимлиги ахборот хизматида ўзига юкланган қатор функционал вазифалари қаторида ҳокимликлар ва вилоят бошқармалари ахборот хизматлари фаолиятини ҳам мувофиқлаштиради.
https://t.me/d_jumaboyev