Азиз Асланович Сувонов


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Сиз бу каналда Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Азиз Аслонович Сувоновнинг депутатлик фаолиятини ҳамда депутатнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалар бўйича муносабатларини кузатиб боришингиз мумкин.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ ПРОКУРОР ТАЙИНЛАНДИ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.

Бахтиёр Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Шохрух Аминов эса бир неча кун олдин Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланганди. 👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


ҲОКИМЛАР ТАБИАТНИ АСРАШ ЮЗАСИДАН АҲОЛИГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚМОҚДА
Маълумки, қиш вақтида аҳолининг ёқиш мақсадида дарахтларни кесиш ҳолати кўплаб учрайди. Бу эса баъзан она табиатга қайта тиклаб бўлмас даражага қадар зарар келтириб чиқаради. Шу боис, Навоий вилоятида ҳокимлар аҳолига мурожаат билан чиқиб, фуқароларни табиатни асрашга чақирмоқда. Хусусан, вилоят ҳокими Қ. Турсуновнинг бу борадаги мурожаати “Дўстлик байроғи” газетасининг 25 ноябрь сонида чоп этилди.
Ушбу мурожаатда жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимиз бўйича экологик хавфсизликка оид 208 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жисмоний шахсларга 265 миллион сўмга яқин жарима қўлланилгани айтилган.
Қизилтепа туман ҳокими Ш.Набиевнинг мурожаатида “Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида атмосфера ҳавосини ифлослантириш ва ўсимлик дунёсига зарар етказиш билан боғлиқ 46 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жисмоний шахсларга 73 миллион сўмга яқин жарима қўлланилган. Аммо энг ачинарлиси, тўланган моддий жарималар эвазига бир неча ўн йиллик ўсимлик дунёсини, бузилган экологияни тиклаб бўлмайди”, дейилади. Нурота тумани ҳокими У.Халилов мурожаатида эса туманда жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида 142 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жисмоний шахсларга 55 млн. 973 минг сўмга яқин жарима қўлланилгани қайд этиб ўтилган.
Таъкидлаш керак, аҳоли томонидан зарар етказилаётган кўплаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёси намуналари Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилигимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи 30 дан ортиқ қонунлар ва 140 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини эслатиб ўтиш жоиз.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Менга бундай ҳокимлар керак эмас"!

Шавкат Мирзиёев бугунги селекторда кўплаб туман ҳокимларини ишдан олди

Хусусан Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод қилинди.


☎️ Мурожаатлар учун махсус рақамлар ишга тушди

«Hududgazta’minot» АЖ ҳудудий бўлинмалари фуқаролар мурожаатлари учун махсус телефон рақамларни ишга туширди.

«Hududgaz Navoiy»нинг мурожаатлар учун шаҳар ва туманлардаги телефон рақамлари:

🔹«Hududgaz Navoiy» МЧЖ ➖ (78) 770-39-02, 770-24-75;
🔹 Навоий шаҳри ➖ (79) 223-50-12, 223-35-31;
🔹 Кармана тумани ➖ (79) 532-32-12, 532-31-19;
🔹 Навбаҳор тумани ➖ (79) 562-11-74;
🔹 Хатирчи тумани ➖ (79) 544-40-46, 544-40-47;
🔹 Нурота тумани ➖ (79) 523-19-04;
🔹 Қизилтепа тумани ➖ (79) 555-28-61;
🔹 Конимех тумани ➖ (79) 512-20-04;
🔹 Зарафшон шаҳри ➖ (79) 573-32-65, 573-56-08.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан "Сиёсий соат"лар ташкил этилмоқда. Унда депутатлар, секторлар раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ БОРИБ КЎРДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоийдаги халқ таълими тизими, ютуқ ва камчиликлар билан танишди. Вазир ташрифи чоғида туман ва шаҳарлардаги мактабларни ҳам бориб кўрди.

Жумладан, вазир Навоий шаҳридаги Беруний номли нодавлат таълим муассасаси ҳамда табиий фанларга ихтисослашган Қоракўл мактабида яратилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Хатирчи туманларидаги мактабларда педагоглар билан учрашиб, таълим сифатини янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг Шерматов вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли масъул мутасаддилар билан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, эришилган ютуқларни оммалаштириш юзасидан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ҳам иштирок этиб, айрим таълим муассасаларида лоқайдлик ва эътиборсизлар ҳам учраётганини таъкидлаб ўтди.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ БОРИБ КЎРДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Навоийдаги халқ таълими тизими, ютуқ ва камчиликлар билан танишди. Вазир ташрифи чоғида туман ва шаҳарлардаги мактабларни ҳам бориб кўрди.

Жумладан, вазир Навоий шаҳридаги Беруний номли нодавлат таълим муассасаси ҳамда табиий фанларга ихтисослашган Қоракўл мактабида яратилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Хатирчи туманларидаги мактабларда педагоглар билан учрашиб, таълим сифатини янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг Шерматов вилоят ҳокимлигида шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли масъул мутасаддилар билан соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, эришилган ютуқларни оммалаштириш юзасидан видеоалоқа орқали мулоқот ўтказди.

Йиғилишда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ҳам иштирок этиб, айрим таълим муассасаларида лоқайдлик ва эътиборсизлар ҳам учраётганини таъкидлаб ўтди.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорларни оммавий савдоларга таклиф этади

👇Хабардор бўлиш учун👇
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Ўзбекистон 7 миллион долларлик лимон экспорт қилди

👉 http://xs.uz/uzkr/44283


⚡️ 2020 йилнинг 9 ойи давомида қанча тухум етиштирилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5 458,7 млн. дона тухум етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 %ни ташкил этди.

Хўжалик тоифалари бўйича тухум етиштиришнинг энг юқори ҳажми
3 270,1 млн. дона ёки умумий тухум етиштириш ҳажмидан 59,9 % и деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган.

Республикадаги жами тухум етиштиришда энг кўп улушига эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент вилояти – 18,1 %
Самарқанд вилояти – 17,5 %
Наманган вилояти – 8,5 %
Андижон вилояти – 7,5 %


⚡️2021 йил Давлат дастури учун Jamoatchilik.uz платформасида таклифлар қабули бошланди.

Таклиф беринг.

Yuksalish_live


БАЙРОҚ — ҒУРУР, ЭРК ВА ОЗОДЛИК РАМЗИ
Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларини кезар экансиз олис туманлар марказларида ҳам миллий байроғимиз қад кўтариб турганига ва унга атаб муҳташам майдонлар ташкил этилганига гувоҳ бўласиз. Шубҳасиз, қалбида ватан туйғуси бор инсон ҳилпираган байроққа назар ташлар экан, қалбида албатта ғурур туяди. Боиси эрк ва озодлик рамзи бўлган байроқ бизга ҳамиша ўтмишнинг оғир кунлари ва бугунги фаровон ҳаётимизни эслатиб туради.

Давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига бугун 29 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Миллий туғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжон ҳис қиламиз.

Тарихдан маълумки, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналган. Шайх Нажмиддин Кубронинг жасоратини тарихдан яхши биламиз. Ҳамон бу буюк қаҳрамонлик тилдан тушмайди, ҳанузгача халқимизни ватанпарварликка, қаҳрамонликка чорлайди. Юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубро уни қўлида маҳкам тутганча жон берган эди. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олади. Туғини жонидан ортиқ асраган Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Темур Малик, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби ўнлаб саркардалар ҳаёти ҳам бугун авлодларимизга катта ибрат.

Аслида Ватан байроғини кўзга суртиш, уни тўтиё қилиш биз учун ҳам фарз ҳам қарз. Фурсатдан фойдаланиб, 18 ноябрь — давлатимиз рамзи — муқаддас байроқ қабул қилинган сана муносабати билан халқимизни самимий қутлайман. Мустақил давлатимиз байроғи мангу тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз разми бўлиб қолсин! Унинг муқаддаслиги, юрт манфаати ҳар недан устунлиги ҳамиша қалбларимизда мутаҳкам муҳрлансин!
Азиз СУВОНОВ,
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати.
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich


НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИНГ ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ ОЧИЛАДИ

Президент фармонига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб:
❗️Қарши давлат университети,
❗️Жиззах давлат педагогика институти,
❗️Навоий давлат педагогика институти,
❗️Гулистон давлат университетида тиббиёт факультетлари ташкил қилинади.

Шунингдек, уларда ва бошқа тиббий олий таълим муассасаларида етакчи хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотлари билан қўшма дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилиниши белгиланган.

🏥тиббиёт олий таълим ташкилотларининг вилоят тиббиёт муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда клиник базалари ташкил қилинади ва уларнинг битирувчи курс талабалари ушбу клиник базаларда ўқув амалиётини ўтайди;

🏥Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва таклифларига асосан техникумлар ва коллежларда оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилади;

🏥Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилади, уларнинг ўқувчилари ихтисослигидан келиб чиқиб ушбу муассасаларда амалиёт ўтайди.

http://t.me/aziz_aslanovich






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум.

Пайшанба тонги муборак!

Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

Бошқаларга ҳам улашинг:
👉🏻 http://t.me/aziz_aslanovich


👨‍💻 Зарафшонлик ёшлар Япония компаниясида ишлашлари мумкин

Зарафшонда «Zarafshan-Uchiyama System» МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилигида «Ахборот технологияси академияси» фаолият бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Кеча Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ҳамда Япония давлатининг «Beeanz Inc» компанияси директори Учияма Цутому томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

IT Академиясида умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган шаҳар ёшлари имтихон асосида ўқишга қабул қилиниб, уларга дастур яратиш билан боғлиқ билимлар берилади. Ўқишни мувафаққиятли тугатган талабалар «Beeanz Inc» компаниясига ишга қабул қилинади. Талабалар хоҳишига қараб Японияга бориб ёки масофадан туриб, интернет орқали ишлаш имкониятларига эга бўладилар.

Учрашувда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ва «Beeanz Inc» компанияси директори Учияма Цутому бошқа туманларда ҳам шундай IT марказлар фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олишди.




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НУКУСДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКАЛАРИ КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Ҳурматли тадбиркорлар! Сизларни 17-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган "Нукус Агроминитех" кўргазмасига таклиф қиламиз.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг илғор технологиялар билан шу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.
Сизни Қорақалпоғистон Республикасида кутиб қоламиз!
👇👇👇
http://t.me/aziz_aslanovich

Показано 20 последних публикаций.

160

подписчиков
Статистика канала