Азизбек Абдувалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1402 йил Анқара яқинида бўлиб ўтган жанг саҳнаси қайта тикланди.

Амир Темур, унинг ўғиллари Шоҳруҳ Мирзо ва Мироншоҳ, шунингдек, 20 ёшли набираси Абу Бакр Мирзоларнинг тасвирлари сунъий интеллект "Мidjourney" ёрдамида қайта тасвирланди.


Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди.

Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.


❗️Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

➖ 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

➖ Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

➖ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

➖ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.


Аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилди

Жорий йил 1 майидан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;
Газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Ойлик истеъмол электр энергияси учун:

201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт•соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.

Газ учун:

Ёзги мавсумда (март- октябрь):

101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

Қишки мавсумда (ноябрь-февраль):

501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.


Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиши кутилмоқда.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

"Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз".


O‘zbekistonning sobiq bosh vazir o‘rinbosari, jurnalist va yozuvchi Erkin Samandar vafot etdi

Bir qator she’riy to‘plamlar va tarixiy pyesalar muallifi 90 yoshida Urganchda olamdan o‘tgan.


Uzbekistan Airways бугун Тель-Авивга учмайди

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда, Uzbekistan Airways 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.

Ушбу авиақатнов чипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш мумкин.




Ички сиёсатда, диний соҳадаги сиёсатда икки қараш курашмоқда

1.Инерция. Олдинги қараш. Узоқ муддат ҳукмрон бўлган қараш: диндорлик – энг катта душманимиз, диндорлик даражаси ошиб борса – модерн давлат қура олмаймиз, иккинчи Афғонистон бўламиз, йиқиламиз, йиқитиламиз, қолоқ бўлиб қоламиз, олабўжи бўлиб қоламиз... Шунинг учун диндорлик даражаси билан курашиш керак: соқол, ҳижоб, диний кўриниш... Исломий ошхоналар, диний номлар... – буларнинг барисига “Запрееееет!!!”

2.Ислоҳотлар ортга қайтмаслиги керак. Репрессияга йўл қўймаслик керак. Агар репрессияларга қайтсак, ўзимизга ҳам ноқулай бўлади... Халқаро майдонда обрўй кетади, сармоя келмайди, ҳеч ким қўл бериб саломлашмай қўяди... Яна якка мохов бўлиб қоламиз, яна қорадан қора рўйхатларда бўламиз...

Лекин, кичик қадамлар билан инерция устун келмоқда. Яна диндорлик даражаси билан кураш авж олмоқда. Дин ва виждон эркинлиги билан кураш бошланмоқда... Оқибатлари барибир салбий бўлади... Давлат учун ҳам, жамият учун ҳам. Ҳеч ким ютмайди, миллат ютқазади, давлат ютқазади, халқ ютқазади.

Аслида, жамиятнинг ҳокимиятга ишончини ошириш керак эди, давлатнинг легитимлигини мустаҳкамлаш керак эди. Дунёвий давлатчиликни тушунтириш зарур эди, виждон ва дин эркинлигини реал жорий қилиш керак эди... Тескариси бўлаяпти,

@Rabbimov_rasmiy


Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1-чорагида шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 318 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан айбдор деб топилган ушбу шахларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.


Қозоғистоннинг бир қисмини сув босганидан хабарингиз бор. Мудҳиш фалокат. Қозоқ қардошларимизга сабр тилаймиз.

Турли давлатлардан молиявий кўмак бориб турибди. Шунақа пайтда президенти ҳам маблағни тежаш масаласида тўғри қарор қабул қилди.

13-14 июн кунлари бўлиб ўтиши режаланган ва катта ресурс талаб қиладиган Осиё халқаро форумини бекор қилди. Тоқаев қарорини вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш учун халқ пулини тежаш зарурлиги билан асослади. Респект.

@Zafarbek_Solijonov


❗️ Яхши хабар: Ўзбекистонда электрон сигареталар ва IQOSлар тақиқланиши мумкин

ССВ томонидан ишлаб қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил.

Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда – 27 та, 2021 йилда – 31 та, 2022 йилда - 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган.

❗️ Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади.


Коинотда биринчи, ҳамширага тегажоғлик ва раҳбарият билан зиддият. Гагариннинг парвоздан кейинги ҳаёти

Юрий Гагариннинг ҳаёти коинотга парвозидан кейин бутунлай ўзгариб кетди. Камтар ҳарбий учувчи елкасига улкан, олдин тасаввурига ҳам сиғмаган машҳурлик ва бутун дунё диққат-эътиборида бўлиш масъулияти юкланди.

Нега Герман Титов эмас, айнан у биринчи рақамли космонавтга айланди? Гагарин қандай қийинчиликларга дуч келди? Ерга қайтганидан кейин нима сабабдан ўлимига бир баҳя қолди? Коинотга қайта парвоз қилишига нима сабабдан рухсат берилмади?

Батафсил: https://daryo.uz/k/uDrIGWoC


Ҳайит намозидан аввал маҳалламиз шундай байрамона безалди. Ёшларимиз кечаси билан эринмай тайёрлаб, уддасидан чиқишибди. Наманганнинг аксарият кўчаларида бугун шундай манзарани кузатишингиз мумкин. Айём муборак!


Амир Темур cалтанати сақланиб қолинганда дунё харитаси ҳозир қандай кўринишда бўлар эди?


🔭 Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан:

🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди.


Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрель — Рамазон ҳайити байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.


10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.


Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Президент саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Показано 20 последних публикаций.