Ўзбекистонда 15 апрель “Маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгиланиши мумкин
Бугун Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра:
👉 давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;
👉 концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;
👉 давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;
👉 Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;
👉 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;
👉 Ўзбекистонда 15 апрелни “Маданият ва санъат ходимлари куни” деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.