Репост из: Замбаракнинг ўқи
Ўтган ҳафта Канада ҳукуматидан коронавирусга аталган биринчи ёрдамни олдик. Учта болага бир марталик қўшимча 900 Канада (655 АҚШ) доллари ҳисобимга тушди. Бу ёрдамни олиш учун ҳеч нима қилмадим. Давлатда болаларим ҳақида маълумот бор, автоматик тушириб беришди.
Умида ҳам, мен ҳам ишлаяпмиз, ишимизни йўқотмадик, Худога шукр. Шунинг учун ҳам ҳукуматнинг бошқа ёрдамлари бизга таъсир қилгани йўқ. Ишини йўқотганларга давлат бир ойда 2000 Канада (1500 АҚШ) доллари тўлаб беряпти.
Ўзи Канадада болаларга «пособие» берилади ва у оила даромадига қараб ўзгариб боради. Даромади кам оилалар 3та фарзандга ойига тахминан 1500 Канада (1100 АҚШ) доллар олишади. Бизга эса ойига 1000 Канада (725 АҚШ) доллари беришади. Юқоридаги 900 доллар мана шу суммага қўшимча бўлди.
Пособие олиш учун алоҳида ҳужжат топширилмайди. Ҳар йили баҳорда топшириладиган солиқ декларацияси асосида унинг суммаси белгиланади ва ҳар ойнинг 20 кунида ҳисобга тушириб берилади.
Канадага келганимизда қизиқ бўлган. Биз июнда келганмиз ва, табиийки, ўша йил учун солиқ декларацияси тўлдирмаганмиз. Келишимиз билан иммигрантларга ёрдам берувчи ташкилотга борганмиз ва улар дарҳол декларация топширишни айтишган.
Канадага июнда келган бўлсак, декларацияни сентябрда топширганмиз. Ноябрь ойида болалар пособиеси тушган, нақ 6000 Канада (4350 АҚШ) доллари. Ўшанда иш қидириб юрган кезларим, пул жонивор кам, буни кўриб роса хурсанд бўлганман.
Нега сумма бунақа катта деб ҳайрон бўлганман. Кейин билсам, бу пособие биз келган кундан бошлаб ҳисобланаркан. Яъни, июль, август, сентябрь ва октябрь ойлари учун ҳам беришган.
Қаранг-да, биз декларацияни сентябрда топширганмиз, пул эса ноябрда тушган. Сенга пособие сентябрдан ёки ноябрдан берамиз дейишмаган, ўтган ойларгаям тўлаб беришган. Бир тийин ҳам солиқ тўламаган келгиндиларга!
Қойил қолганман. Ҳозирам қойил қоламан. Ҳар ойнинг 20-сида қуртдек пул тушиб турса зўр-да.
Ҳа, мақтаяпман яна. Узр.
@zambarakning_oqi