ᑕᕼIYᗩᒪ94ᗰᗩKTᗩᗷ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


maktab ta'limiga oid
Murojaat uchun: @chiyal94maktabgamurojaatbot
👋KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ!!!
👉Maktab hayotiga oid lavhalar
👉O‘qituvchilar va o‘quvchilar uchun testlar
👉Ta'limga oid qarorlar
👉So‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘lib borasiz!

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций






@talimga_oid 59-ҚҚ ойлик ошиш базовый.pdf
2.4Мб
Базавий ставка, Янги қўшма қарор


Chumchuqlarda nima ayb?

1958 yilda Xitoy hukumati aholining yashash sharoitini yaxshilash maqsadida mamlakatdagi barcha chumchuqlarni o'ldirishga hukm qiladi. Gap shunaki, 1 ta chumchuq 1 yilda o'rtacha 4 kg don yerkan. Agar chumchuqlar yo'q qilinsa, aholining yashashi yanada osonlashadi deb o'ylashgan edi.

Lekin chumchuqlarning yo'q qilinishi ekosistemaning buzilishiga olib keladi va hashoratlar soni keskin ko'payib ketadi. Natijada esa hashoratlar donni bitta qoldirmay yeb tugatishadi. Shundan so'ng Xitoy SSSRdan hech bo'lmasa 200.000 chumchuq berishlarini iltimos qiladi...

Shundan so'ng Xitoyliklar biologiyani yaxshiroq o'rganishni boshlagan😁

👉@chiyal94maktab👈


Agar Yer yuzidagi barcha odamlar bir vaqtda stul ustiga chiqib, hamma bir vaqtda stuldan sakrasa, Yerni o'z orbitasidan chiqarib yubora oladi.😳

👉@chiyal94maktab👈


Оддий муаллим

У виждонан дарс ўтди. Болаларни ўқитаверди. Илғорсан дейишди.
Танафусда болалар полапонлардек атрофини ўраб олишди. Болаларни бошини силайверди. Китобга ошно этиб тарбиялади. Илғорсан дейишди.
Болаларни етаклаб олимпиадаларга олиб борди. Танловларда ғолиб бўлди.
Илғорсан дейишди.
100 фоиз ўқувчиси институтга ўқишга кирди. Илғорсан дейишди.
Йил якунида директор медал, завуч мукофот олди.
Муаллим эса "Илғор"лигича қолди.
Уйидагилар юпатишди. Сиз барибир Зўрсиз.
Хамкасблари елка қисишди.
Сентябрь....
У яна илгаригидек полапонларининг бағрига шошилди...

👉@chiyal94maktab👈


ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ТАРИФИКАЦИЯ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАТИШ УЧУН ИМЗО ЙИҒИШИ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Хабарингиз бўлса, 1 ноябрь куни каналга «Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вақти халқ таълими бўлимларида ўтиб кетмоқдами?» номли пост жойлаганди.

Ушбу постда ЎТИБДЎларнинг асосий вақти юқоридан келиб тушаётган саноқсиз жадвалларни тўлдириш, ойлик табеллар, ўқитувчилар тарификация рўйхатини ҳудудий халқ таълими бўлимларига топшириш билан ўтиб кетаётганлиги, шунингдек марказлашган бухгалтерия тизимидан воз кечиб, мактабларга бухгалтерларни яна қайтариш, тарификация, табел ва турли хил жадвалларни тўлдиришни уларнинг зиммасига юклаш кераклиги, буларнинг имкони бўлмаса табел, тарификация рўйхатига қўйиладиган имзолар сонинини кескин камайтириш кераклиги ҳақида сўз борган.

Бугун мазкур муаммоли масалага Халқ таълими вазирлиги ўз муносабатини билдирибди.

«Маълумки, бугунги кунга қадар умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг тарификация рўйхатларини шакллантириш, унга тегишли бўлган маълумотларни киритиш ҳамда тасдиқлаш бўйича ҳеч қандай тартиб мавжуд эмаслиги, ушбу жараён автоматлашмаган тизимда амалга оширилиши соҳа ходимларига қийинчилик туғдирган.

Шунингдек рўйхатнинг инсон аралашуви билан шакллантирилиши натижасида педагог ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдорлари нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши ҳолатлари ҳам кузатилган.

Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатини тўғри шакллантиришда инсон омилини минималлаштириш ҳамда Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликларни олдини олиш мақсадида 2020 йилдан бошлаб ўқитувчиларнинг тарификация рўйхатларини автоматлаштириш бошланган.

Бугунги кунда мазкур рўйхат “УзАСБО” дастурий мажмуасида яратилган модулда автоматик тарзда шакллантиришга ўтилмоқда. Умумтаълим муассасаларининг тарификация рўйхатини тўлиқ автоматлаштириш орқали синфларда жамланган ўқувчилар ҳамда педагог ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларга бириктирилган дарс соатлари, белгиланган устамалар, шунингдек тарификация рўйхатини шакллантириш механизми яратилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларининг тарификация рўйхатлари ҳамда штатлар жадвалларини тасдиқлаш учун халқ таълими бўлимларида фаолият юритаётган тегишли ходимлардан имзо йиғиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган.»
- дейилади вазирликнинг берган баёнотида.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, иқтисодчилардан имзо йиғиш бўйича ҳеч қандай талаблар йўқ экан. Демак, бу ХТБ иқтисодчиларининг ўзини ҳимоялаш, ортиқча жавобгарликдан қочиш учун қилган ҳаракатлари десак муболаға бўлмайди.

ХТВ тарификация рўйхатига имзо йиғиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган бўлса, унда тарификациия жадвалига имзо қўядиган масъуллар сонини ўзаро келишилган ҳолда камайтириш мумкин экан.

Тарификацияга мудир ўринбосари, иқитисодчи, кадрлар бўлими бошлиғи, ХТБ бош инспектори, иш ҳақи ҳисобчиси, ММИБДЎ ва ҲИБДЎ имзо қўйиши шарт эмас деб ҳисоблайман.

Менимча, тарификация рўйхатига ХТБ мудири, бош ҳисобчи, бош иқтисодчи, ЎТИБДЎ ва мактаб директори имзо қўйишининг ўзи етарли бўлади. Бу шахсий фикрим албатта.

P.S: Демак ҳамма гап ҳудудий халқ таълими бўлимларининг ўзида. ЎТИБДЎларни сарсон қилиш ёки уларга яхши шароитлар яратиб бериш ХТБ мудирларининг ўзига боғлик.

👉@chiyal94maktab👈


314 б.PDF
2.0Мб
To‘garaklar faoliyatini tashkil etish to‘g‘risida XTV buyrug‘i


ХТВнинг_22_12_2020_даги_02_02_3_1626_сон_хати.pdf
992.4Кб
Jismoniy tarbiya o‘qituvchilarini attestatsiyadan o‘tkazish


3182-2.pdf
739.2Кб
Jismoniy tarbiya o‘qituvchilari baholash mezoni


Репост из: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Фарзандингизни пандемия шароитида мактабга юборишга тайёрмисиз?
Опрос
  •   Ҳа, фарзандимнинг билими мен учун муҳим
  •   Йўқ, мен учун фарзандимнинг соғлиги муҳимроқ, онлайн мактаб орқали ўзим ўқитишга ёрдам бераман
197037 голосов


Бу йил 1-синфга қабул қандай бўлаяпти?

🏫 Шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

🎒 Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

🗓 Қабул ишлари июнь — август ойларида ташкил этилади.

🔰 Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:
👉 ариза;
👉 ота-онанинг паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

⏳ Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди.

➡️ Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.

👉@chiyal94maktab👈


Imtihonlar ochiq osmon ostidagi maydonlarda o‘tkazilishi mumkin!

15-avgustdan keyin karantin choralari yumshatilgach , kirish imtihonlari usti ochiq katta maydonlarda (masalan, stadionlar) 2 ta, ertalab va kechki smenada o‘tkazish yuzasidan tegishli loyiha tayyorlanmoqda.

👉@chiyal94maktab👈


2020 йил 4 август куни ўқувчилар учун “Online to'garak”, “Online kasbiy rivojlantirish” йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉“Online to'garak”
(Ўзбек тилида)

09:00 ― Ёш дастурчи
09:18 ― Инглиз тили
09:33 ― Тасвирий санъат
09:52 ― Рақс
10:09 ― Моҳир қўллар (газетадан буюмлар тўқиш)

👉“Online to'garak”
(Рус тилида)

10:26 ― Юный программист
10:45 ― Английский язык
11:02 ― ИЗО
11:21―Танцы
11:40―Умелые руки (газетоплетение)

👉 “Steam”
(Ўзбек тилида)

11:57 ―Everyday English
12:26― Hot English
12:33 ―Робототехника

👉 “Steam”
(Рус тилида)

12:46 ―Робототехника

👉“Online repetitor”
(Ўзбек тилида)

12:59 ― Она тили
13:13―География
13:35―Кимё
13:50―Биология
14:09―Математика

👉“Online repetitor”
(Рустилида)

14:25―Руский язик
14:35 ― География
14:50 ―Химия
15:05 ― Биология
15:25 ― Математика

Изоҳ: мазкур машғулотлар “ONLINE-MAKTAB” рукни остида 9:00 дан бошлаб (17:03 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади


👉@chiyal94maktab👈


2020 йил 3 август куни ўқувчилар учун “Online to‘garak”, “Online kasbiy rivojlantirish” йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉“Online to‘garak”
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Шахмат
9: 14 ― “Мохир қўллар”квиллинг
9:33 ― Робототехника
9:49 ― Ёш пазанда ва қандолатчи
10:03 ― Ёш электротехник

👉“Online to‘garak”
(Рус тилида)

10:14 ― Шахмат
10:32 ― Умелые руки” квиллинг
10:50― Робототехника
11:09 ― Юный повар и кондитер

👉“Online kasbiy rivojlantirish”
(Ўзбек тилида)

11:20 ― Математика
11:36 ― Физика
11:57 ― Инглиз тили
12:16 ― Технология

“Online kasbiy rivojlantirish”
(Рус тилида)

12:34 ― Математика
12:50― Физика
13:07― Английский язык
13:24 ―Технология

Изоҳ: мазкур машғулотлар "ONLINE-MAKTAB" рукни остида 9:00 дан бошлаб (13:43 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади


👉@chiyal94maktab👈


Ҳурматли ўқувчилар!

Онлайн олимпиадалар давом этади!

Жорий йилнинг 3-7-август кунлари 4-8-синф ўқувчилари учун 📗она тили фанидан онлайн олимпиадалар бўлиб ўтади.

3-август - она тили - 5-синф - соат 11:00 да
4-август - она тили - 6-синф - соат 11:00 да
5-август - она тили - 7-синф - соат 11:00 да
6-август - она тили - 8-синф - соат 11:00 да
7-август - она тили - 4-синф - соат 11:00 да

📊Онлайн олимпиададан сўнг барча иштирокчилар ўз рейтингларини кўришлари ва QR-кодли иштирокчи сертификатларини юклаб олишлари мумкин бўлади.

Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт! https://oo.uzedu.uz/Account/SignIn

Aхборот тизимидан фойдаланиш бўйича кўп бериладиган саволларга жавоблар билан танишинг - https://sites.google.com/view/olympiad-uzedu-uz-faq/uz?authuser=0

👉 olympiad.uzedu.uz

👉@chiyal94maktab👈


ЎҚИТУВЧИМАН, ДЕКРЕТ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТМОҚЧИМАН, МАКТАБ ДИРЕКТОРИ БУНГА КЎНМАЯПТИ

#Савол
Мактабда ўқитувчи лавозимида ишлар эдим. Ўтган йили декрет таътилига чиқиб кетган эдим. Бу йилдан ишга қайтмоқчиман. Фарзандим энди 1 ёшга тўлди. Мактаб директори эса ишга қайтолмайсиз болангизни боқинг деяпти. Ушбу масалада ким ҳақ?

#Жавоб
Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Шу модданинг 5-қисмига кўра эса, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Шунга асосан, бундай аёл ўз хоҳишига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагач, (яъни туққанидан кейин 56 кун, агар эгизак фарзанд кўрган бўлса, 70 кундан кейин) бола парвариши учун таътил олиши мумкин, иш берувчи бундай таътилни беришга мажбур.

Худди шунингдек, истаган пайтда ишга тушиши, таътилдан қайтиши мумкин, иш берувчи унинг иш ўрнига кимни ишга олган бўлишидан қатъи назар, аёлга иш жойини бўшатиб бериши шарт.

Сизнинг вазиятингизда ҳам 1 ёшлик боласи бор аёл ишга чиқиши мумкин ва иш берувчиси уни ишини қайтариб бериши шарт.

Чунки бу иш ўрни шу аёлга тегишли бўлган ва у билан ҳали меҳнат муносабатлари давом этиб келмоқда. 

Туғилган фарзанднинг ёши аҳамиятга эга эмас. Аёлга бола парвариши учун таътил олиш — бу ҳуқуқ. Мажбурият эмас. Истаган пайти бу ҳуқуқидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин.

Бу масалада сиз ҳақсиз.

👉@chiyal94maktab👈


Моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилган. Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.


НЕГА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА 20 СОАТДАН ОРТИҚ ДАРС БЕРМАЯПТИ?

#Савол
Мактабда она тили ва адабиёт фанидан 27 соат дарсим бор эди. Куни кеча директоримиз: «Энди ҳеч кимга 20 соатдан ортиқ дарс берилмайди, ХТБдан шундай кўрсатма олдик» деб мени ҳам дарсимни қисқартириб янги бир ўқитувчини ишга олди. Ахир 20 соат дарс олсак ойлик маошимиз озайиб кетадику. Директоримизнинг бу хатти-ҳаракати қонунийми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низомнинг 18-бандига кўра алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади.

Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши йиллик жами 1548 соат иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. (яъни бир ўқитувчига 30 соатгача дарс бериш мумкин)

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низом” иловасининг 6-бандига мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди ҳамда улар меҳнатига тасдиқланган тарификация асосида ҳақ тўланади.

Ундай бўлса нега мактаб директори 20 соатдан ортиқ дарс бермаслиги мумкин?

Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, мактаб директори мансабдор шахс сифатида мактабдаги бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) маҳаллий мехнат органига (меҳнат биржага) тақдим этиб бориши лозим.

Масалан, она тили ва адабиёт фанидан жами 57 соат мавжуд дейлик ва дарс соатлари:
1-ўқитувчига: 28 соат
2-ўқитувчига: 29 соат миқдорда тақсимланган бўлса бундай ҳолатда 1-ўқитувчининг 8 соати, 2-ўқитувчининг 9 соати ортиқча дарс соати ҳисобланиб, жами 17 соатни мактаб директори ҳудудий меҳнат ва бандлик бўлимига бўш иш ўрни сифатида тақдим этиши, шу 17 соат учун бошқа фуқаро иш сўраб келса, унга иш бериши керак. (албатта қонунчиликда белгиланган тартибда)

Мактаб ходимларини қўшимча дарс соати билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринларини яшириб турса бўлмайдими?

Бундай вазиятда мактаб директори «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунни бузган ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу қонунга мувофиқ иш берувчи бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни, бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этишга мажбурдир.

Мактаб директори ахборотни ўз вақтида тақдим этмаса ва бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) яширса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддаси талабларини бузган ҳисобланади.

Яъни МЖ кодекснинг 229 моддасига кўра:
Бўш иш ўринларини яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Шуни эслатиб ўтамизки, агар мактаб директори ортиқча дарс соатларини бўш иш ўрни сифатида меҳнат ва бандлик бўлимига тақдим этсада, лекин ҳеч ким иш сўраб келмаса, сиз 30 соатгача дарс ўтишингиз мумкин.
👉@chiyal94maktab👈



Показано 20 последних публикаций.

91

подписчиков
Статистика канала