Репост из: @markdownrobot
Агар сизда қон босими юқори бўлса, у ҳолда қуйидагиларга амал қилинг:
1. Асабийлашманг. Ҳамма нарсани бир вақтда бажараман, деб ўзингизни уринтириб қўйманг, бақир-чақир қилманг, шошилманг.
2. Қон-томир склерозига сабаб деб топилган нарсалар: спиртли ичимликлар, ҳайвон ёғи (мол чарвиси), шакар, маргарин, ёғли сут маҳсулотлари, жигар, дудланган маҳсулотлардан сақланинг.
3. Мевалар, қора нон, ловия, нўхат, соя, кунгабоқар ёғи, гуруч, денгиз маҳсулотлари, қатиқ, айрон, мева шарбатлари истеъмол қилиш мумкин.
4. Уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин овқатланманг.
5. Жуда шўр, ҳаддан ташқари ширин нарсалар истеъмол қилманг.
6. Ҳар хил қўрқинчли киноларни, асабга тегадиган кўрсатувларни кўрманг.
7. Уйқудан олдин кўчада, тоза ҳавода бир оз сайр қилинг, ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг.
8. Эрталаб бир стакан илиқ сув ичинг.
9. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳеч бўлмаганда 5-7 километр масофа юринг.
10. Сабрли, хушчақчақ, меҳрли бўлинг. Бошқаларга ҳасад қилманг. Шунда Яратганнинг изни билан бу дарддан халос буласиз!!!