Farg‘ona viloyat prokuraturasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i
👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Фарғона шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.О.Мавлоновнинг ташаббуси билан "Жўйдам" МФЙдаги 4 та эхтиёжманд оиланинг таморқа майдонлари мини трактор ва бошқа техникалар ёрдамида ҳайдатилиб, экин экилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Мавсум бошидан шаҳар 2-секторидаги мавжуд 5200 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг 224,4 гектар томорқа ер майдонларига экин экиш ишлари амалга оширилган бўлиб, ҳозирда тадбирлар давом этмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Бош прокуратуранинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш созасида назорат бошқарма прокурори Ш.Қундузов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш.Джорабоевлар томонидан Фарғона шаҳрида яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда соҳадаги долзарб вазифалар ижроси ўрганилди.

Ўрганиш натижалари масъул идоралар вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, фаолиятда қонунга итоаткор тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Қўштепа тумани 2-сектори ташаббуси билан якка ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бор оилаларда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланилиши аҳволи ўрганилиб, "Хумдон", "Ўқчи", "Катта Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 3 та оилаларнинг томорқа ер майдонларига махсус техникаларда ишлов берилиши, экин ва дарахт кўчатлари экилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Фарғона тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Бобоқулов ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга "Оқтепа", "Вазиё", "Ўрта қишлоқ" фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича  тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда 3 та оилаларга томорқа ер майдонларини экинга тайёрлашда махсус техикалар жалб этилгани ҳолда амалий ёрдам кўрсатилди.

Қайд этиш лозимки, мавсум бошидан туман 2-секторидаги мавжуд 8800 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг 545 гектар томорқа ер майдонларига экин экиш ишлари амалга оширилган бўлиб, ҳозирда тадбирлар давом этмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Бағдод тумани 2-сектори ҳудудидаги аҳоли томорқаларида ерни экинларга тайёрлаш, экин экиш ва дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

Мавсум бошидан секторда мавжуд 9800 дан ортиқ хонадонлардаги 727 гектар томорқа ер майдонларига экин экиш ишлари амалга оширилди.

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Хасанов ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга "Мирзаобод","Бағдод", "Юқори Мирзаобод" маҳалла фуқаролар йиғиида яшовчи эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича  тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда 3 та оилага томорқа ер майдонларини экинга тайёрлашда махсус техикалар жалб эилгани ҳолда амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi




Бувайда туман прокурори, 2-сектор раҳбари З.М.Сулаймонов томонидан  навбатдаги сайёр қабул «Урганжи» МФЙда ўтказилди

Тадбир жараёнида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси, ижтимоий ёрдам ва имтиёзли кредит олиш масалалари юзасидан 15 та мурожаатлари қабул қилинди.

Шундан, 5 та мурожаат шу куннинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Қолган 11 та мурожаатларни ҳал этилиши назоратга олиниб, ижрочиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
 
Шунингдек, ҳудуддаги мактаб директорлари ва мактабгача таълим ташкилотлари мудираларининг таълим сифатини ошириш борасидаги муаммо ва таклифлари ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.


👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi



Показано 12 последних публикаций.