Канал 1


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


❗️2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этиладиган матбуот анжуманлари ва бошқа медиа тадбирлар режасини тақдим қилмоқдамиз.

Унда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларда;

Вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий матбуот марказида ташкил этиладиган тадбирларнинг ўтказилиш санаси кўрсатилган.

Рўйхат билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy\_xabarlar\_Official


​​Ахборот хизматлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органлари томонидан медиа макондаги ахборот таҳдидларига ўз вақтида, малакали жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга бағишланган ишчи учрашув ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар матбуот котиблари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, 12 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги 4366-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ахборот хизматлари фаолияти таҳлил қилинган, матбуот хизматларининг фаоллигини ошириш, фуқароларни расмий маълумотга бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан муҳим топшириқлар берилган эди.

Бугунги учрашувда Агентликнинг масъул ходимлари матбуот котиблари билан мазкур видеоселектор йиғилишида алоҳида эътибор қаратилган танқидий ва медиа маконда кенг муҳакамаларга сабаб бўлаётган материалларга жавоб бериш, муносабат билдириш ҳолатини муҳокама қилишди. Тадбирда ахборот хизматларининг ушбу йўналишдаги фаолияти доимий ўрганиб борилиши эътиборда эканлигини таъкидланди.

Таҳлилларга кўра, Президентимизнинг юқоридаги қарори қабул қилингунга қадар танқидий материалларга давлат идоралари томонидан жавоб қайтариш амалиёти 12 фоиз бўлган бўлса, 2019 йил декабрь ойида ушбу кўрсаткич 83 фоизгача кўтарилган. Бироқ, афсуски, пандемия сабаб ахборот маконида катта баҳс-мунозаларга сабаб бўлаётган мавзулардаги чиқишларга муносабат билдириш даражаси 2020 йил апрель ойида 62, май ойида 67, июль ойида 70, август ойида 64 фоизга тушиб қолиб, сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 73 фоизни ташкил этди.

Тадбир сўнггида матбуот хизматларининг фаоллигини ошириш, интернет, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлар каналларидаги резонансли материалларга давлат органлари раҳбарларининг тезкор чиқишларини уюштириш, шунингдек, аҳолини қисқа фурсатларда хабардор қилиб бориш, фуқароларни қизиқтирган саволларга ойдинлик киритувчи умумий маълумотларни доимий равишда ташкилотлар веб-сайтларида ёритиб бориш масалаларига эътибор қаратиш юзасидан келишиб олинди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (13 август ҳолатида).

🗓 Тиббиёт муассасалари ҳисобхоналари томонидан ходимларга қўшимча тўловлар ҳар беш кунда тўлаб борилиши белгиланган, лекин республика миқёсида олиб қаралганда, ушбу муддатларда тўловлар тўланган тақдирда ҳам, барча муассасалар томонидан қўшимча тўловларнинг тўлаб берилиши ҳар хил санага тўғри келади. Батафсил

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


​​Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги шифохона COVID-19'ни даволашга ихтисослашмаган

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси раҳбари ўз ходимлари номидан қатор эътирозлар билдирган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz муҳбири Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Тўрақул Арзиқулов билан суҳбатлашди.

➖ Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реестрига асосан карантин объекти, яъни коронавирус тасдиқланган беморлар учун эмас, бирламчи улар билан мулоқотда бўлган гумондор фуқароларни сақлаб туриш объекти этиб белгиланган. Агар бу ерда бирор фуқарода COVID-19 аниқланса, бемор зудлик билан COVID-19'га чалинган беморлар даволанувчи махсус шифохонасига етказилади. Бу маскан мутлақо коронавирусни даволаш учун мўлжалланган шифохона эмас, - деди Т. Арзиқулов.

🛏 Тўғри, пандемия пик даврига чиққанда жуда кўп шифохоналарга коронавирусга шубҳа қилинган, аммо касаллик расман тасдиқланмаган беморлар ётқизилди. Ҳатто ўша шифохоналарда касаллик тасдиқланган беморлар ҳам маълум муддат қолиб кетишди. Аммо қисқа муддатда бу муаммолар бартараф қилинди, гумондагилар алоҳида, касаллик тасдиқланганлар алоҳида қилиб ажратиб олинди.

🏥 Бу шифохона ходимларининг президент қарори билан белгиланган рағбатлантириш (шифокорларга 25 млн, ҳамшираларга 15 млн сўмлик ва ҳ.к) маблағлари тўланмаётгани ҳақидаги норозилиги асоссиз. Чунки бундай тўловлар билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволайдиган, ССВнинг коронавирусни даволашга мўлжалланган шифохоналар рўйхатида бўлган шифохоналар ходимлари рағбатлантирилади.

💉 Бундай шифокорлар рўйхати ҳар бир ҳудудда шакллантирилган, улар 14 кун давомида узлуксиз ишлайдилар ва фақат айнан COVID-19 касаллигига қарши курашадилар.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Нн


Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотномани (6 август ҳолатига).

*Юқоридаги рағбатлантирувчи тўловлар даромад солиғи ва ягона солиқ харажатлари билан қўшиб ҳисобланган.

Маълумотлар Молия вазирлиги телеграм каналида янгилаб борилади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


​​Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича уч кунлик ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар перинатал марказининг бир гуруҳ ходимларининг видеомурожаати тарқалди.
Унда айтилишича, мазкур туғруқ мажмуаси “СOVID-19” билан касалланган ҳомиладор аёлларни қабул қилиш учун мослаштирилгандан сўнг айрим ходимлар орасида тушунмовчилик келиб чиққан.

ССВ мутахассислари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар перинатал марказида бўлишди. Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича:

Ходимлар билан мулоқот давомида маълум бўлишича, мавжуд вазият ҳақида етарлича тушунтиришлар берилмагани натижасида улар орасида қатор саволлар пайдо бўлган.

❗️Аслида мурожаатда айтилганидек, ходимлар ишсиз ва ойликсиз қолдирилмаган. Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун мослаштирилган 200 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга ушбу шифохонада ҳозирда 27 нафар ҳомиладор коронавирусдан даволанмоқда. Шунинг учун марказ ходимларининг бир гуруҳи 14 кунлик навбатчиликда бўлиб, қолган ходимлар эса яхлит график асосида кейинги 14 кунлик навбатчилик учун сафарбар қилинади. Аммо айни пайтда навбатчиликда бўлмаган ходимларга ҳам белгиланган тартибда ойлик маошлари тўлаб берилади. Бугун улар билан бўлиб ўтган учрашувда ходимларнинг меҳнат қонунчилигига асосланган ана шундай ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, юқорида тилга олинган мурожаатда ҳомиладор аёлларни қабул қилувчи шифохоналар етишмаётгани ҳақидаги фикрларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Тошкент шаҳрида 12 та туғруқ муассасаси мавжуд бўлиб, айни вақтда шаҳар 3- ва 7-сон туғруқ комплекслари ва Тошкент шаҳар перинатал маркази коронавирусга чалинган ҳомиладорларни қабул қилмоқда. Ушбу туғруқ комплексларига бириктирилган ҳомиладор ва туғувчи аёллар эса пойтахтимиздаги қолган 9 та туғруқ комплексига ва Республика перинатал марказига дислокация асосида тақсимланган.

🤝 Мурожаатчилар билан ўтказилган мулоқот якунида уларга коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар билан ишлаш бўйича уч кунлик ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди. Бунинг натижасида тиббиёт ходимлари кейинги 14 кунлик навбатда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун тайёргарлик ўтайдилар.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


​​#Андижон_вилояти

Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нодирбек Хожиматовнинг ижтимоий тармоқда унга кўп қаватли уйдан берилган хонадонни туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олингани юзасидан қилган мурожаати ўрганилиб, туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Н.Хожиматов оиласи билан алоҳида яшаши учун уй-жой билан таъминлаш, бунинг учун Бувайда МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш бўйича туман ҳокими Ҳ.Дадахоновга мурожаат қилган. Бу масала бўйича туман ҳокими, мазкур янги уйларни қураётган “Istiqlol Hausе 2020” МЧЖ раҳбари ва Н.Хожиматов иштирокида унга мазкур уйлардан ажратилиши бўйича оғзаки келишув бўлган.

Бу уйлар битгунга қадар Н.Хожиматов оиласига Тараққиёт МФЙ ҳудудида қурилган 117-кўп қаватли уйнинг фуқаро Ф.Раҳимовага тегишли 24-хонадони унинг отаси розилиги билан вақтинча яшаш учун ижара асосида туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Н.Юлдашева, Тараққиёт МФЙ раиси хабардорлигида берилган ва уй калити топширилган. Бир неча кундан кейин Н.Хожиматов уй эгасининг ишончномасини талаб қилган. Бу даврда хонадон соҳибаси бошқа ҳудудда бўлгани туфайли отаси кейинчалик ёзиб беришини билдирган. Бироқ, уй Н.Хожиматовга вақтинча яшаб туриши учун берилганига қарамай, 2 ой давомида бу ерда умуман яшамаган. Шундан сўнг мулкдор ўз уйи калитини қайтариб олган.

Шундан сўнг Н.Хожиматовга ижара асосида яшаб туриши, ижара ҳақи ҳомийлик асосида тўланиши кафолатланган бошқа уйлар таклиф этилганда, у бунга розилик билдирмаган.

Н.Хожиматовнинг туман ҳокимига нисбатан асоссиз, туҳматона фикрлар билдиргани туфайли айни пайтда унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


⚡️ Вилоятлар кесимида Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш марказлари ҳақида маълумот тайёрланди.

📞 Жадвалларда марказларнинг манзили ва телефон рақамлари кўрсатилган.

❗️ Рўйхат вилоят ҳокимликлари ҳамда Санитария-эпидемиологик ососойишталик агенлиги ахборот хизматлари кўмагида шакллантирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform


Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Хоразм вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИнинг санитария- эпидемиология осойишталик CОВИД-19 коронавирус инфекциясига лабаратор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот:

✍️ШАҲАРЛАР:

Ангрен шаҳри

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Ангрен шаҳри Ўзбекистон Мустақиллиги қўчаси
☎️(70) 663-27-20; (99)400-77-28

Бекобод шаҳри

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
Бекобод шаҳри Мемор кўчаси 250 уй
☎️(70)214-17-85; (90) 131-16-61

Нурафшон шаҳри

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси 227 уй
☎️(70)762-39-26 (90) 922-56-62

Олмалиқ шаҳри


🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Олмалиқ шаҳри Интизор кўчаси 5 уй
☎️(70)615-10-40; (94) 924-30-11

Оҳангарон шаҳри

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Охангарон тумани Самад Раҳмон кўчаси 1 уй
☎️(70)645-26-88; (93) 565-23-46

Янгийўл шаҳри

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчаси 56а уй
☎️(70)603-77-50; (97) 772-75-04

Чирчиқ шаҳри

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Чирчиқ шаҳри 2 кичик нохия 47 уй
☎️(70)715-06-27; (90) 337-20-20

✍️ТУМАНЛАР:

Бекобод тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Бекобод т Зафар шаҳарчаси. У.Носир кўчаси 2 уй
☎️(70) 935-23-14; (97) 598-22-35

Бўстонлиқ тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри Чирчиқ кўчаси 7 уй
☎️(70)700-07-57; (99) 871-11-64

Бўка тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Бўка тумани Магистрал кўчаси
(70)573-52-46; (97) 740-73-04

Оққўрғон тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Оққўрғон тумани Нурафшон кўчаси 5 уй
☎️(70) 552-13-05; (90)962-48-73

Оҳангарон туман


🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Охангарон тумани Самад Раҳмон кўчаси 1 уй
☎️(70)645-23-48; (94) 216-31-37; (98) 368-31-37

Паркент тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Паркент туман Булоқбоши махалласи сой Сой соҳили кўчаси
☎️(70)722-12-02; (99) 499-39-07

Пискент тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Пискент тумани М.Маликов кўчаси 1 уй
☎️(70)545-10-76; (99) 796-87-66

Қибрай тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Қибрай тумани Садоқат кўчаси 43 уй
☎️(70)957-27-10; (99) 804-81-22

Қуйи Чирчиқ тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Қуйичирчиқ т Дўтобод шаҳар Ўзбекистон 54 уй
☎️(70)567-25-31; (97) 470-99-91

Тошкент тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Тошкент тумани Келес шаҳар Бирдамлик кўчаси 31 уй
☎️(70)965-60-76; (99) 815-24-77

Юқори Чирчиқ тумани

🏨Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Юқори Чирчиқ т. Истиқбол МФЙ Равон кўчаси
☎️(70)983-51-43; (99) 002-14-05

Янгийўл тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Янгийўл тумани Регистон МФЙ Данғар кўчаси 12 уй
☎️(70)602-21-05; (94) 625-24-80

Зангиота тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Зангиота туман Назарбек шох кўчаси
☎️71-247-96-99; (98) 367-32-42

Ўрта Чирчиқ тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси 227 уй
☎️(70)762-80-32 (98) 335-67-00

Чиноз тумани

🏪Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази
▪️Чиноз шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 24 уй
☎️(70)593-27-58; (99) 845-13-70

Маълумот ўрнида:
1. фуқароларни мурожаат этиш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача.
2. фуқаро анализ топширишдан олдин ҳудудий бириктирилган шифокорга мурожаат этиши ва COVID-19га текшириш учун кўрсатма бўлса, шифокор йўлланмаси билан мурожаат этиши зарур.
3. ҳудудий шифокор йўлланмаси ва кўрсатмасига асосан текширув бепул ўтказилади.
4. фуқаролар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи яъни пасспортларини тақдим этишлари шарт.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform


Сурхондарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


🏥Сирдарё вилоятида коронавирус инфекциясига тест таҳлили олувчи марказлар ташкил этилди

🦠Лаборатория таҳлилини олувчи мазкур марказлар Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда Сирдарё вилоят ОИТСга қарши кураш маркази биноларида жойлашган.

Иш вақти: душанба-шанба кунлари соат 09-00 дан 12-00 гача.

📌Профилактика куни: Чоршанба

☎️Телефон рақами: 67-226-38-27, 67-226-49-80

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform


Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Наманган вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Навоий вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform


Жиззах вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform

Показано 20 последних публикаций.

2

подписчиков
Статистика канала