Ҳазорасп ҳуқуқий ахборот канали


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6118-сон, 24.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши (Республика кенгаши) ҳамда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олишни таъминлаш Республика кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2021 йил 1 январдан:

👉 Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради;

👉 давлат ижрочиси лавозимига янги тайинланган шахсларга Бош прокуратура Академиясида махсус дастур бўйича бошланғич тайёргарлик курсларини ўтаганидан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришишга рухсат бериш тартиби жорий этилади.

Фармонга кўра, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи очилади.

2021 йил 1 мартдан:

👉 ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади;

👉 суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

👉 суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади;

👉 ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек, қарздор–юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.






Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” танловини эълон қилади!

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг 👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, огоҳликка чорловчи материаллар билан ишончли манба бўлган hudud24.uz да танишинг.

Telegram: @hudud24official
Facebook: fb.com/hudud24official
Instagram: instagram.com/hudud24.uz
Twitter: twitter.com/hudud24official


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#ОАВ_масъулияти

Журналист касб этикаси ва одамларнинг шахсий ҳаёти. Нималарга амал қилиш керак?

❗️Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексига мувофиқ, журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиши, шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

⚠️ Журналист одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни фақат уларнинг розилиги ва ҳужжатларнинг сир сақланишига риоя қилган ҳолда эълон қилиши мумкин.

🚫 Шунингдек, у ноқонуний йўл ва номақбул воситалар ёрдамида одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ахборот тўплаш, овоз ёзиб олиш ва материаллар тўплаши мумкин эмас.

✅ Журналист жиноий ишни ёритувчи материални тайёрлаётганида айбсизлик презумпциясига амал қилиши керак.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Мақола

ТОВАР БЕЛГИСИ ВА УНДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Товар белгиси тадбиркор учун ўз маҳсулот ва хизматларини бошқа инсофсиз рақобатчиларнинг сохта товар ва хизматларидан фарқлаш ва доимий харидорларга эга бўлиш учун зарурдир.

Ўзбекистон Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонунига кўра, товар ва хизмат кўрсатиш белгиси бир ишлаб чиқарувчининг товар ва хизматларини бошқа ишлаб чиқарувчининг худди шундай товар ва хизматларидан фарқлаш учун мўлжалланган бўлиб, у интеллектуал мулк объекти ҳисобланади. Товар белгиси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ муҳофаза қилинади.

Тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган товар белгиси эканлигини билдирувчи лотин алифбосидаги «R» ёки айлана ичига олинган «R» ҳарфи тарзида огоҳлантирувчи тамға товарга ёки унинг идишига қўйилиши мумкин.

Товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқиқа эга. Товар белгиси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади. Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади. Мазкур гувоҳнома 10 йил мобайнида амал қилади ва амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин.

Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги ёки лицензия бериш ҳақидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши ва Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар сохталаштирилган ҳисобланади.

Ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланилганлиги аниқланган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт.

Шунингдек, тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, бундай белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт (ушбу талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозим).

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасига кўра, ўзганинг товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 1 115 000 сўмдан 4 460 000 сўмгача, мансабдор шахсларга 2 230 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача маъмурий жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Жонибек АБДУКАРИМОВ,
Туман адлия бўлими бош
маслаҳатчиси


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Президент Фармонига (ПФ-6110, 12.11.2020 й.) асосан 2021 йилдан “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади.

Дастур доирасида тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда ишга қабул қилинганда уларга:

👉 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм бир марталик пул маблағи;

👉 уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уйлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация пули берилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Лойиҳа доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тиббий профилактика ва патронаж тизими йўлга қўйилади:

👉 аҳоли мавжуд хавф омилларидан келиб чиқиб хавф гуруҳларига бўлинади;
👉 ўрта ва юқори хавф гуруҳларига кирувчи аҳолининг белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтиши таъминланади;
👉 юқори хавф гуруҳига кирувчи ва мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморларга уйига борган ҳолда тиббий хизмат кўрсатилади;
👉 профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлари ўтказилади;
👉 патронаж кўриклари оптимизация қилиниб, янги мақсадли патронаж тизими жорий қилинади.

🏥 Қарор билан 2020 йил 1 декабрдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

Вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилиб, улар негизида “тиббиёт кластери” ташкил қилинади.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Президент қарорига (ПҚ-4890-сон, 12.11.2020 й.) мувофиқ, Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

✅ Лойиҳа доирасида:
👉 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан ташкил топган гуруҳлар тузилади;
👉 ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети (кафолатланган пакет) ишлаб чиқилади;
👉 кафолатланган пакет асосида аҳолининг барча қатламларига сифатли ва тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилишини молиялаштиришга қаратилган давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади.


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” танловини эълон қилади!

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг 👆

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Биласизми

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатланади


Репост из: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими. Хоразм вилояти. .
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилиши мониторинг қилинади

🔰 “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (705-сон, 10.11.2020 й.) қабул қилинди.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қўмита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.

💴 Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига узоқ йиллик хизмати учун тегишлича 60 фоизгача миқдорда ҳар ойда устама тўланади.

👉 Шунингдек, қарор билан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.

👉 Унга кўра, экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан 2 иш кунида Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.

Мазкур тартиб 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz
сайти орқали танишиш мумкин.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Халқаро_кун

📌12 ноябрь – Халқаро сифат куни

Бу кун Европа Сифат Ташкилоти (ЕСТ) томонидан БМТ билан ҳамкорликда 1989 йилда таъсис этилган. Орадан олти йил ўтиб ЕСТ томонидан ҳар йил ноябрнинг иккинчи пайшанбасидан бошлаб халқаро сифат ҳафталигини ўтказиш тавсия қилинган.

Европа сифат ҳафталиги сифат даражасини ошириш билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган бир қатор тадбирлар, акциялар, форумларни ўз ичига оладиган халқаро лойиҳалардан бири саналади. Бугунги кунда бу сана нафақат Европа, балки дунёнинг турли ҳудудларида нишонланмоқда.

Халқаро сифат кунини ўтказишдан мақсад жаҳон миқёсида маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, жамоатчилик эътиборини озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифат муаммоларига қаратиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар тарафлама ҳимоялашдан иборат.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

🔰 Ҳукумат қарори (704-сон, 10.11.2020 й.) билан Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.

🌐 Маълумотлар автоматик равишда "ФҲДЁ ягона электрон архиви" ахборот тизимига юборилади.

ФҲДЁ бўлими маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида кўриб чиқади ва болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

Маълумотлар комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда Ички ишлар, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юборилади.

✅ Шунга кўра:
● Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими – болани 1 кун ичида тегишли манзил бўйича доимий рўйхатга қўяди;
● Мактабгача таълим вазирлиги – мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган боғчага болани автоматик равишда навбатга қўяди;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1 иш куни ичида она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди;
● Пенсия жамғармаси бўлими – фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини автоматик равишда расмийлаштиради.

💴 Боланинг отаси ёки онаси бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин (6 ойдан кейин мурожаат қилинса, бир марталик нафақани тўлаш рад этилади).

❕Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоят марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун республика ҳудудида кўрсатилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz
сайти орқали танишиш мумкин.


Репост из: Jonibek Abdukarimov
#Биласизми


Репост из: Jonibek Abdukarimov


Репост из: Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали, билимингиз билан iPhone 12 ютинг!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилиб, танловнинг 1-босқичига старт берилган.

✅ Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.

107

подписчиков
Статистика канала