Бир кун қолдими ё, икки кун қолди,
Сонияни санаб ўтар Наманган.
Кўнгил интиқ бўлди, кўзлар тўрт бўлди,
Гуллар байрамини кутар Наманган.
Кўксига қўйилган қўллари билан,
Кўнгиллари билан, диллари билан.
Ўзининг мафтункор гуллари билан.
Гуллар байрамини кутар Наманган.
Чорловларга қулоқ тутияпсизми?
Менингдек кун санаб ўтияпсизми?
Айтингчи сизлар ҳам кутяпсизми?
Гуллар байрамини кутар Наманган.
Наманган шаҳар хокимлиги
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
telegram.me/hokimlikaxborotxizmati