Карвон Ортидан


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ҳамма ўз билганича, мен ҳам ўз билганимча!
Карвондан қолмай, улардан ўзмай, бир оқимда.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: البشرى Bushro
Kimdir tug'ilishi bilan musiqa eshitib katta bo'ladi.
Kimdir tug'ilmasidanoq Qur'on eshitib katta bo'ladi.
Ota-onaning farzandda haqqi bo'lgani kabi, farzandning ham ota-onada o'z haqlari bor.
Bu haqlar shunchaki katta qilish emas, halol yedirish, ilm o'rgatish, chiroyli ism qo'yish, Allohni tanitishni ham o'z ichiga oladi.
Bolangizni qaysidir umrini, zehnini, bolaligini, pokligini isrof qilganingiz uchun oxiratda javob berasiz.
Ularning haqqini joyiga qo'ying. Kelajakda ota-onam menga bularni o'rgatmabdi, umrimni befoyda narsalar ichida o'tkazibman deb, sizdan norozi bo'lishmasin.
Siz qanchalik yaxshi tarbiya bersangiz, islom dinini bolaligidanoq tushuntirib, unda yashatsangiz, nafaqat u farzandingizning o'zidan, balki hammadan rahmat eshitasiz. Farzandingiz ikki dunyoda ko'zingiz quvonchi bo'lishini istasangiz, tarbiyasini go'zal qiling, miyasini bema'ni narsalar bilan to'ldirmang...
Bolangiz yodlagan qo'shiqlar uchun savob olmaysiz, bolangiz Qur'on yodlagani uchun Jannat olasiz...
O'ylab ko'ring...

وردة حنونة

@Bushro_1


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Хотинининг жанжаллашиш сабабини аниқлаётган кишининг сурати 😃

@MubashshirAhmad


Репост из: Ўйлашимча?
Бейрутдаги даҳшатли портлаш вақтида иш жойида охиригача қолган шифокор.
---------------
Айни вақтда Ливанда одамлар ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказишмоқда. Портдаги портлашда одамлар коррупцияга алоқадор деб кўрилаётган мамлакат Бош вазирини айбдор қилишмоқда. Ҳозир норози аҳоли президент ва ҳукумат истеъфосини талаб қиляпти, бир нечта давлат идоралари, вазирликлар одамлар томонидан босиб олинган. Кўчаларда норози кишилар ва армия ўртасида тўқнашувлар бўляпти.


👉 https://t.me/ithink_uz 👈


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Салафлардан бири айтади: "Гуноҳлардан шундай бир гуноҳ борки, у фақат бола-чақа ғамида юрганидагина кечирилади".

"Иҳёу улумид-дин"дан

@MubashshirAhmad


Репост из: Ўтмишга саёҳат
Австралиянинг Сидней шаҳрида қад ростлаётган опера театри қурилиш жараёнида, 1973 йил.

Ўтмишга саёхат!


Репост из: Файзбоғ +
Ушбу фотосурат 1972 йил Шимолий Ирландияда олинган.

Қиз британ армиясига қарши жангда яраланган қаллиғининг қуролидан ўқ узмоқда.

Қўлига қурол олгач, қиз ҳалок бўлгунига қадар ўз суюклисининг жанг майдонидан олиб чиқиб кетилишини паналаб турган.
Инглиз десантчилари батальон командири улар аёл киши билан жанг қилганликларини билгач, ўз аскарларига унинг жасадига тегмасликка буйруқ берган ва ирландларга уни дафн этишга рухсат берган. Инглиз офицери қуйидаги сўзларни айтган:

"Биз аслида бизлар ҳақимизда умуман ўйламайдиган қироличани ҳимоя қиляпмиз. Бу аёл эса ўз севимлисини ва ўз ёрини ҳимоя қилган".

Фотосурат Шимолия Ирландияда Аёллар куни учун танлаб олинган ва қуйидаги сўзлар битилган:

"Ҳаётингизни кучли аёл билан боғлашдан қўрқманг. Вақти келиб, у сизнинг ягона армиянгизга айланиши мумкин''.

@fayzbog_uz


Репост из: VOYDODA.COM
#ҳақиқат

4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ожиз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

@xmuzoncom
@voydodacom


Репост из: Bαxtlımısαn Ayt
​​Аёлга гул беринг , шундай гулларки,
Эркак юрагидан унган гулларни...

Зулфия Мўминова


Гул билан бойиб кетарми аёл,
Гул бутлаб берарми рўзғор камини?
Атиргул, наргис, лола демагин,
Эътибор, дейдилар гулнинг номини.

Ҳар оқшом бир қўлда нон билан келсанг,
Иккинчи қўлингга боқар интизор.
Жаннатдан гул узиб тутсанг ҳам, аммо
Жилмайиб турмасанг эҳсонинг бекор.

Гул билан бойиб кетарми аёл,
Гул бутлаб берарми рўзғор камини?
Упасиз гўзаллик берар у юзга,
Ёрқинроқ қилади умр шамини.

Гуллар билан уйғонса аёл,
Бир тонг гулга айланар юрак.
Эр номига нолойиқ бўлар,
Гул беришни билмаган эркак.

Отабек Бакиров


Репост из: bakiroo
"Мен учун оилам бизнес билан боғлиқ бўлмаслиги ўта муҳим эди"

"Президентлик йилларимда қариндошларимнинг кўпчилиги мен билан гаплашмай қўйишган. Бизда оилавий ва оила атрофида жуда кўп драмалар юз берган, чунки айрим қариндошларим уларга ёрдам беришим зарур, деб ҳисоблаган. Амалда бунинг тескариси бўлган.

Яқин қариндошларимдан бири Грузия касаба уюшмаларини бошқарган ва табиийки, Атиргул инқилобидан аввал менга кўп ёрдам берган. Касаба уюшмалари нима ўзи? Пул қиладиган цех. Уларда сотиладиган, ижарага бериладиган ҳадсиз-ҳисобсиз бинолар бор. Пулларнинг бир қисмини ҳукумат ва кучишлатарлар билан бўлишишар эди...Биз касаба уюшмаларнинг барча мол-мулкларини миллийлаштирдик. Қариндошим дарғазаб эди, унинг хотини чопиб келиб, биздан ўпкалаган: Оиламизни оч қолдиришга, даромадсиз қолдиришга уялмайсизми?

Отам раҳбарлик қиладиган бальнеологик марказдан бўлак Грузиянинг барча тиббиёт марказлари хусусийлаштирилган эди. Кўп марказларни ўша марказлар раҳбарлари ёки жамоаси хусусийлаштириб олишган, лекин мен отам ниманидир хусусийлаштириб олишига йўл қўймаслигим лозим эди. Мен қўл остимдагиларни бу муассаса хусусийлаштирилмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирдим. Албатта отам жудаям норози бўлди. У ҳозир ҳам шу марказда директор бўлиб ишламоқда, янги ҳукумат ҳам хусусийлаштириб олишга рухсат бермаган.

Укамнинг юридик фирмаси бўлган. Кунлардан бирида у Олий судда муҳим процессни ютиб чиққанини билиб қолдим. Шу заҳоти ички ишлар вазири ва прокурорни чақириб, уларнинг ҳузурида укамга айтдимки, агар у фирмасини ҳозироқ ёпмаса унда катта муаммолар бўлишини айтдим. У шундай қилишга мажбур бўлди.

Яхшики, Грузияда хотиним тарафидан қариндошларим йўқ эди. Лекин шу ерда ҳам силлиқ кечмаган. Тбилисида жамоат транспорти қолмаган эди. Ғазнада пул йўқ, шунинг учун шаҳар мэрияси Голландиядан ишлатилган автобусларни арзонгаровга сотиб олади. Бир неча йил ўтиб улар ишдан чиқади, лекин биз бу ишдан , гарчи ўша пайтда пойтахтда жамоат транспорти пайдо бўлганига қарамай, афсусланганмиз. Чунки кўпчилик автобуслар голландларникими, демак уларни менинг голланд хотиним келтирган, деб ҳисоблашган. Уларни "Сандра автобуслари" деб аташган. Бундан бошқача бўлишини тасаввур қилиб бўлмасди ҳам."

Михаил Саакашвили. "Уйғонган кучлар. Украинанинг келажаги учун Грузия сабоқлари" китобидан.


Суриялик бир боладан сўрашди:
- Катта бўлсанг ким бўласан?

Бола хурсанд бўлиб жавоб берибди:
- Мен ҳам катта бўламанми...

@karvon_ortidan


Репост из: Mikrofon ko‘targan ayol
Манба: интернет.
Муаллифни аниқлаш иложи бўлмади, онасига раҳмат ёзгани учун😊


АЁЛЛАР УЧУН...

Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади.👰🏻

Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади.👸🏻

Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади.👨🏻‍🦳

Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади.👦🏻

Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади.👥

Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади.🤰🏻

Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакааан" дейишади.🤷🏻‍♀

Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади.🧕

16 ёшингда - "эрта катта бўб қоган" дейишади.👩🏻

30 ёшингда эса, "қариб кетиптими?!" дейишади.👩🏻‍🦳

1 чи хотин бўлсанг, "буни эрининг аниқ иккинчи хотини бор" дейишади.❤️

2 чи хотин бўлсанг, "бировнинг бахтини ўғиpлаган" дейишади.💔

Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади.🙇🏻

Фойдаланмасанг, "онги паст" дейишади.🙇🏻‍♀

Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади.🤦🏻‍♀

Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади.🧏🏻‍♀

Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади.🧑🏻‍🌾

Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади 💸.

Озғин бўлсанг, "сал семирса ўладими?!" дейишади.🙋🏻‍♀

Тўлача бўлсанг, "сал озса бўмидими?!" дейишади.🤦🏻‍♀

Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади.👧🏻

Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади.👦🏻

Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққанде" дейишади.🏃🏻‍♀

Фарзанди кўп бўлса, "вой худо туғвурарканде аа" дейишади.🤱🏻

Улар аввал ҳам гапиришган,🗣
ҳозир ҳам гапиришди,🗣
кейин ҳам гапиришади...🗣
Ўзингиз учун яшанг.🌺
Одамларнинг оғзига элак тутиб бўлмайди.🤐
Улар доим гапиришади.


​#мулохаза_учун 📌

#АБОРТ

ҲОМИЛАНИ О(Ў)ЛДИРИШ !

(Эслатмада мўъминга фойда бор)

АҚШнинг айрим штатларида ўз ҳомиласини о(Ў)лдиргани (аборт қилдиргани) келган онага :

— доктор алоҳида хонада ҳомиланинг о(Ў)лдирилиши сабабли келиб чиқадиган зарарларни тушунтирар экан;

— агар аёл ўз боласини о(Ў)лдириш мақсадидан қайтмаса, унга боланинг ҳар бир аъзоси парча-парча кесиб олиниши ёзиб олинган жараёни (видеоси) кўрсатилар экан;

— аёл яна кўнмаса, УЗИ жиҳози орқали ҳомиласининг ўзини кўрсатишар экан;

— аёл шунда ҳам ўз мақсадидан қайтмаса, энди боланинг юрак уриши эшиттирилар экан.

Жажжигина мурғакнинг юрак уриши...

Ушбу услуб орқали ҳомиласини о(Ў)лдиргани келган оналарнинг 90 фоизи ўз фикридан қайтар ва боласини туғишга азм қилар экан.

Нимагадир айрим давлатлар фарзанд кўпайтириш ғамида-ю, айримлари эса фарзанд камайтириш ташвишида!?

Илгари ўнта туқса "ўрни бошқа" дейилар, "Қаҳрамон она" ёрлиғини бериларди!

Бугун учтадан кейин туғмаслик чоралари кўрилмоқда!?
Ажиб!

- Жоҳилият даврида қиз фарзандлар тириклайин кўмиларди -, дейилса замонавийлик зеҳнияти бунга ишонқирамай қарайди.
- Наҳотки?! - дейди.

Ваҳоланки, нафақат қизларни, балки қизу-ўғилни ажратиб ўтирмай она қорнидаёқ тириклайин бўғаётган, парчалаб ўлдираётган ва буни одатий ҳолдек қабул қилаётган зеҳниятнинг аввалги жо ҳилиятдан нима фарқи бор?!
Ахир булар жа ҳолатда улардан ҳам ўтиб тушмадими?!
Бу тушкунлик айнан бугуннинг зеҳнияти эмасми?!

Азизлар, тирик фарзандларимизни ўлдирмайлик!
Аллоҳдан қўрқайлик!
Ахир бундан албатта сўраламиз!

8. Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
9. У нима гуноҳ учун ўлдирилган? (Таквир сураси!)

(с) Аброр Мухтор Алий


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad


#Бу_қизиқ

Велосипедчи иқтисодиёт учун офат ҳисобланади

Чунки у:

— автомобиль сотиб олмайди;

— бензинга пул сарфламайди;

— таъмирлаш устахоналари хизматларидан фойдаланмайди;

— суғурта қилмайди;

— пулли тўхташ жойларидан фойдаланмайди;

— Семизлик хасталиги билан касалланмайди, доим соғлом ва шу сабабли дори сотиб олмайди;

—  Шифокорларга иши тушмайди!


Репост из: Anonimbek.uz | KARANTIN
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттирди👇

@anonimbek


Ҳиндистонлик бой ака тилладан оғирлиги 2,5кг бўлган маска ясатибдилар.
Нархи бор ёғи 3870$ экан...

«Бу ниқобни тақиб кўчага чиқсам, ҳамманинг эътибори менда бўлади. Оиламнинг тиллага қизиқишини ҳамма билади, бироқ тилладан ясалган ниқоб одамлар учун янгилик», — дейди у.

Аммо бир нарсани ётда тутишимиз шарт. Ажали етса тилло ниқоб ҳам сақлаб қололмайди.




Репост из: САФАРОВ
Имтиёз қоғозга ўргалган коррупсиянинг бир тури.

@anvarsafarov


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Бой бўлиш ёки ўта кетган бой ва мулкдор бўлиш исломда тақиқланмаган. Лекин ўша мулкни порахўрлик, коррупция, алдов, монополия қилиш каби ҳаромхўрликлар билан қўлга киритиш ман этилган. Бу ҳаромхўрликларга қиёматда қаттиқ жазолар бўлиши билан таҳдид этилиши билан бирга, бу дунёда ҳам Аллоҳнинг балолари келади. Қизнинг фоҳиша, ўғилнинг наркоман бўлиши, тузалмас хасталикларга йўлиқиш ва кутилмаган мусибатлар келиши ана шу балолардан ҳисобланади.

@MubashshirAhmad


Репост из: EFFECT.UZ | Расмий канал
200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

➡️ https://effect.uz/96p6

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Odnoklassniki

Показано 20 последних публикаций.

15

подписчиков
Статистика канала