Madad news


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


yanglikar

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жорий йилда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида қабристонларни зиёрат қилиш масаласини изоҳлаб ўтди.

Мавзуга доир: Ҳукумат Ўзбекистондаги диний идораларга диний маросимлар ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича илтимос билан мурожаат қилди

Жумладан, Ғиёсов карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан жамоатчиликка бу ҳақда зудлик билан етказилишини маълум қилган.

Ички ишлар вазирлиги вакили фуқароларга вазиятни тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирган.

Мавзуга доир: Ўзбекистондаги диний конфессиялар раҳбарлари мамлакат аҳолисини уйда қолишга чақирди (видео)

Эслатиб ўтамиз, республика ҳукумати томонидан ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб вақтинча чеклаш бўйича қарори қабул қилинган. 27 мартдан бошлаб заруратсиз кўчага чиқиш, кўчада ва жамоат жойларида уч кишидан ортиқ бўлиб тўпланиш тақиқланган. Фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масофа сақлаши шартлиги белгиланган.

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашда интизом, сабр-тоқат ва масъулият кўрсатишни сўраб, халққа мурожаат қилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси карантинга доир фатволарни эълон қилди
Ўзбекистонда жума намозлари вақтинча ўқилмайди — Усмонхон Алимов мусулмонларга мурожаат қилди


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


9 май куни қабристонга боришга рухсат борми?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Кеча, 24 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этди ва фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Тадбиркорлар ёки тадбиркорлик субъектлари қандай тартибдаги хайру эҳсонни амалга оширса, қайси солиқлар бўйича қандай миқдорда имтиёзга эга бўлади?

“Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқлар имтиёзлари белгилаш Президент қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Шунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари учун хайр-эҳсонни амалга оширган тақдирда, назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилингандан кейин, навбатдаги брифингларда қўшимча маълумот берилади”, деди Музаффар Юсуф Назаров.

Аввалроқ, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилиши ва қатор соҳадаги тадбиркорларга маълум шартларни бажаргани ҳолда фаолиятини тиклашга рухса берилгани ҳақида хабар берган эдик.


Ўзбекистонда хайрия қилган тадбиркорларга солиқ имтиёзи бериладими?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Пенсионерлар пластик картадан фоизсиз пул ечади.

Пенсионерларнинг пластик картасидан пул ечилганда ҳеч қайси банкда фоиз олинмаслиги ҳақида Bankir va Mijozlar каналида хабар берилди;

Маълумот берилишича, эндиликда барча тижорат банкларида пенсионерлар пластик картасидан нақд пул ечганда фоиз ундирилмайдиган бўлди.

Республикамиздаги карантин шароитида пенсиялар банк пластик карталарига ўтказилиши сабабли пенсионерларнинг пластик карталари орқали амалга оширилган операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилмоқда.
Бу дегани, пенсионерлар пластик картага тушган пенсиясини нақдлаштирганда терминал ёки банкомат қайси банкники бўлишидан қатъий назар фоиз олинмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Пенсионерлар пластик картадан фоизсиз пул ечади

https://t.me/madadnnt/184


Пенсионерлар пластик картадан фоизсиз пул ечади


Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.


Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Каналимизда қанчалик кўп материалларни (янгиликлар, савол-жавоблар ва бошқаларни) кўришни истайсиз?
Опрос
  •   кунига 1-3 материалгача (кам, лекин сифатли бўлсин)
  •   кунига 4-6 материалгача (жуда кўп бўлса ҳам, бўлмайди)
  •   кунига 7 ва ундан кўп материални (қанча кўп бўлса шунча яхши)
1 голосов


Электрон имзони онлайн қандай олиш мумкин?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Электрон имзони онлайн қандай олиш мумкин?

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси орқали бериш механизми жорий қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Бунда ушбу давлат хизматидан мурожаат этувчи ҳали электрон рақамли имзо сертификатига эга бўлмаган ҳолларда ҳам фойдаланиши мумкин.

Хўш, масофадан туриб электрон калит беришда қандай қилиб мурожаат этувчилар идентификация қилинади?

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлаш ва сўровномадаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириш Давлат хизматлари маркази оператори томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақами мурожаат этувчига тегишлилиги;

- мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ва селфи фото нусхаси орқали паспорт маълумотларининг тўғрилиги;

- мурожаат этувчининг СТИР орқали ДСҚ ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан солиштириш орқали текширади.

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлашда селфи фото жуда муҳим ҳисобланади. Бунда, илова қилинаётган фотосурат нусхада мурожаатчи юз қиёфаси “анфас” шаклда ва тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси барча символлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт.

“Акс ҳолда, сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома берилади. Мурожаат этувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг, такроран мурожаат этиши мумкин.

Электрон рақамли имзони e-imzo.uz орқали масофадан олиш бўйича батафсил қўлланмани ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин”, дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


❗️2020 йил 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1778 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️По состоянию на 24 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1778.

🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1.🇷🇺 Россия ➖ 62 773 (+4 774)
2.🇧🇾 Беларусь ➖ 8 022 (+741)
3.🇺🇦 Украина ➖ 7 170 (+578)
4.🇲🇩 Молдова ➖ 2 926 (+148)
5.🇰🇿 Қозоғистон ➖ 2 334 (+199)
6.🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 1 778 (+62)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 1 548 (+30)
8.🇦🇲 Арманистон ➖ 1 523 (+50)
9.🇰🇬 Қирғизистон ➖ 631 (+19)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Хонобод шаҳар адлия бўлимига тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам бўлими катта ҳамшираси лавозимида ишлаб келган Хатича Мамадалиева ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклашда ёрдам беришни сўраган. Адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш давомида муқаддам шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими катта ҳамшираси лавозимида ишлаб келганлигини, туғуруқдан кейинги таътилдан ишга қайтганидан сўнг ўзининг аввалги лавозимига эмас балки “Кундузги чақириқларни қабул қилиш ҳамшираси” вазифасига ишга қайтаришган. Ходим бундан норози бўлиб судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2020 йил 17 январдаги ҳал қилув қарори билан тиббиёт бирлашмасининг 2016 йилдаги “Бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи бекор қилиниб, Х.Мамадалиева тез тиббий ёрдам бўлимига катта ҳамшира лавозимига ишга тикланганлигини, лекин ордан ҳеч қанча вақт ўтмай Х.Мамадалиевага тиббиёт бирлашмаси томонидан огоҳлантириш хати берилган. Унга кўра, эгаллаб турган лавозимидан яъни тез тиббий ёрдам бўлими катта ҳамширалик лавозимидан шу бўлимда олий маълумотли хамшира ишлаб келаётганлиги сабабли бошқа вазифага ўтказилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантиришга Соғлиқни сақлаш вазирининг “Республика тиббиёт институтларининг “Олий ҳамширалик иши” бўлимларининг битирувчиларини ишга йўналтириш тўғрисида”ги буйруғи асос сифатида кўрсатилган.

Огоҳлантириш хати берилганидан 13 кун ўтгач 2020 йил 13 апрель куни №85-сонли буйруққа асосан ходим Х.Мамадалиеванинг розилигисиз у билан тузилган меҳнат шартномаси ўзгартирилиб, уни эгаллаб турган вазифасидан бошқа вазифага Кундузги чақириқларни қабул қилиш ҳамшираси вазифасига 0,75 ставкага ўтказилган.

Адлия бўлими томонидан ариза атрофлича ўрганиб чиқилиб, Меҳнат кодексининг 92-моддаси талаблари бузилганлиги, унга кўра, бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин, деб белгиланган бўлишига қарамасдан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган.

Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ушбу ҳаракатлари амалдаги Меҳнат кодексининг 92, 96-моддалари талабларига риоя қилинмаган, ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга унинг розилиги билан амалга оширилиши кўрсатилган бўлса-да, тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг буйруғига асосан ходим Х.Мамадалиева кундизги чақирувларни қабул қилиш ҳамшираси вазифасига ўтказилган.

Мурожаатни ўрганиш якунлари бўйича адлия бўлими томонидан ходимнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида тиббиёт бирлашмасига тегишли тартибда тақдимнома киритилди.

Натижада Х.Мамадалиева тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрам бўлими катта ҳамшира лавозимига тикланиши таъминланди.

Бобурбек Жўраев,
Хонобод шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Манба: Hudud24.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Ҳамширанинг меҳнат ҳуқуқлари бузилди?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Нотариал хизматларни уйингиздан — e-notarius.uz орқали олишингиз мумкин

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйда қолинг!

Бугун шифохоналарда COVID-19 билан курашаётганлар, Оллоҳдан дардига дармон сўраб илтижо қилаётганлар, шифкорларга нажот ила боқаётганлар бу кўз илғамас бало уларга қаердан ёпишганини билишмайди.

Коронавирус инсониятнинг саботини, сабрини синамоқда, ўзи, оиласи ва яқинлари ҳаёти ҳамда соғлиғига қанчалик масъулликни ҳис этишини аниқламоқда.

Карантин бугуннинг муҳим талаби, тартиби, керак бўлса, қоидасидир. Уни бепарволик, сабрсизлик ила бузманг. Атрофингиздагиларни хавфга қўйманг.

Биз биргаликда ва ҳамжиҳатликда коронавирусни албатта енгамиз!

#uydaqoling #stayhome #оставайтесьдома


❗️2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

❗️По состоянию на 23 апреля 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1758.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Репост из: Madad news
#Билиб_қўйган_яхши!
Прописка тўғрисидаги Фармон имзоланди, нималар ўзгаради?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


#Билиб_қўйган_яхши!
Прописка тўғрисидаги Фармон имзоланди, нималар ўзгаради?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

Показано 20 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала