Фильтр публикаций




Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги телеграм канали техник омилларга кўра янги линк ва янгиланган вариантда иш бошлади. 👇👇👇 https://t.me/uyjoykommunaluz








Фаол ходимлар тақдирланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар негизида “Тез коммунал хизмат” сервислари фаолияти ташкил этилган бўлиб, уларда “1184” қисқа рақами орқали аҳолига 40 дан ортиқ турдаги хизматлар узлуксиз кўрсатилмоқда.
2020 йил учун 6 млрд. 100 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, шу кунга қадар 3 млрд. 94 млн.сўм (51%) маблағ тушум туширилган. Эътиборлиси бунда Навоий (583 млн.сўм (126%) ҳамда Хоразм вилоятлари режани ортиғи билан бажарган.
Шу муносабат билан, юқори кўрсаткичларга эришишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ходимлари Навоий ҳамда Хоразм вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари томонидан эсдалик совғалари ҳамда мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.

|Web | Telegram | Facebook |




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоий вилоятида юзага келаётган муаммолар вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, вилоят "Иссиқлик манбаи" ДУК ҳамда Уй-жой мулкдорлар ширкатлари билан ҳамкорликда ўз вақтида бартараф этилмоқда.

|Web | Telegram | Facebook |


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд вилоятидаги Ҳусусий уй-жой мулкдорлари томонидан ташкил этилган мажбурий бадал маблағларини онлайн тарзда тўлаш тартиби ҳақида

|Web | Telegram | Facebook |


УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Уй-жой коммунал соҳасига илғор хорижий тажрибани олиб кириш мавжуд кўплаб муаммолар ечимида бирламчи ўрин тутади. Шу боис Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири туркиялик соҳа мутахассислари, ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар бўйича ўзаро фикр алмашилди. Ўз навбатида хорижлик мутахассислар юртимизда кўп қаватли уй-жойлар ва аҳолига хизмат кўсатишнинг мавжуд ҳолатларини инобатга олиб, ўз таклифларини ўртага ташлади. Келгусида бу борада икки томонлама самарали ҳамкорлик қилиш истиқболлари келишиб олинди.

ВАЗИРЛИК МАТБУОТ ХИЗМАТИ

|Web | Telegram | Facebook |
















“Уй устаси ” (“HouseMaster”) ким?
Биз ҳаммамиз бундай одамларнинг хизматларидан тез-тез фойдаланамиз. Сув жўмрагини тўғрилаш, санитария-техника ишларида муаммоларни ҳал қилиш кабилар шулар жумласидан. Бу борада Германия тажрибаси бугунги кундаги илғор ва инновацион ечимларни ўзида жамлаган. Хўш, халқаро тажрибадан айнан қайси жиҳатларни ўзимизга мослаган ҳолда ўзлаштиришимиз мумкин?
Улар ҳақиқатдан ҳам "уйнинг меҳрибон юраги"ми, уйдаги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра билиш ва ва уларни бартараф этиш учун нималарга эътибор қаратиш зарур бўлади?

Эртага бошланадиган "Уй усталари (´HouseMaster´) учун халқаро вебинар машғулотида иштирок этиш орқали шу ва шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин. Тадбирда Германия ва Беларус давлатларининг илғор тажрибаси хусусида батафсил сўз юритилади.

(Манзил: Тошкент шаҳри Чинобод кўчаси 61 А-уй, “Золотая Долина” меҳмонхонаси, соат: 11.30)

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ




Репост из: XORAZM| QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#БРИФИНГ

✅"Хоразм сув таъминоти" МЧЖ Бош муҳандиси Х.Машарипов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, авария-диспетчерлик хизмати ва аҳолини ичимлик сув таъминоти билан таъминлаш ишлари юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

📌 “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ томонидан Хоразм вилояти ва Қарақалпоқистон Республикасининг айрим худудларини ичимлик сув таъминоти билан таъминлаб, оқова сув хизматлари қўрсатиб келмоқда.

📎“Хоразм сув таъминоти” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 617-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йилда жамиятга қарашли шахар ва туман бўлимларида жами 7,4 км ичимлик сув тармоқлари ва 109 та сув хайдаш насослари мукаммал ва жорий таъмирланди ва “истеъмолчи”ларга ичимлик сув етказиб берувчи 12 та сув иншоотлари мукаммал ва жорий таъмирланди.

✅30.01.2021

@xorazmkomxizmat

Показано 20 последних публикаций.

203

подписчиков
Статистика канала