Munir.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Хумоюддин қори Хусниддин ўғли расмий канали
➡️#uydaqoling
Kanlaga qo‘shilish uchun👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


☪"КЎК-ТЕРАК"☪ жомеъ масжидида намоз вақтлари.

21 июль.

⏰ БОМДОД:    04:30;
⏰ ПЕШИН:       13:00;
⏰ АСР:              17:40;
⏰ ШОМ:            20:00;
⏰ ХУФТОН:      21:30;

Яқинларга улашинг!


☪"КЎК-ТЕРАК"☪ жомеъ масжидида намоз вақтлари.

09 июнь.

⏰ БОМДОД:    04:10;
⏰ ПЕШИН:       13:00;
⏰ АСР:              17:45;
⏰ ШОМ:            20:05;
⏰ ХУФТОН:      21:45;

Яқинларга улашинг!




❗️Келес кўприги вақтинчалик ёпилади!

«Тошкент – Келес – Қозоқкентсой » автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида бугун, 2021 йил 29 октябрь куни тунги соат 00:00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади

Иложи борича тарқатиб юборинглар, овора бўлиб юриб ўтиришмасин


#Расман

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қуйидаги фатвони эълон қилади:

1. Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

2. Жума намозларидан (юқоридаги сабабларга кўра вақтинча ўқилмайди) бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.

3. Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

4. Ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатлар билан боғлиқ анъаналарни алоқа воситалари орқали амалга ошириб туриш тавсия этилади.

5. Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.

6. Мўмин-мусулмонлар имкон қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қурбонлик гўшти эҳсонларини тарқатишда карантин талабларига қатъий риоя этсинлар.

7. Пандемия вазиятида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларнинг нархини ошириш, бозорлар ва дўконларда сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаромдир.

8. Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас. Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан,барча юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

9. Эҳтиёжмандлар, ногиронлиги борлар, вақтинча ишсизларга эҳсон кўрсатишнинг айниқса ушбу кунлар ва ойларда савоби улуғдир. Хайрия ва эҳсон тадбирларини “Вақф” жамғармаси орқали ёки бевосита амалга ошириш тавсия этилади.

10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари ва имом-хатиблар ушбу фатво мазмун-моҳияти бўйича аҳолининг кенг қатламлари орасида батафсил тушунтириш ишларини амалга оширсинлар.

Аллоҳ таоло ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини ҳамда халқимизнинг ҳаёти тинчлик ва осойишталикда давом этишини Яратгандан илтижо қилиб қоламиз!



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
Мелодий: 16 июль 2021 й.
Ҳижрий: 6 Зулҳижжа 1442 й
@muniruzz


Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


Agar namoz o‘qiyotganingizda orqa safda yosh bolalarning kulgusi va tovushi eshitilmas ekan,bilingki,o‘sha yurtning kelajagi xatarda,qo‘rqinglar!


@muniruzz

Тошкент тумани
Ку́к терак жоме масжидида номоз вақтлари

Бомдод 04:15
Пешин 13:00
Аср 17:35
Шом 19:50
Хуфтон 21:30

“... Албатта, НАМОЗ Мўминларга вақти тайин ФАРЗ бўлгандир”
(Нисо-103)

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
14.05.2021 санадаги
Тошкент тумани
Ку́к терак жоме масжидида номоз вақтлари

Бомдод 04:20
Пешин 13:00
Аср 17:30
Шом 19:45
Хуфтон 21:20

“... Албатта, НАМОЗ Мўминларга вақти тайин ФАРЗ бўлгандир”
(Нисо-103)

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
07.05.2021 санадаги
Тошкент тумани
Ку́к терак жоме масжидида номоз вақтлари

Бомдод 04:25
Пешин 13:00
Аср 17:30
Шом 19:40
Хуфтон 21:00

“... Албатта, НАМОЗ Мўминларга вақти тайин ФАРЗ бўлгандир”
(Нисо-103)

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги муборак азизлар!

ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

Масалан:

"Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

“Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

“Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир.

Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади.

У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади.

Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.
@muniruzz
Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
30.04.2021 санадаги
Тошкент тумани
Ку́к терак жоме масжидида номоз вақтлари

Бомдод 04:35
Пешин 13:00
Аср 17:30
Шом 19:30
Хуфтон 21:00

“... Албатта, НАМОЗ Мўминларга вақти тайин ФАРЗ бўлгандир”
(Нисо-103)

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин Рамазоннинг 3-Жумаси муборак бўлсин.
Шу кунларни насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.



@muniruzz

Do'stlarga albatta ulashing

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйимизда хотиржамлик бўлиши учун нима қилишим керак?
Оғиз ёпаётганда умуман овқат емай ёпиш тўғри бўладими?

Ҳимойиддин домла Тошболтаев

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар "Жомеъ" жоме масжиди имом-хатиби

@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


. Залолатдаги киши Аллоҳ ризқ бераверади, чунки У Зот мени яхши кўради, деб ўйлайди. Ваҳоланки, Аллоҳ уни адашиб, унутиши учун истидрожга олади.

«Улар Биз уларга бераётган мол-давлат ва болаларни ўзлари учун яхшиликларни тезлатишимиз деб ўйлайдиларми?! Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун қилинаётганини) сезмайдилар» (Мўминун сураси, 55-56-оятлар).

Истидрож - бирданига эмас, қўйиб бериб, даражама-даража ўтказиб, охирида ушлаш дегани. Ўзбекча ибора билан айтсак, арқонни узун ташлаб қўйиш дегани.

@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


. Беморга тасалли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қачон банда бемор бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, Аллоҳ таоло унга соғлик ва муқим вақтида қиладиган амалларнинг ажрини ёзади», – дедилар».

Ибн Аби Шайбанинг «Мусаннаф»даги ривояти.

@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Қадрли диндошим, Жума муборак! Аллоҳ ушбу куннинг хайрларидан баҳраманд айласин. Аллоҳ таоло қилинган дуо ва ибодатларингизни қабул қилсин. 🌺

@muniruzz

Do'stlarga albatta ulashing

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ


Ўқилиши:
«Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».
Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.


@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазонда фақат мискин ва бечоралар билан ифторлик қилардилар ҳамда бу нарсада бардавом бўлардилар. Агар аҳли аёлларидан бирортаси бунга тўсқинлик қилса ўша кеча овқатланмасдилар.

@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
16.04.2021 санадаги
Тошкент тумани
Ку́к терак жоме масжидида номоз вақтлари

Бомдод 05:05
Пешин 13:00
Аср 17:25
Шом 19:20
Хуфтон 21:00


“... Албатта, НАМОЗ Мўминларга вақти тайин ФАРЗ бўлгандир”
(Нисо-103)

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g


@muniruzz
Жума намозини (узрсиз) қолдириш уқубати

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё одамлар жумани тарк қилишдан тўхтайди, ё Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб ташлайди! Сўнгра ғофиллардан бўлишади!» деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

@muniruzz

Яқинларингизга улашинг.
Каналимизга қўшилинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEc9llhwmcnYxQea-g

Показано 20 последних публикаций.

157

подписчиков
Статистика канала