Репост из: Salomatlik saboqlari
💊 Дорини қандай тартибда ва қанча сув билан ичиш керак?
📃 Ҳар доим дори ичишга тўғри келганда унинг қанча сув билан ичилиши кераклигини дорининг йўриқномасига қараб билиб олиш керак. Сувнинг тўғри миқдори дори хусусияти ва уни қабул қилаётган инсоннинг тиббий ҳолатига боғлиқ бўлади.
❗️Агар дори билан қанча сув ичиш кераклиги ҳақида маълумот бўлмаса, фармацевт ёки шифокордан маслаҳат сўраш лозим.
🧊 Дори билан қайси турдаги суюқлик истеъмол қилишни билиш керак. Сут, шарбат ва овқат билан дори ичиш тавсия қилинмайди, улар дорининг сўрилишига таъсир қилиши мумкин. Дорини, асосан, оддий сув билан ичиш энг яхши танлов ҳисобланади. Лекин айрим дориларда бу истисно қилиниши мумкин. Шунинг учун қандай суюқлик билан дори ичишни йўриқномадан ёки мутахассисдан аниқлаштириш керак.
🧑⚕️ Агар инсоннинг тиббий ҳолати маълум муддат суюқлик ичиш ёки овқат тановул қилишдан тийилиб туришни талаб қиладиган бўлса, ичилиши керак бўлган дорини шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш керак эмас. Мутахассис ҳолатни аниқлаштириб, энг тўғри жавобни айтади.
👉 Манба
👨⚕️Kun.uz | Соғлом ҳаёт