Мамлакатимизда Президент сайлови учун тайёргарликлар авж паллага кирди.
Бугун, 20 август куни 6-Наманган округ сайлов комиссия аъзоларига гувоҳномалар топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов иштирок этиб, ушбу масъулиятли вазифани сидқидилдан ватанпарварлик руҳида адо этишда барча аъзоларга куч, ғайрат тилаб гувоҳномаларни топширди.
Комиссиянинг 16 нафар раис ўринбосари, котиб ҳамда аъзоларига ушбу ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган аъзолик гувоҳномалари топширилди.
@voqif_uz