Namangantourism.uz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси расмий Телеграм канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Дилмурод Джумабаев Наманган вилояти ҳудудий туризм бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисининг буйруғи билан Джумабаев Дилмурод Хасанбаевич Наманган вилояти ҳудудий туризм бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Дилмурод Джумабаев 1978 йили Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. Инглиз тили лингвистикаси магистри даражасига эга. Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи, “Наманган” нашриёти бош муҳаррири, НамДУ ўқитувчиси, Vodiymedia.uz ахборот сайти раҳбари, “Наманганская правда” газетасининг бош муҳаррири сифатида фаолият олиб борган. 2017 йилдан Осиё журналистлари ассоциациясининг аъзоси.

2019 йилдан мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.


2020 йилнинг 1 августидан бошлаб Наманган аэропортида ҳам «Очиқ осмон» режими жорий этилади

2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида «Очиқ осмон» режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди.

«Очиқ осмон» режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА «Қиш 2022/2023» мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Наманган аэропортида ҳам Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига аъзо давлатларнинг авиакомпанияларига кўрсатилган аэропортларга уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сони чекловларисиз Ўзбекистон Республикаси тайинланган ташувчилари фойдаланмаган йўналишларда «бешинчи ҳаво эркинлиги» ва йўловчи парвозларини амалга ошириш ҳуқуқи билан жорий этилади.

Батафсил: http://uza.uz/oz/society/1-avgustdan-zbekistonning-barcha-ududiy-aeroportlarida-ochi--17-06-2020


Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини иш билан таъминлаш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ички туризмни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу соҳада 200 мингдан зиёд аҳолини иш билан таъминлаш мумкин. Шунингдек, туризмга хизмат қилувчи умумий овқатланиш, транспорт, чакана савдо каби йўлдош тармоқларда яна кўплаб иш жойлари ташкил этилади.

Бунинг учун ҳар бир ҳудудда имконият ҳам, саёҳатчилар диққатига сазовор жойлар ҳам етарли экани қайд этилди. Мисол учун, Янгиқўрғон туманида 16 та дам олиш масканини тиклаш ҳисобига 1 минг 500 нафар аҳолини, Бўстонлиқда 10 минг ўринга мўлжалланган кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш орқали 8 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш мумкин.

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3652





Показано 5 последних публикаций.

24

подписчиков
Статистика канала