NAMANGAN TUMAN XOKIMLIGINI AXBOROT XIZMATI RASMIY KANAL

@namangantumanhokimligi خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

@NamanganTumanHokimligi✔️
ژئو و زبان کانال
مشخص نشده است, مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است


ژئو کانال
مشخص نشده است
زبان کانال
مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است
اضافه شده به شاخص
28.03.2020 10:37
ads
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
226
مشترکین
~0
پوشش 1 انتشار
N/A
پوشش روزانه
N/A
پست در روز
N/A
ERR %
0
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
37 اشاره کانال
1 اشاره نشریات
40 اعلامیه ها
Ustozlar kanali
کانال هایی که توسط "@namangantumanhokimligi" نقل قول می شوند
Udalenka
The mag
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
⚡️⚡️⚡️UZ: Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.

Саёҳат чекловлари туфайли Буюк Британияни тарк эта олмаётган ва мамлакатда қолиш учун рухсатнома муддатлари тугаётган Ўзбекистон фуқароларининг визалари 2020 йил 31 майга қадар узайтирилади.

Бунинг учун Буюк Британия Иммиграция хизмати билан CIH@homeoffice.gov.uk электрон почтаси орқали боғланиб, ўзингиз ҳақингизда зарур маълумотларни (тўлиқ исмингиз, фуқаролигингиз, олдинги визангиз рақами) беришингиз ҳамда мазкур мамлакатдан ҳозирда чиқиб кета олмаётганинингизни сабабини қисқача тушунтириб беришингиз керак.

Шунингдек, 31 майга қадар Буюк Британияни тарк этмасдан туриб мазкур давлатда узоқ муддатли яшаш рухсатномасини олиш учун онлайн мурожаат этишингиз ҳам мумкин. Бундай ҳолда, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ўзгармайди ва стандарт тўловни амалга ошириш талаб этилади.

Қўшимча маълумот олиш учун 0800 678 1767 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин/

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Read more
#ИҚТИБОС

Бугун барчамиз ҳар қачонгидан ҳам бирлашадиган, бир ёқадан бош чиқарадиган вақт келди. Агар ҳаммамиз аҳил, бирдам бўлсак, ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган талабларга сўзсиз итоат қилиб бажарадиган бўлсак, албатта, биз бу касалликни тез кунларда енгиб ўтамиз!

Хайрулла БОЗОРОВ,
Наманган вилояти ҳокими.

____________
Обуна бўлинг ва улашинг

Телеграм: ➡️ @namanganhaqiqati

Веб-сайт: ➡️ http://namhaqiqat.uz
Read more
UZ: «Карантин тадбирлари давом этмоқда. Чеклов тадбирлари ўрнатилмоқда. Уйда қолинг.

Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. Уйимиз — қўрғонимиз. Биз учун энг хавфсиз жой — уйимиз. Бутун дунёда, ён-атрофимизда вирус тентираб юрибди.

Карантин тадбирларига тўлиқ риоя этсаккина вазиятнинг чигаллашиб кетишининг олдини ола оламиз», — Нурмат Отабеков, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Read more
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

Айни вақтгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16 тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Уларнинг 6 нафари 26 март куни Москва–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар, 7 нафари ҳам 26 март куни Истанбул–Тошкент чартер рейси орқали олиб келинган ва карантинга олинганлар орасидан ҳамда 3 нафари беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасидан аниқланган.

Шунингдек, охирги кун давомида 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Марҳумнинг ёшига, ҳудудига ва ўлим сабабига аниқлик киритилмаган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
Read more
Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади. Масъулият ота-оналар зиммасида.

30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади. Бу ҳолатда таълим сифатини назорат қилиш қандай амалга оширилади?

Kun.uz мухбири шу савол билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимовага юзланди.

«Дарҳақиқат, карантин даври таътиллари берилиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва PISA билан ҳамкорликда видеодарслар тайёрланмоқда.

Бу дарсларнинг эфирга узатилишида фарзандларининг уни томоша қилиши ва ўзлаштиришида ота-оналарнинг роли муҳим ҳисобланади.

Ота-оналар иложи бўлса, бирга кўришса, фарзандларини назорат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», – деди инспекция вакили.

Маълумот учун, «Ёшлар» телеканалида – 1-4-синф, «Оилавий» телеканалида – 5-8-синф, «Маданият ва маърифат» телеканалида – 9-11-синф ўқувчилари учун, «Дунё бўйлаб» телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Телевизион дарслар ўзбек ва рус тилларида тасвирга олинмоқда.

👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга қўшилинг👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Read more
Дунёга машҳур АҚШ нинг Стэнфорд университетининг тиббиёт факультети томонидан коронавирус хақида ишланган ажойиб ролик. Энг қизиғи унда битта ҳам сўз ишлатилмаган, лекин сиз буни 100 фоиз тушунасиз!
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаати.
Ҳурматли фуқаролар!!!

Пенсия таъминоти бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг қуйидаги телефон рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин:

Наманган вилоят бошқармаси 69-228-57-68, 69-228-57-78, 93-492-40-04; 99-314-46-34

Наманган шаҳар бўлими 69-227-11-78, 69-227-11-56, 93-915-33-36, 94-501-45-54;

Косонсой туман бўлими 69-652-48-05, 69-652-34-62, 97-217-55-14;

Мингбулоқ туман бўлими 69-452-16-09, 69-452-18-24, 93-408-05-76;

Наманган туман бўлими 69-472-14-82, 99-974-27-53;

Норин туман бўлими 69-612-15-49, 69-612-11-67, 91-293-65-95;

Поп туман бўлими 69-433-23-45, 69-433-10-76, 91-344-17-20;

Тўрақўрғон туман бўлими 69-442-33-80, 97-426-26-70;

Уйчи туман бўлими 69-482-10-94, 93-400-62-85;

Учқўрғон туман бўлими 69-462-34-40, 93-678-77-97;

Чортоқ туман бўлими 69-412-37-85, 99-322-09-73;

Чуст туман бўлими 69-423-13-00, 69-423-35-73, 99-368-55-00;

Янгиқўрғон туман бўлими 69-632-11-59, 97-254-59-20
Read more
Ҳурматли истеъмолчилар! Бугунги вазиятдан келиб чиқиб, Сиз уйдан чиқмасдан, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ҳамда шунга ўхшаш тўловларни тўлаш имкони яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.
یک اعلامیه از Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш;
👉 карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда ниқобсиз бўлиш.

Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш тегишлича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Read more
Ижтимой тармокларда таркалган хабарга кура.
Наманган туман Хужакишлок кишлоги Ибрат МФЙ Чорогбон кучаси 101-уйда истикомат килувчи оила аъзолари билан Наманган туман Санитария эпидемиологик осойишталик Марказининг Дезинфекция тадбирларини ташкил килиш булими мутахасиси хамда бир нафар дезинфектор бир нафар Ибрат МФЙ ходими иштирокида сухбат утказилди.
Оила аъзоларини талаб ва таклифлари эшитилди. Бунда Чорогбон кучасида истикомат килувчи фукоролар хозирги кунда долзарб булиб турган Короновирус касаллигидан хавфсираётганлиги,касалликни таркалиб кетишини олдини олиш максадида ахоли кучаларида, хонодонларида профилактика максадида дезинфекция ишларини утказиб берилишини билдирди.
Наманган туман СЭОМ мутахасислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан утказилган йигилишда берилган топшириклар ижросини таъминлаш максадида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, ташкилотлар,масжидлар,ижтимоий химояга мухтож 161 та хонодонларда ва туман худудидига кирувчи ва чикувчи мавжуд ташкил килинган постларда куну-тун навбатчилик ташкил килиниб, жамоат автотаранспортларини профилактик дезинфекция тадбирлари олиб борилмокда. Шунингдек вилоят хокимининг топширигига асосан тумандаги асосий серкатнов йулларда, махсус тракторларда ва туман худудида жойлашган дехкон бозорларида ишчи ходимлар томонидан профилактика максадида дезинфекция ишлари утказилмокда. Шу билан биргаликда туман хокимлиги томонидан ташкил килинган штаби мутахасисларини курсатмасига асосан барча МФЙ кучалари ва ахоли хонадонларида хам дезинфекция тадбирлари утказилади.

https://t.me/namangantumanhokimligi
Read more
#Тайинлов

Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан Ботир Зоҳидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Зоҳидов Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган
Коронавирус инфекциясига қарши самарали кураш олиб бораётган шифокорларимизга бағишланади...

@yoshlarmatbuoti
یک اعلامیه از Koronavirus Info | Uyda Qoling!
RU: Министерство здравоохранения:
ИЗ 83 БОЛЬНЫХ, ЗАРАЗИВШИХСЯ КОРОНАВИРУСНОЙ ИНФЕКЦИЕЙ, 23 ПОБЫВАЛИ ЗА ГРАНИЦЕЙ, А 60 ЧЕЛОВЕК ЗАРАЗИЛИСЬ ПОТОМУ, ЧТО БЫЛИ В КОНТАКТЕ С НИМИ

Согласно последним данным, в стране количество случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 83. Из них 35 мужчин и 48 женщин. Также 5 из них несовершеннолетние.

С точки зрения возраста, среди больных 0-9 лет 5 человек, 10-19 лет – 2, 20-29 лет – 24, 30-39 лет – 17, 40-49 лет – 16, 50-59 лет – 11, 60-69 лет – 7, 70-79 – 1 (эта пациентка сегодня умерла от инфаркта миокарда).
До сегодняшнего дня коронавирусная инфекция выявлена у 23 граждан, которые побывали во Франции, Турции, ОАЭ, России, Саудовской Аравии и Швейцарии, а 60 заразились COVID-19 потому, что были в контакте с ними.

В данное время 3, 6 и 5 больных, заразившихся коронавирусной инфекцией, лечатся соответственно в Андижанской, Ферганской и Наманганской областных инфекционных больницах. Среди граждан, привезенных 22 марта нынешнего года чартерным рейсом Стамбул–Бухара и взятых на карантин, у троих (из столицы, Ташкентской и Андижанской областей) выявили COVID-19. В данное время они лечатся в инфекционной больнице Бухарской области. Остальные больные находятся в расположенной в столице клинике Научно исследовательского института вирусологии. Все пациенты получают лечение согласно стандартам.

Напоминаем, что Министерство здравоохранения в сотрудничестве с соответствующими министерствами и ведомствами проводит эпидемиологическое расследование и принимает все профилактические меры для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Read more
Наманган шаҳридаги "Ҳазрати Лангар" жоме масжиди имом ноиби Нуруллоҳ Маҳкамов: Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!
Давлат хизматларидан уйда қолиб фойдаланинг!

Ҳурматли фуқаролар, қадрли Наманганликлар!
Хабарингиз бор, бугунгикунда коронавирус инфекцияси вилоятимиз худудидатарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси учун ҳам, фуқароларга давлат хизмати кўрсатишда давлат хизматидан фойдаланувчиларни ушбу вирусдан ҳимоя қилиш биринчи галдаги долзарб вазифасидир.
Айни кунларда мамлакатимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли Давлат хизматлари марказида масофадан туриб мижозлар билан ишлаш тартиби жорий этилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини тасдиқлашда электрон рақамли имзоингиз бўлса кифоя.
Бунда сиз марказ ходимига телефон орқали мурожаат қилиб, унинг кўмаги асосида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (http://my.gov.uz) ёрдамида барча хизмат турларидан фойдаланишингиз мумкин.
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази - 69-227-00-32, 69-227-00-31.
Мингбулоқ туман Давлат хизматлари маркази - 69-452-17-13.
Косонсой туман Давлат хизматлари маркази -69-652-52-06.
Наманган туман Давлат хизматлари маркази - 69-472-01-35, 69-472-12-38.
Норин туман Давлат хизматлари маркази - 69-612-31-43.
Поп туман Давлат хизматлари маркази – 69-438-11-06.
Тўрақўрғон туман Давлат хизматлари маркази - 69-442-19-39.
Уйчи туман Давлат хизматлари маркази - 69-482-24-98.
Учқўрғон туман Давлат хизматлари маркази - 69-462-23-40.
Чортоқ туман Давлат хизматлари маркази - 69-412-43-60.
Чуст туман Давлат хизматлари маркази - 69-423-32-05.
Янгиқўрғон туман Давлат хизматлари маркази - 69-632-38-20.
Шунингдек, мурожаатлар учун махсус ташкил этилган телеграмдаги (https://t.me/davxizmat) ,(https://t.me/dxanamviloyat) ва(https://t.me/agunam) ҳамда фейсбукдаги https://www.facebook.com/pg/namangandavxizmat саҳифасига ўзингизни қийнаётган масалалар бўйича ёзишингиз мумкин!
Read more
ВИЛОЯТЛАРАРО АВТОТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ БУТУНЛАЙ ТЎХТАТИЛДИ

Ҳурматли фуқаролар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Аҳоли саломатлигини асраш, санитария осойишталигини таъминлаш мақсадида жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ва асосий вақтни уйда ўтказиш коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали усулдир. Шу боис зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

Барча саъйи-ҳаракатлар – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!
Read more
Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов: Мўмин-мусулмонлар карантин талабларига амал қилмоқлари лозим!
یک اعلامیه از Edu.uz rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.

Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ТАЛАБАларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарори.

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “сўнгги муддат – 20 март” талабаларга эмас, балки 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган АБИТУРИЕНТЛАРга тааллуқли (ОТМда ўқув машғулотларига қатнаган, тўлов-контрактни 1-семестр учун тўламаганлар ҳам – абитуриент мақомида ҳисобланади).

Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан белгиланган бўлиб, ҳозиргача вазирликка 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Карантин даврида талабаларга БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА СТИПЕНДИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлиги, тегишли буйруқ расмийлаштирилмаганлиги ёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилгани стипендия тайинлаш ва банк пластик караталарини очишнинг кечикишига асосий сабаб бўлган.

✅ Ҳозирда вазирлик томонидан республика миқёсида стипендия тўланмаган талабалар ҳақида маълумот умумлаштирилмоқда. Уларга:

👉 нақд пул кўринишида тўланмай қолган стипендиялар талабанинг доимий яшаш жойига почта орқали юборилади ёки туманлардаги банк филиаллари орқали рўйхат асосида тарқатилади;

👉 банк пластик карталари орқали тўланади, пластик карталар очилмаган талабаларга янги карталар очилиб, банк муассасасининг ҳудудий бўлими орқали етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шуни расман маълум қиладики, олий таълим муассасаларида карантин даврида тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаганлар ТАЛАБАЛАР сафидан чиқарилмайди!

Шунингдек, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўлаб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Read more