Namangan viloyati hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#19апрель #Ўзбекистон24

Ахборот 24 | Томорқа – даромад манбаи

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахборот 24 | Итоги инвестиционного форума «Наманган - Китай»
#19apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur


“Опен бюджет” бўйича ҳудудлар рейтинги тузилди

2024 йил 1 чораги якунларига кўра Республика бўйича 9447 та маҳалла иштирок этган ва 2253 та маҳалла ғолиб бўлган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Бу нодир китоблар, қўлёзма манбалар Ахсикент ва Ахсини буюк тамаддун маркази бўлганидан далолат», - Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Хотамов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази масъул ходими, олим Жўрабек Чўтматов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили Мусохон Аббосиддиновлар Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси илмий-маърифий, меъморий мажмуасида бўлдилар.

- Наманганда Ахсикатий ва Ахсавийлар халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Уч мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар мавжудлиги, уларни тадқиқ этишни кун тартибига қўймоқда. Бу ерда улкан илм хазинаси мавжуд, - дейди Жўрабек Чўтматов.

Меҳмонлар мажмуа, мавжуд қўлёзмалар, Ахси осори-атиқалар музейи фаолияти билан танишдилар.

Вилоят ҳокими ўринбосари масъулларга қўлёзмаларни сақлаш учун мақбул шароит яратиш бўйича топшириқ берди.

Медиа Департамент


«Чорсу деҳқон бозори»да хавфсиз муҳитни шакллантириш ва рақамлаштириш лойиҳаси билан танишилди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Наманган вилоят ҳокимлигида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидаги бозорларда хавфсиз муҳитни шаклантириш мақсадида «Рақамли хавфсиз бозор» концепциясига асосан рақамлаштириш масаласи муҳокама қилиниб, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилган эди.

Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Миллий Гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматов ва Солиқ бошқармаси бошлиғи Шухратали Имомовлар мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда мутахассислар иштирокида Наманган шаҳри марказида жойлашган «Чорсу деҳқон бозори»ни рақамлаштириш лойиҳаси тақдимоти билан яқиндан танишиб, масъул ходимларнинг бу борадаги ахборотлари тингланди.

Тақдимот якунида полковник Шухрат Алиев масъул ходимларга бозорда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, автотураргоҳларни тартибга солиш ва бошқа масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган-Хитой: Халқаро инвитицион форумининг иккинчи кунида, вилоятимиз раҳбари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар турли шартномалар имзолаш учун Наманган шаҳри "Маърифат маскани" га йиғилишди.

@bizningnamangan


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан Тўрақўрғон туманидаги мактаблар фаолияти ўрганилди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, Давлатимиз раҳбари томонидан барча бўғиндаги раҳбарларга эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи эканлиги ҳақида аниқ топшириқлар берилган.

Бугун шу муносабат билан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ва Миллий Гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматовлар томонидан Тўрақўрғон туманининг «Тепа Найманча» маҳалласидаги 19-сонли ва «Лангарбобо» маҳалласидаги 18-сонли мактабларнинг фаолияти ўрганилиб, «маҳалла еттилиги»нинг мактаб жамоаси билан ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги ўзаро ҳамкорлиги, давомат, «оила — маҳалла — мактаб» занжири асосида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мактабларга ўрнатилган «ташвиш тугмаси» бўйича ҳудудга бириктирилган ходимларнинг жанговар шайлик ҳолати амалий текшириб кўрилди.

Ўрганишлар якунида ўқувчи ёшлар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирларини кучайтириш ва бошқа йўналишлар бўйича масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган-Хитой форумида вилоятга қанча пул олиб кирилди?
Форумдан қайси туман кўпроқ фойдаланиб қолгани-ю, кимнинг кетмони учганини билиш учун туман ҳокимларига микрафон тутдик.


Баътафсил видеода...


Чортоқ тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Чортоқ туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.

Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашадилар.

Очилиш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят спорт бошқармаси, спорт мактаби, маҳаллардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Показано 11 последних публикаций.