ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА 700 ДАН ОРТИҚ ТАКЛИФЛАР КЕЛИБ ТУШДИ
Айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.
Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз,
Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид
200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан
махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами
500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.
Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу
ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.
@uzedu