Маҳалла Сиз билан! Уйда қолинг!


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Navoiy viloyati Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash boshqarmasining Telegramdagi rasmiy sahifasi.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Азиз Асланович Сувонов
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ЭНГ ФАОЛ ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИ КИМ?
Бугунги кунда Навоий вилоятида 6 нафар Олий Мажлис Cенати аъзоси ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 60 нафар, шаҳар-туман кенгашларида эса 265 нафар депутат иш олиб бормоқда. Қайд этиш керак, Навоий вилояти республика миқёсида маҳаллий кенгашларга энг кўп аёл депутатлар сайланган ҳудуд саналади. Бу кўрсаткич 38,2 фоиздан иборат. Сиз бир қатор халқ вакилларининг интернет тармоғидаги қуйидаги ижтимоий саҳифалари орқали улар олиб бораётган саъй-ҳаркатлар билан танишиб боришингиз мумкин.
✍️Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Зарафшон голден гроуп" компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев Телеграм канали👇
@fayziev_ulugbek

✍️Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, карманалик ташаббускор тадбиркор Азиз Сувонов Телеграм канали👇
@aziz_aslanovich

✍️Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, “Абдуқодир орзуси” экспорт-импорт компанияси раҳбари Сардор Ғаффоров
Телеграм канали👇
@SardorAbduqodirovich

✍️Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати, туман Маънавий ва маърифат бўлими раҳбари Беҳзод Савуров Телеграм канали👇 @behzod_savurov_official


100 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ИШЛИ БЎЛДИ
Навбатдаги манзил – Ғойибон маҳалласида фаолият бошлаган янги текстиль. “Ишчи кийим таъминот” ИЧККга қарашли “Қизилтепа чеварлари” текстилида мамлакатимизда бандлиги таъминланишида алоҳида урғу берилаётган ёшлар, хотин-қизлар ва камбағал оилалар аъзоларининг 100 нафари чеварликни бошлашди.
Умумий лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўм (2 млрд сўм банк кредити ва 500 млн сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари) бўлган ушбу текстилда тикиладиган кийимлар айни вақтда ички бозорга ва тез фурсатларда экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати


“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИДА ФАОЛЛИК КЎРСАТГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ.
“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаини йўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар оилага 11 млрд, 265 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага пластика карточкасига ва нақд пулда моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилаларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 млрд. 940 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Бугун ушбу тадбирларда фаол жонбозлик кўрсатган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фуқаролар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати


ЯНА БИР ТИКУВ ЦЕХИ ИШГА ТУШДИ
Бугун очилган “BETLIS MADANIYAT” корхонасида биринчи босқичда вилоятимизнинг қишлоқ аҳолисидан 360 та аёллар иш билан таъминланади. Лойиҳа тўлиқ қувватга чиқиши билан бу ерда 550 та иш ўринлари ташкил этилади. Келгусида ушбу цехда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу турдаги лойиҳалар вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бўлиб, жорий йил якуни билан 24 та тикувчилик цехлари ташкил этилади ва ушбу лойиҳаларда 3249 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Кармана туманининг ўзида яна 2 та, Қизилтепа туманида 3 та, Хатирчи туманида 3 та, Навбаҳор туманида 3 та ва бошқа туманларда ҳам янги тикувчилик цехлари ишга туширилади.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати






Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Содиқова Насиба Халиловна Қизилтепа туманидаги Давлат дастури асосида қурилиши режалаштирилган Демас, Хомработ, ва Ҳусбиддин маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилиши ҳамда ходимлари фаолияти билан танишди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати


Ҳайрли ишлар давом этмоқда.....
Қурбон ҳайити муносабати Навоий вилоятида коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, камбағаллик рўйхатида турган ижтимоий оғир аҳволдаги оилаларга оила аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача нақд пул кўринишида ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ўроқов Азамат Шодиевич ва бир қатор масъуллар иштирокида Навбаҳор туман Қоражон, Сарбозор, Навбаҳор ва Ғужбоғтепа маҳаллаларидаги оғир турмуш шароитида яшовчи, камбағаллик рўйхатида турувчи оилалар ҳолидан хабар олиниб, нақд пул ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати

Показано 8 последних публикаций.

74

подписчиков
Статистика канала