Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда темир йўлда қуйидаги йўналишларда юк ташувлари амалга оширилмоқда:
📍 Транскавказ коридори бўйлаб Қорақалпоғистон орқали Қозоғистоннинг Ақтау йўналиши, Озарбайжоннинг Боку портидан Грузия ва Туркия йўналиши бўйлаб мультимодаль темир йўл ташувлари амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналиш масофаси Грузиянинг Поти портига қадар 2667 километрни ташкил этиб, юкларни етказиб бериш муддати 13 суткани ташкил қилмоқда.
📍Иккинчи йўналиш — Қозоғистон орқали Россиянинг Новороссийск портига қадар ҳаракатланиши мумкин. Мазкур йўналиш масофаси эса 3550 км бўлиб, юкларни етказиб бериш муддати ўртача 11 суткани ташкил қилади.
📍Учинчи йўналиш — Қозоғистон ва Россия ҳудудидан транзит орқали Болтиқ денгизи ҳудудларига, хусусан, Санкт-Петербург, Таллин, Рига, Клайпеда портларига юк етказиб бериш имкониятларимиз бор бўлиб, мазкур йўналиш масофаси ўртача 4500 км. Юк етказиб бериш муддати 14 суткага бориб етади.
〰️〰️〰️〰️〰️
🇪🇺 Бундан ташқари, Европа иттифоқи давлатларига Беларус Республикасининг Брест темир йўл станцияси орқали ҳам юкларни етказиб бериш имкониятимиз мавжуд.
🇦🇫 Жанубий йўналишда — Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига юкларни етказиб бериш имконияти бор, мазкур йўналиш масофаси — 933 км бўлиб, юкларни етказиб бериш муддати — 5 сутка.
🇷🇺 Шимоли-шарқий йўналишда — Қозоғистон, Россия ҳудудлари орқали Находка портига юкларни етказиш имконимиз бор. Мазкур йўналиш масофаси — 8683 км бўлиб, юкларни етказиш муддати — 22 суткани ташкил этади.
🇨🇳 Шарқий йўналишда — Қозоғистоннинг Харгос пости орқали Хитойнинг Ляньюньгань ва Шанхай портларига чиқиш мумкин. Мазкур йўналиш масофаси ўртача — 5932 км бўлиб, юк етказиб бериш муддати — 15 суткага бориб етади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Қуйидаги жадвал орқали 2018-2019 йилларда экспорт сифатида асосий юклар жўнатилган давлатларни ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг 2020 йилдаги темир йўл орқали экспорт салоҳиятини кўриш мумкин.
👇👇👇
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники