НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ КОСОНСОЙ ТУМАНИДА РЎЙ БЕРГАН СЕЛ-ТОШҚИН ҲОДИСАСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ
2021 йилнинг 13 июль куни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти ҳудудида ва Наманган вилояти Косонсой туманининг шимолий қисмида кучли ёмғир ва дўл ёққан. Натижада сел-тошқин рўй берган. Сел-тошқин соат 13:30 дан 15:30 гача бўлган вақт оралиғида “Косонсой” сойининг Косонсой тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмидан 70-80 м3/сек. миқдорда оқиб ўтган.
Сел келиши туфайли “Косонсой” сойидан сув олувчи “Чоргумбаз”, “Қалмоқ”, “Бозор ариқ”, “Чуст” каналларига қўшимча сув узатувчи тўғон, “Тергачи”, “Сиғма”, “Тузбука” каналларининг бош қисми дамбалари, шунингдек, сойнинг “Такаранг” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида 400 метр узунликдаги дамбалар ювилиб, талофат етган.
Батафсил:
https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/1350Расмий саҳифалар👇
Web-site |
Telegram |
Facebook |
Youtube