OYDIN_HAYOT_official

@oydin_hayot_tv خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Kanalda reklama joylash uchun adminga murojat qiling.
Admin: @Reklama_oydin_hayot
ژئو و زبان کانال
مشخص نشده است, مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است


ژئو کانال
مشخص نشده است
زبان کانال
مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است
اضافه شده به شاخص
15.05.2019 15:01
ads
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
7 040
مشترکین
~0
پوشش 1 انتشار
N/A
پوشش روزانه
N/A
پست در روز
N/A
ERR %
0
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
15 اشاره کانال
31 اشاره نشریات
10 اعلامیه ها
OLMALIQ 7/24
Farg'onaliklar
NAVBAHOR_TIME
Detoxioma
Sticer
Sticer
کانال هایی که توسط "@oydin_hayot_tv" نقل قول می شوند
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
OYDIN_HAYOT_official 15 May 2019, 13:46
МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЗАРУР

Касалхона бўлим бошлиғи доктор Жобир Ал Белуш (буйрак касаллигини даволаш буйича мутахассис)шундай дейди: Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.

🔴 Огоҳлантираман иложии борича нафсимизни жиловлаб, ифторли вақтида газли сувларни ичманглар!Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз таёрлаган шарбат ичайлик.

Ўз яқинларимизга бу хабарни юбориб уларнинг хам саломатлигини сақлашка сабабчи бўлайлик.
Барчамзга кириб келган рамазон ойи муборак бўлсин.
Read more
OYDIN_HAYOT_official 15 May 2019, 13:44
ИФТОР ПАЙТИ УЧУН БЕШТА ТИББИЙ ТАВСИЯ


1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

Ифторлик ва саҳарлик вақтида бизларни ҳам дуоларингизда эсланг!!!

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!
Read more
OYDIN_HAYOT_official 15 May 2019, 07:25
OYDIN_HAYOT_official 15 May 2019, 07:23
Эртага 16 май куни Oydin_hayot_live ток шоусида Минг дардга даво Кора седана хакида жуда куп кизикарли маьлумотлар билан танишасиз.
OYDIN_HAYOT_official 15 May 2019, 01:40
​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг. Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин.. Аллоҳ берган яна бир тонгни қарши олдик ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин.!
Тириклигимиз, саломатлигимиз, тинчлигимиз - булар бизга берилган имкониятдир.!
Ҳаёт қисқа. Уни адоват, нафрат, хафагарчилик билан ўтказиш ярамайди.
OYDIN_HAYOT_official 14 May 2019, 20:50
OYDIN_HAYOT_official 14 May 2019, 20:42
​​Витамин Е нинг юрак саломатлигидаги ўрни қандай?

1993 йилда 839000 инсон иштирокида олиб борилган тадқиқотга кўра, кунига камида 100 UI витамин Е истеъмол қилиш юрак касалликлари эҳтимолини 59-66%га камайтиради.

Кембридж Университети тадқиқотчиларининг хулосаларига кўра эса атеросклероз ташҳиси қўйилган беморлар d-alpha tocopherol кўринишидаги (табиий кўринишдаги) витамин Е ни 400-800IU миқдорда ҳар куни истеъмол қилиши уларда инфарктга йўлиқиш эҳтимолини 77%га камайтиради.

Витамин Е кўпгина юрак муаммоларини камайтириши исботланган. Витамин Е қон қуюқлашишининг олдини олади, томирларда ёрилишларнинг олдини олади, ҳужайраларни оксидатив стрессдан ҳимоя қилади ва яллиғланишларни камайтиради.

Ҳар куни мунтазам табиий витамин Е истеъмол қилиш простата саратони ва Алцгеймер хасталигига чалиниш эҳтимолини пасайтиради.
Read more
OYDIN_HAYOT_official 14 May 2019, 20:41
OYDIN_HAYOT_official 12 Mar 2019, 04:40
Ҳар куни творог ейишнинг натижаси қандай бўлади?

Творог фойдали эканини ҳамма билади. Унинг таркибида кальций, оқсил ва казеин мавжуд. Айрим болалар уни ёқтиришмайди. Бувилар эса унинг фойдаси сабаб миттивойларни ушбу егуликни истеъмол қилишга мажбур қилишади. Катта ёшдагилар эса унга кўпинча бефарқ бўлишади. Бу маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилганимизда организмда нима содир бўлади? Aлбатта нонушта, тушлик ва кечки овқатга творогни турли кўринишларда истеъмол қилиш эмас, уни ҳар куни бироз миқдорда истеъмол қилиш ҳақида сўз юритиляпти.

Моддалар алмашинуви

Творог ҳар куни истеъмол қилинса, унинг таркибидаги В гуруҳи витаминлари метаболизмни нормаллаштиради. В12 витамини эса миянинг тўлақонли ишлашида ёрдам бериб, темирнинг самарали ўзлаштирилишига хисса қўшади. Творогдаги рибофлавин тиамин билан биргаликда углеводларни қувватга айлантиради, пантеон кислотаси эса оқсил, ёғлар, углевод ва аминокислоталар алмашинувида иштирок этади.

Мушаклар

Творог ва ундан тайёрланган таомлар рационингизга киритилгач, мушак массаси ўсаётгани ва мушак корсети ва суяклар мустаҳкамланаётганини сезасиз. Спортчилар уйқудан олдин бежиз творог ёки оқсилли егуликни истеъмол қилишмайди. Олинган аминокислотлар қонга тушади, қувват ва тўйиш ҳисси пайдо бўлади.

Аёллар учун

Таркибида протеин, кальций ва D витамини етарли даражада бўлган творог гормонал фонни барқарор кўринишда ушлаб туради. Турли тадқиқотлар творог истеъмол қилинганида кўкрак бези саратони хавфи камайишини кўрсатган. Тишлар ва суяклар мустаҳкамланади, чунки кальцийнинг кунлик нормаси 28 фоизини айнан творогдан олиш мумкин.

Қондаги қанд миқдори

Иккинчи турдаги диабетда творогни доимий рационга киритиш тавсия этилади. У қондаги қанд миқдори даражасини нормага келтиришда ёрдам беради. Бироқ бунда маҳсулотнинг ёғлилик даражаси 1,5 фоиздан ортиқ бўлмаслиги лозим, акс ҳолда организмга зарар келтириши мумкин.

Юрак ва томирлар

Творог таркибида етарли миқдорда магний бўлиб, у юрак қон—томир тизимига ижобий таъсир қилади. Творог артериал қон босимини назорат остида ушлаб, тромблар хосил бўлишига қарши курашади дейиш мумкин. Бироқ бунинг учун кунига 200 граммга яқин творог истеъмол қилиш лозим.

Касалликлар

Организмда барча тизимлар яхши ишласа ва алмашинув жараёнлари, жумладан овқатланиш билан қўллаб-қуватланса, инсультнинг юзага келиш хавфи минимум даражада бўлади. Творог ва сут маҳсулотларини етарли миқдорда истеъмол қилиш инсульт олдини олувчи фойдали одатларга киради. Шунингдек, диабет, метаболик синдром ва юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар каби бошқа касалликларнинг ҳам. Демак, творогнинг организмга зарар етказиш эҳтимоли жуда оз. Муҳими, қарши кўрсатмалар ва творогнинг айрим ўзига хосликларини ёдда сақлаш. Масалан, унинг таркибида туз миқдори кўп бўлади. Шундай экан, буйрак касалликларидан азият чексангиз, уни истеъмол қилишни аксинча чеклаш лозим.

https://t.me/oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 12 Mar 2019, 04:39
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 20:00
10 кунда чиройли бўлишни истасангиз, 20 та маслаҳатга амал қилинг

Ўзингизни тезда тартибга келтириш учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг. Оддий ҳаракатлар, натижа эса дарҳол кўзга ташланади.

Кўринишингиз чиройли бўлиши учун тўғри овқатланиш ва кўпроқ сув ичиш, чекишни ташлаш ва фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаш керак. Бу 10 кунда бажариш керак бўлган дастур. Бироқ рўйхатдаги биргина иш ҳам жозибадорлик ва ўзингизни яхши ҳис қилиш учун сизга иштиёқ беради. Тушунтиришга вақт йўқ, ишга киришинг.

— 1 —

Стоматологга боринг ва барча тишларингизни даволатинг. Агар бари соғлом бўлса, профессионал тозалатишни амалга оширинг.

— 2 —

Тишларингизни тез-тез ювиб туринг. Нафақат тонгда ва кечки маҳал, балки ҳар тановулдан кейин. Ўн кун давомида яхши чўтка ёрдамида тишларингизга чиройли кўриниш берасиз. Демак, оғиздаги ҳид ҳам ёқимли бўлади.

— 3 —

Спиртли ичимликлар ичманг. Кўзлар остидаги шиш ва қора доғлар йўқолади.

— 4 —

Туздан воз кечинг. Дастлаб тузли егуликларни харид қилишни тўхтатинг. Туз организмда сувни ушлаб қолади, шунинг учун ҳам кўзлар тагида шишлар пайдо бўлади.

— 5 —

Ҳар куни ишдан пиёда қайтинг. Камида 40 дақиқа очиқ ҳавода, тетик ҳолда юринг. Агар югурсангиз, машқ залидаги йўлакчада эмас, очиқ ҳавода югуринг. Сайр ва тоза ҳаво юз терисининг рангини яхшилайди, енгил тобланиш эса майда камчиликларни яширишга ёрдам беради.

— 6 —

Сочиқ ўрнига бир марталик қоғоз сочиқчалардан фойдаланишни бошланг. Ўн кундан кейин яхшиланишни сезасиз.

— 7 —

7-8 соат ухланг. Ухлай олмайсизми – ётинг, бироқ смартфонга қараманг ва ўқиманг. Режа, мақсадлар тузинг, медитация қилинг. Хотиржам бўлинг ва дам олинг.

— 8 —

Бадантарбия қилишни бошланг. Дангасалик халақит қилиши тушунарли, бироқ 10 кунлик мақсадни белгиланг. Фарқни сезгач, давом эттириш ёки эттирмасликни ўзингиз ҳал этасиз. Бадантарбия учун кўп нарса керак эмас, ҳеч бўлмаганда планкадан бошланг.

— 9 —

Тез-тез, кам-камдан овқатланишни бошланг. Порцияларингизни иккига ажратинг ва кунига уч-тўрт марта эмас, олти-етти марта овқатланинг. Бир кунлик таомингизнинг миқдори ўзгармайди, бироқ 10 кундан кейин порцияни қисқартириш мумкинлигини тушунасиз, чунки сизга кўп овқат керак эмас.

— 10 —

Сартарошга навбатдан ташқари боринг ва ундан ўзингиз учун ғаройиб соч турмаги қилишини сўранг.

— 11 —

Барча оёқ кийимларни тузатинг, тозаланг ва қайта ишлов беринг. Улар идеал ҳолатга келсин.

— 12 —

Уйдаги барча бурчаклардаги чангларни тозаланг. Нафас олишингиз осонлашади ва маза қилиб ухлайсиз.

— 13 —

Томир ва терини тетиклаштириш учун тонгда илиқ душ қабул қилинг.

— 14 —

Ҳар куни анча вақтдан бери суҳбатлашмаган дўстингизга қўнғироқ қилинг. Ижобий ҳислар кўпроқ табассум қилишга ундайди.

— 15 —

Қаддингизни тик тутиб юришни бошланг. Куни бўйи текис юра олмасангиз, махсус корсет ёки гаджет харид қилинг.

— 16 —

Гардеробингизни кўздан кечиринг ва ана шу 10 кун давомида энг чиройли кийимларингизни кийинг. Анчадан бери киймаётганларингизни эса хайрия ташкилотига беринг. Айтишади-ку, эзгу ишлар кишини кийимга қараганда кўпроқ безайди.

— 17 —

Ҳар куни кечки пайт ёқимли комедия томоша қилинг. Бу сизга кулгу ва эндорфинлар дозасини беради. Бу ўзингизни тетикроқ ҳис қилишга ёрдам беради.

— 18 —

Агар сизга мумкин бўлса, ҳаммомга боринг.

— 19 —

Янада яхшироқ ишлаш ва чиройли кўриниш учун нафақат бўшаштирувчи, балки даволовчи массаж курсини олинг.

— 20 —

Ана шу 10 кун ичида телевизор кўрманг, фақат комедиялар учунгина истисно қилишингиз мумкин.
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 19:59
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 19:47
Shuningdek, quyidagi kasalliklar ham soch to‘kilishiga olib kelishi mumkin:

Qalqonsimon bez kasalliklari;Infeksiyalar, jarrohlik operatsiyalari, kuchli issiqlik;Dermatomikoz, temiratki, teri saratoni;Gormonal me’yorning buzilishi;Zamburug‘li va bakteriali infeksiyalar, autoimmun kasalliklar;Ayrim dori vositalari (qon bosimi, antikoagulyantlar, antidepressantlar, artrit va podagraga qarshi preparatlar),Radiatsiya va kimyoviy terapiya (saratonga qarshi kimyoviy davolanishda 90 foiz bemorlarda soch to‘kilishi kuzatiladi);Stress: jismoniy, emotsional, ruhiy-asabiy.

Yuqoridagi muammolarning ba’zilari bartaraf etilishi mumkin, va muammo hal bo‘lgandan keyin soch tolalari qayta o‘sib chiqaveradi.

Soch to‘kilishi biror jiddiy kasallik alomati degan havotir bo‘lgan taqdirda, shifokor ko‘rigidan o‘tish, jumladan, shifokor-trixolog bilan maslahatlashish darkor.

Shifokorlar genetik tahlillar asosida soch to‘kilishining sabablari va sizning qaysi guruhga mansub ekaningizni aniqlab, zarur choralarni belgilaydi. Agarda soch to‘kilishi irsiyat yoki keksalik bilan bog‘liq bo‘lsa, unga barham berish mushkul.

Soch tolalarining me’yoridan ortiq to‘kilishiga barham berish uchun ularni kamroq bo‘yang, boshni yuvgandan so‘ng imkon qadar fen bilan quritmang.

https://t.me/oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 19:46
Soch to‘kilishi sabablari, davolash va oldini olish

Soch to‘kilishi ko‘pchilik erkaklarning ruhiyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatadi. 95 foizdan ko‘proq holatda sochlarning to‘kilib, tepakal bo‘lishga androgenetik alopetsya (irsiy soch tushishi) sabab bo‘ladi.

Har bir kishida kunida 50-100 dona soch tolasining to‘kilishi oddiy hol hisoblanadi. Odatda soch tolalari 3-7 yil yashaydi. 90 foizi faol o‘sishni davom ettirsa, 10 foizi o‘smasdan “sukut” saqlab turadi. Bu “sukunat” soch tushganidan keyin 2-6 oygacha davom etishi mumkin. Yosh o‘tishi bilan soch siyraklashib boradi. Ba’zi hollarda tushgan soch qaytadan o‘sib chiqmasligi ham mumkin.

Sochlarning me’yordan ortiq to‘kilishiga quyidagi omillar sabab bo‘lishi mumkin:

Keksayish;
Soch to‘kilishining nasldan naslga meros bo‘lib o‘tish;
Boshdagi jarohatlar;
Bosh terisining shikastlanishi;
Noto‘g‘ri ovqatlanish;
Noto‘g‘ri soch turmagi( mahkam siqilgan kokil va soch o‘rami).

🔰🔰🔰🔰 Davomi 🔰🔰🔰🔰
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 19:24
АНОРНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Анор шифобахш моддаларга бой мева бўлиб, унда С, В1, В2, В6, В15, РР, В12, ва А витаминлари, кальций, калий, темир, йод, кремний, фосфор, альюминий, магний, хром, мис ва марганец моддалари, фоли ва аскорбин кислотаси етарли даражада. Анорнинг 100 граммида 80 ккалл мавжуд.

Анор пўстлоғида эса ошловчи, қатрон, бўёқ моддалари, мева пўсти ҳамда оралиқ пардалари таркибида 28 фоизга қадар ошловчилар сақланади.

Анор озиб кетишни енгади, гемоглобинни кўтаради, шамоллашни даф этиб, оғриқлардан халос этади, юрак оғриғини енгиб, қон томирлар ва пешоб йўлларидаги фаолиятни яхшилайди, ич оғриғини даволайди, ичаклардаги боғланиш ҳамда ўт қопи ишини меъёрга келтиради, жигардаги қувватсизликка барҳам бериб, иммунитетни кўтаради.

Халқ табобатида анордан диарея, дисбактериоз ва дизентерияда ҳам фойдаланилади.

Ангинани даволашда анорга тенг келадигани йўқ. Aнор иштаҳани очади. Тана ҳарорати кўтарилганда туширади ва танадаги модда алмашинувини яхшилайди.

https://t.me/oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 18:35
🔥Мияни хароб қилувчи еттита одат:

Нонушта қилмаслик.
Уйқусизлик.
Ширинликларни кўп истеъмол қилиш.
Кундузлари кўп ухлаш.
Таомланаётганда телевизор кўриш.
Пайпоқ кийиб ёки бошни бутунлай ўраб ётиш.
Вақтида ҳожатхонага бормай, бавлни ушлаб туриш. Бунинг натижасида танада заҳар тўпланади.👇🏼

https://t.me/oydin_hayot_tv
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 17:42
БУЛГОР ҚАЛАМПИРИНИНГ шифобахш хусусиятлари!

‼️Яшил ва кизил рангдаги булғор калампири таркибида оксил, углеводлар (глюкоза, фруктоза, сахароза, крахмал, пектин), витамин С, В1, В2, В6, В9, РР, Е, бета, каротин, минерал моддалар - темир, калий, натрий, калций, алюминий, кремний, мис, марганец, рух, органик кислоталар, фенол бирикмалари, эфир мойлари мавжуд.

‼️Касалликларга даво сифатида булгор каламиирида куйидагича фойдаланилади:

❗️Янги тайёрланган кизил калампир шарбатидан ярим пиёласига 1 чой кошик асал аралаштириб нахорда, нонуштадан ярим соат о ичилса, камконлик ва куз хиралашувини тузатади.

‼️Асал солинмаган шундай шарбатдан 2 ош кошиги кунига 3 махал овкатдан 20 дакика олдин ичилса, соч тукилиши, тирноклар мўртлигида даво бўлади.👇🏼

https://t.me/oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 15:41
Қора чой ҳақида сиз билмаган фактлар

Оғиз бўшлиғини тозалайди

Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади.

Юракка фойда

Европалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21 фоизга камайишини исботлашган.  Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъриёда бўлса, хавотирга ўрин йўқ.

Саратон профилактикаси

Маълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот хулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.

Суякларни мустаҳкамлайди!

Мазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан ҳимоядир. Шу боис қора чой ихлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан.

Зўриқишдан ҳалос этади!

Кун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш ҳаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни ҳам тинчлантиради. Аминокислоталар ҳисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради.

Иммунитет яхшиланади!

Алкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёҳуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао.

Моддалар алмашинуви фаоллашади!

Чойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини ҳам фаоллаштиради.

Тетиклаштиради!

Эрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади.

https://t.me/oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 12:43
💉Буйрак хасталиклари давоси
https://t.me/oydin_hayot_tv

🔹Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.

🔹Сийдик юриши сустлашса, чилонжийда есангиз, сийдик йўлларини тозалаб, равонлаштиради.

🔹Сия олмасдан қийналаётган одам саримсоқ поясини сувда қайнатиб, белигача шу сувга тушиб ўтирса, албатта фойда беради, иншааллоҳ.

🔹Уйқусида сийиб қўядиган одам шакар, исириқни ёққа аралаштириб еса, бу дарддан фориғ бўлади.

🔹Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.

🔹Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.

🔹Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади.

🔹Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.

🔹Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.

🔹Хирсқулоқ япроғининг 10 гр.ни сувда 15 дақиқа қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак касалликларига шифо бўлади

🔹Ҳар куни 3 гр. қалампирмунчоқни чой ёки доғ сув билан ичилса, буйракдаги совуқликни кеткизади.

🔹Сариқ чой (далачой) ўтини сувда қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак хасталикларидан халос бўласиз.

🔹Саримсоқни сирка билан қўшиб ейилса, буйракдаги шишни даф қилади.

🔹Оқ тут буйрак ёғини мустаҳкамлашда энг яхши даводир.

🔹Ҳар куни 2-3 гр. дан зиғир уруғини янчиб еб юрсангиз, буйрак яраси ва жароҳатларидан фориғ бўласиз.

🔹Узумнинг янги шарбати буйракдаги тошларни йўқотишда фойда беради.

🔹Сигир сути, гурунч ва ёнғоқ мағзидан пиширилган ширгурунч буйрак ва баданни семиртиради.

🔹Аччиқ бодом меваси ва илдизи, ширин бодомнинг шакар солиб тайёрланган мураббоси, ширин пишган қовун буйракни турли хасталиклардан халос қилади.

🔹Пишган узумни пўсти ва уруғидан тозалаб еб юрилса, буйрак ёғини кўпайтиради.

🔹Зиғир уруғининг қайнатмасини кунига беш-олти мартадан икки ҳафта мобайнида ичиш буйрак тошларига даводир.

🔹Кунига 7-8 грамм ялпизни эзиб, шакар ва асал аралаштириб ичилса, заифлашган буйракка шифо бўлади.
Манба: Netuz

☝️🏻Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

➕Дўстларга хам юборинг!
📚 @oydin_hayot_tv
Read more
OYDIN_HAYOT_official 11 Mar 2019, 03:53
🔥Piyoz istemoli oshqozon saratoni ehtimolini kamaytiradi.

Shenyan shahridagi Xitoy tibbiyot universiteti olimlari piyoz kop istemol qiluvchi 833 nafar va shuncha umuman piyoz istemol qilmaydigan odamlar salomatligi boyicha tadqiqot otkazishdi.

Tadqiqotlar natijasi piyoz istemoli oshqozon saratoni vujudga kelish ehtimolini kamaytirishini korsatdi.👇🏼

http://t.me/oydin_hayot_tv