platformauzb_live


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан мамлакат миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Путиннинг "Мен русман" деб, миллатидан қатъи назар Россиянинг ҳар қандай фуқароси айтиши мумкин" деган мана бу гапи менга З. Бжезинский иккинчи минг йилликнинг 90-йиллари - СССР инқирозидан сал ўтиб айтган баъзи мулоҳазаларини эсга солди.

Мана у нималар деган эди:  Ҳозирги пайтда Россия кенг кўламда тарихий маънода ўзлигини қандай аниқламоғи керак деган масалада қизғин баҳслар бошланиб кетди, шундай масалалар бўйича беҳисоб тарзда оммавий ва хусусий мулоҳазалар майдонга келдики, йирик мамлакатларнинг кўпчилигида бунақа масалалар ҳатто кўтарилмайди ҳам. Мана, ўша масалалар “Россия нима дегани? Қани Россия? Рус бўлмоқ қандай маънони англатади?

Бу саволлар шунчаки назарий саволлар эмас, уларга бериладиган ҳар қандай жавоб жуда муҳим геополитик мазмунга тўла бўлади. Россия миллий давлатми, йўқми? Агар миллий давлат бўлса, унинг асосини фақат руслар ташкил қиладими? Ёки Россия деб таърифланган нарса шу таърифдагидан каттароқми (масалан, Буюк Британияга ўхшаган — у Англиядан каттароқ)? Агар шундоқ бўлса, тақдирнинг ўзи унга империя бўлишни раво кўрганми? Тарихан, стратегик ва этник жиҳатдан Россиянинг ҳақиқий ҳудудлари қанақа? Мустақил Украинани ана шу тарихий стратегик ва этник тушунчалар доирасидаги вақтинча чекиниш деб қарамоқ керакми? (Кўпчилик руслар айнан шундай деб ҳисоблашга мойилдирлар). Рус бўлмоқ учун рус кишиси этник жиҳатдан рус бўлмоғи керакми ёхуд у сиёсий жиҳатдан рус бўлмоғи шарт-у, этник жиҳатдан рус бўлмаса ҳам бўлаверадими? (Яъни “россиялик” деганга тўғри келади. “Британиялик” дегани “инглиз” дегани эмас). Масалан, Ельцин ва яна баъзи бир бошқа руслар чеченларни рус деб ҳисобламоқ мумкин ва ҳатто зарур деб исботлашга уринишган эди (Тўғри, бу жуда хунук оқибатларга олиб келди).

Бундай чалкаш шароитда аввалдан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, “Россия қаёққа кетяпти ва “Россия” деганининг ўзи нима?” деган саволга кўплаб хилма-хил жавоблар майдонга келади.


@platformauzb


Покистондаги вокзалда содир бўлган портлашда 21 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди. Натижада 21 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди. Портлашни афтидан худкуш-террорчи амалга оширган.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан эндиликда Умра сафарини уюштирувчи турфирмалар лицензия олиш учун 1 миллион АҚШ доллари захира қўйиши талаби қўйилмоқда.

Соҳада иш олиб бораётган тадбиркорларнинг фикрича, аслида "Панорама Айрвес" компаниясининг айби билан Умрага борганлар қолиб кетган, лекин бунинг учун турфирмалар жазоланмоқда.

Умра сафари пакет нархларининг 85 фоизини авиачипта  ташкил қиларкан.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Ходимларга 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофот берса бўлади!

Ҳа, албатта бериш мумкин. Бу ташкилотнинг меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига  боғлиқ.

МК 24-моддасига кўра, иш берувчи ходимларни ҳалол самарали меҳнати учун рағбатлантириш ҳуқуқига эга.

МК 299-моддасига кўра, ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

МК 13-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

МК 12-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
жамоа келишувлари;
жамоа шартномалари;
иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.

Диққат! Агар ташкилотнинг ички ҳужжатларида фақат МК 208-моддасида назарда тутилган, 9 та ишланмайдиган байрам кунидагина ходимларни мукофотлаш назарда тутилган бўлсачи? Ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида ходимларни умуман мукофотлаш назарда тутилмаган бўлсачи?

Бу ҳолатда иш берувчи гарчи ички локал ҳужжатларда назарда тутилмаган бўлсада, ходимларни рағбатлантириши мумкин.

Чунки, юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар ҳам меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади!

Буджет ташкилотлари ҳам ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларни 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофотлашлари мумкин!

Ҳурматли иш берувчилар, ходимларни бир хурсанд қилинглар!

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эрдоған Бишкекда йўл бўйида Туркия байроқлари билан турган болаларни кўриб, кортежини тўхтатди.

@platformauzb_live


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дональд Трамп ўз ғалабасини нишонламоқда.

Атиги 4 йиллик мандатга шунча дилхушлик...

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистон ва Франция ўртасида қиймати 2,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 36 та битим имзоланди

Битимга кўра, муҳим ресурслар, транспорт, археология ва реадмиссия соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари имзоланган.

Маълумот учун, айни дамда Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Францияда бўлиб турибди.

Кеча Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳам 2,5 миллард долларлик 8 та келишувга эришилган.

P.S. Ривожанган мамлакатлар учун Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида энг жозибадор давлат ҳисобланади. Минтақага сармоя киритмоқчи бўлган инвестор ҳеч ўйлаб ўтирмай Қозоғистонни танлайди. Мамлакат қўшниларига нисбатан барқарор иқтисодий ва сиёсий муҳитга ҳам эга. Қозоғистоннинг бой ва қудратли давлат бўлиши Ўзбекистоннинг ҳам ютуғи.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Мажлислардаги топшириқларга эмас, қонунларга асосланиб ишлаш керак

Бизда қонунлар "шахссизлантирилмас" (деперсонилизация) экан коррупциянинг нафақат тугаши, балки камайишига ҳам кўз тикиш мумкин эмас. Аммо, ҳозирча давлат бюрократияси, вертикал иерархиямиз ҳақида жуда кам гапириляпти...

Ҳокимият ва идораларда саҳардан кечгача мажлис, селекторлар бардавомликда... Маъмурият ишини юритиш учун  барча меъёрий ҳужжатлар, қўлланмалар, бунинг устига қонунлар бор, лекин мажлислар тугамайди.

Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқарувда иш бермаслигини кўрсатадими ёки биз оғзаки ва телефон ҳамда виртуал кўрсатмалар билан ишлашга ўрганиб қолдикми? Эҳтимол қонунлар бузилиши ва унинг ортидан келаётган кўнгилсизликларга шу ҳаракатимиз ҳам сабаб бўлаётгандир.

Чунки жамият, ҳатто, мактаб, касалхона ва оддий ишчилар бригадалари ҳам мажлисбозликка ва катта мажлислардан келадиган топшириқларга ўрганиб қолгандай туюлади, одамга...

Шундай экан хулосани мажлисга қараб эмас, қонунларга юзланиб чиқарсак бўлмайдими?!

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Монополия тўхтамаяпти

Имтиёзлар, бозордаги монопол ўрин ҳам буларга камлик қилмоқда. Хусусий тадбиркор ҳеч қандай имтиёзсиз олиб кирадиган автомобиллар уларникидан арзонроқ бўлиб қолавермоқда ва бунга чидай олмаган монополлар машина олиб киришни қийинлаштирадиган янгидан-янги қоидаларни, оддий тадбиркор ҳаётини қийинлаштирувчи янгича усулларни ўйлаб топишмоқда.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
40 минг доллар пора олиб қочиб кетган терговчи айблови билан ўз мулкини ҳимоя қилган тадбиркор 3 йилу 6 ойга қамалди

Расул Кушербаевнинг ёзишича, Юнусобод туманида жойлашган биносини ноқонуний бузиб ташланишидан ҳимоя қилиб, тармоқларда чиқиш қилган ёш тадбиркор А. Ғуломов, 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У бино бузилишида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланган.

Шўрлик тадбиркор суднинг ҳали қонуний кучга кирмаган қарори билан келиб, жойини бузмоқчи бўлган зўравон прокуратура ва ИИБ ходимларидан мулкини ҳимоя қилиб чиққанди.

Кейин туман прокурори ушбу тадбиркор ва унинг отасини бу иши учун қаматиш билан таҳдид қилган: ё магазинни ё ўғлингни танла.

Қизиғи туман прокуратурасининг 40 минг АҚШ доллари пора олишда қочиб кетган порахўр терговчиси Ш. Ш. ушбу жиноят ишини юритган.

Яқинда Олий Мажлис Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев порахўр терговчилар юритган барча ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтиб, қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдирганида нақадар ҳақ эди.

Бу каби порахўр терговчилар ўз мулкини ҳимоя қилмоқчи бўлган А. Ғуломов сингари қанчадан-қанча тадбиркорларни қаматиб юборгани номаълум.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Избоскан туманидаги Чувама деҳқон бозори

Маданият вазири Озодбек Назарбеков:
-- Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ!

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйиляпти.
Аввало, билишимиз керак, электрон овоз бериш онлайн овоз бериш дегани эмас.

Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетда овоз бериши мумкин, электрон овоз беришда эса сайлов участкасига бориб, махсус электрон ускунадан овоз беради.

Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи хоҳишига кўра электрон ёки анъанавий тарзда овоз бериши мумкин. Агар сайловчи электрон овоз беришни танласа, қуйидаги тартибда овоз беради:

👉 Қурилма фаоллаштирилгач, сайловчи ўзига қулай бўлган тилни танлайди;
👉 Овоз бериш жараёнида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод ёки сиёсий партия рўпарасидаги бўш квадратни босади;
👉 Барча сайлов тури бўйича овоз бериб бўлгач, сайловчи томонидан амалга оширилгач овоз бериш натижалари экранда пайдо бўлади;
👉 Овоз бериш натижалари маълум бўлса, чоп этиш тугмаси босилади;
👉 Қурилманинг принтери сайлов бюллетенининг қоғоз квитанциясини чоп этади;
👉 Натижалар сайловчига маъқул бўлса, қурилма экранидаги “Овоз беришни тасдиқлаш” тугмаси босилади ва қоғоз квитанция автоматик тарзда қурилманинг қутисига туширилади;
👉 Агар сайловчи бирор хатога йўл қўйса, овозларни бекор қилиш тугмаси босилади, қоғоз квитанцияга “бекор қилинган” ёзуви ёзилади ва қурилма қутисига туширилади.
👉 Овоз бериш якунлангач, электрон овоз бериш қурилмаси натижаларни автоматик равишда чоп этади.

#sаylоv24
@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Мирзиёев Россияда... Қозон аэропортида уни Миннихонов кутиб олди. Эътиборлиси, Мирзиёев ва Миннихонов ўртасидаги муносабатлар туркий тилнинг икки бўғини – ўзбек ва татар тилларида бўлди.

Бу, тилдан сиёсий қурол сифатида фойдаланиш "урф"га кираётган бугунги кунларда биз учун ўта муҳим ходиса!

@platformauzb


Naqd pulga ehtiyoj kamayib boryapti

Avvalari odamlar orasida naqd pulga ehtiyoj juda katta edi, hattoki bankomatlarda pulni naqd qilish uchun uzundan-uzun navbatlar bo‘lardi.

Biroq endi vaziyat o‘zgaryapti va buni raqamlarda ham ko‘rish mumkin. 2024 yilning 9 oyida bank kartalariga jami 740 trln so‘m pul mablag‘lari kelib tushgan. Shu pullarning 22,6 foizi naqd pulga aylantirilgan.

Taqqoslash uchun avvalgi yillarning mos davrida bu ko‘rsatkich quyidagicha edi:

⏺️2023 yil — 24,4 foiz;
⏺️2022 yil — 27,4 foiz;
⏺️2021 yil — 32,9 foiz:
⏺️2020 yil — 35 foiz.

Yillar o‘tgan sari odamlar pulllarini kamroq naqdlashtiryapti va bu tendensiya hali yana davom etadi.


Репост из: platforma.uz
Қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ... Қор эса осмонда қишламайди

Мамлакатимизда  ҳали табиий газ етиб бормаган ҳудудлар анчагина. Масалан, Нурота тумани ҳам шундай, тўлиқ газлаштирилмаган. Асосан чўл ва ярим чўлда жойлашган қишлоқ-овуллар аҳолиси уй иситиш,  нон ёпиш, қозон қайнатишда асосан саксовул, юлғун каби чўл ўсимликлари ҳамда халқимизнинг анъанавий ёқилғи манбаи – тезакка кўз тикишади.

Аммо муаммо шундаки, минглаб оилалар истиқомат қиладиган (аслида мамлакатимизда бундай жойлар кўп) бу ерларда бугун эконазоратчилар жуда хафсала билан иш олиб боришмоқда.

Бу-яхши! Чунки сакзовулзорларни асраш экология  учун зарур. Буни ўша саксовулзорларга "кўз олайтирган" одамлар ҳам билади. Бироқ бошқа илож йўқ. Аксига олиб,  чўлланишнинг тезлашиши боис мол туёқ сониям кескин камайган. Мол камайди, дегани асосий ёқилғи – таппи камёблашди, деганини ҳам билдиради.

Бу ердаги одамлар экологлар саксовулзор ва юлғунзорларни қўриқлаб, унга зиён берганга миллионлаб сўм жарима солаётганини тўғри баҳолашаётир. Аммо уларнинг кўнглида бир ўкинч ҳам бор: улар экологлар ўтин ва тарашани ҳимоя қилаётгандай бизни ҳам кимдир ҳимоя қилишса яхши бўларди, деб ўйлашади. Чунки қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ, тезак сийрак. Қор эса осмонда қишламайди.

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
Бугун тил байрамини нишонлаяпмиз, бу яхши. Аммо шубҳали тарзда йўқолган тил ҳақидаги янгиланаётган қонун қани, жаноб депутатлар?

Бугун ўзбек тили байрами куни. Жойларда катта тантаналар бўлиб ўтаётгани, албатта, яхши.  Аммо биз она тилимизни жамиятга тўла татбиқ қила олдик, дея олмаймиз. Бу, аввало, концептуал сабаблар билан боғлиқ.

Хусусан, бундан бир неча йиллар илгари тайёрланиб қонун чиқарувчи органимизга киритилган лойиҳа шубҳали тарзда мудом топилмади. Ҳолбуки, орада депутатларимизнинг ўша гуруҳи ўз муддатларини ҳам тугатишмоқда. Қонундан ташқари тилимиз табиий дастакловчи восита кучларига ҳам эга бўлолмади. Масалан, сиёсий элита орасида ўзбек тилидан кўра ҳамон ўрис тилининг обрўси баландроқ.

Маданият, илм-фан, санъат, сиёсат жабҳаларида ҳалиям она тилимиз иккинчи, баъзи ўринларда учинчи ўринга тушиб кетаётир. Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳамон рус ОАВси етакчидек...

Шундай экан, байрам билан бирга тилимизнинг қамровини кенгайтиришни, илмий-сиёсий мақомини юксалтиришни кўпроқ ўйлашимиз керак.  Чунки миллатларнинг колониал тақиблардан халос бўлиши ва ўз субъектлигини теранроқ англашида бу муҳим босқич ҳисобланади.

@platformauzb


Ўзбекистон ўзини иқлим ўзгариши масалалари борасида глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда — Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси

Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юэжу Чжао Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришини тартибга солиш борасидаги ҳаракатларига баҳо берди. Иқлим ўзгаришини тартибга солиш жамият, бизнес ва ҳар бир инсоннинг иштирокини талаб қиладиган мураккаб вазият. Юежу Чжао Ўзбекистон бу бўйича сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

Унга кўра, бунда фуқароларни жалб қилишнинг асосий омили бўлган ахборотдан фойдаланиш имконияти муҳим роль ўйнайди. Айни вақтда Ўзбекистонда иқлимга оид медиа-контент 12 тилда тарқатилмоқда. Бу эса одамларга иқлим сиёсатини эркин муҳокама қилиш ва танқид қилиш имконини беради.

Таҳлилчи, шунингдек, Ўзбекистон энергетика соҳасида ҳам жиддий қадамлар қўяётганини алоҳида қайд этган.

«Генерациянинг қарийб 25 фоизи қайта тикланадиган энергия манбаларига тўғри келади, бу катта натижадир. Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ишлари ҳам ички, ҳам халқаро молиявий ресурслар кўмагида амалга оширилмоқда. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар давлат, бизнес ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни талаб қилмоқда.

Муҳими, Ўзбекистон иқлим ўзгариши масалалари борасида ўзини нафақат минтақавий етакчи, балки глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда», дейди у.


Репост из: platforma.uz
Бугун @platformauzb 5 ёшга тўлди!

Бугун каналимиз беш ёшга тўлибди. Эрмак, чигалёзди машқи учун деб ўйлаган ишимиз кейинчалик хийла жиддий иш эканини билиб қолдик. Хусусан, орада турли тушунмовчиликлар "ўчир", "ёп" можаролари жуда кўп бўлди.

Бироқ биз бир нарсада собитмизки, бошланишидан каналнинг мақсади самимий эди ва ҳозир ҳам шундай. Ватан, миллат, халқимиз манфаатлари томондан туриб гапириш, кўнгилда кечаётган кечинмалар, қарашларни ўқувчилар билан ўртоқлашиш.

Менимча, бунинг ёмон томони йўқ. Биз ёзганда, гапирганда ўз шахсий қарашларимизни ифода қиламиз. Бировни шундай ўйлашга, фикрлашга мажбурламаймиз. Лидерлик, даҳоликка даъвомиз ҳам йўқ.

Биз атрофдаги воқеаларга ўз муносабатимизни берамиз. Ўтган беш йил давомида бизни мунтазам кузатиб, фикрларини биз билан бўлишиб келаётган доимий мухлисларимизга ташаккуримизни билдирамиз. Барчангизга  соғлик-саломатлик, омонлик тилаймиз!

@platformauzb


Репост из: platforma.uz
ДАРСДАН СЎНГ
Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.
 
«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».
 
Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.
 
Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»
 
Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.
 
Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.
 
Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.
 
Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.
 
Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.
 
Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.
 
Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.
 
Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни…
Матназар Абдулҳаким

Каналимизга обуна бўлинг 👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy

Показано 20 последних публикаций.