Репост из: platforma.uz
Бугун @platformauzb 5 ёшга тўлди!
Бугун каналимиз беш ёшга тўлибди. Эрмак, чигалёзди машқи учун деб ўйлаган ишимиз кейинчалик хийла жиддий иш эканини билиб қолдик. Хусусан, орада турли тушунмовчиликлар "ўчир", "ёп" можаролари жуда кўп бўлди.
Бироқ биз бир нарсада собитмизки, бошланишидан каналнинг мақсади самимий эди ва ҳозир ҳам шундай. Ватан, миллат, халқимиз манфаатлари томондан туриб гапириш, кўнгилда кечаётган кечинмалар, қарашларни ўқувчилар билан ўртоқлашиш.
Менимча, бунинг ёмон томони йўқ. Биз ёзганда, гапирганда ўз шахсий қарашларимизни ифода қиламиз. Бировни шундай ўйлашга, фикрлашга мажбурламаймиз. Лидерлик, даҳоликка даъвомиз ҳам йўқ.
Биз атрофдаги воқеаларга ўз муносабатимизни берамиз. Ўтган беш йил давомида бизни мунтазам кузатиб, фикрларини биз билан бўлишиб келаётган доимий мухлисларимизга ташаккуримизни билдирамиз. Барчангизга соғлик-саломатлик, омонлик тилаймиз!
@platformauzb