Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Путиннинг "Мен русман" деб, миллатидан қатъи назар Россиянинг ҳар қандай фуқароси айтиши мумкин" деган мана бу гапи менга З. Бжезинский иккинчи минг йилликнинг 90-йиллари - СССР инқирозидан сал ўтиб айтган баъзи мулоҳазаларини эсга солди.
Мана у нималар деган эди: Ҳозирги пайтда Россия кенг кўламда тарихий маънода ўзлигини қандай аниқламоғи керак деган масалада қизғин баҳслар бошланиб кетди, шундай масалалар бўйича беҳисоб тарзда оммавий ва хусусий мулоҳазалар майдонга келдики, йирик мамлакатларнинг кўпчилигида бунақа масалалар ҳатто кўтарилмайди ҳам. Мана, ўша масалалар “Россия нима дегани? Қани Россия? Рус бўлмоқ қандай маънони англатади?
Бу саволлар шунчаки назарий саволлар эмас, уларга бериладиган ҳар қандай жавоб жуда муҳим геополитик мазмунга тўла бўлади. Россия миллий давлатми, йўқми? Агар миллий давлат бўлса, унинг асосини фақат руслар ташкил қиладими? Ёки Россия деб таърифланган нарса шу таърифдагидан каттароқми (масалан, Буюк Британияга ўхшаган — у Англиядан каттароқ)? Агар шундоқ бўлса, тақдирнинг ўзи унга империя бўлишни раво кўрганми? Тарихан, стратегик ва этник жиҳатдан Россиянинг ҳақиқий ҳудудлари қанақа? Мустақил Украинани ана шу тарихий стратегик ва этник тушунчалар доирасидаги вақтинча чекиниш деб қарамоқ керакми? (Кўпчилик руслар айнан шундай деб ҳисоблашга мойилдирлар). Рус бўлмоқ учун рус кишиси этник жиҳатдан рус бўлмоғи керакми ёхуд у сиёсий жиҳатдан рус бўлмоғи шарт-у, этник жиҳатдан рус бўлмаса ҳам бўлаверадими? (Яъни “россиялик” деганга тўғри келади. “Британиялик” дегани “инглиз” дегани эмас). Масалан, Ельцин ва яна баъзи бир бошқа руслар чеченларни рус деб ҳисобламоқ мумкин ва ҳатто зарур деб исботлашга уринишган эди (Тўғри, бу жуда хунук оқибатларга олиб келди).
Бундай чалкаш шароитда аввалдан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, “Россия қаёққа кетяпти ва “Россия” деганининг ўзи нима?” деган саволга кўплаб хилма-хил жавоблар майдонга келади.
@platformauzb