Рахматова Шахло Сафарбевна


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Вилоят кенгаши депутати Рахматова Шахло Сафарбоевнанинг телеграм канали.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Уйингизда чироқ йўқми?
Маҳаллада чироқ билан боғлиқ мауаммолар борми???
Унда туман мутасаддиларига мурожаат қилинг, мабодо ишингиз битмаса вилоят мутасаддиларига мурожаат қилинг, унда ҳам ҳал бўлмадими унда Республика "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевни қабулига боринг...
Тел. (78) 150-75-35
Қабул кунлари ҳар чоршанба соат 10.00 дан 12.00 гача
Сизнинг барча мурожаатларингиз ўз ечимини топади


ДАНГАСАЛИКДАН ҚУТУЛИШ УЧУН 7 ТА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

«Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсамчи? Ё индинга қолдираймикан?..» Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша «кейин» ҳам қачондир келиши керакку! Худди аёлига уйдаги юмушларни бажаришга ваъдабозлик қилган мультфилм қаҳрамони каби уйингиздаги буюмлардан тоғ пайдо бўлиб, қулаб тушиши мумкин. Хўш, нима қилиш керак?

1. Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг.
Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди.

2. Ўзингизга стимул топинг.
Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибдику! Ҳасадингиз келаяптими? Унда ишланг.

3. Диққатингизни чалғитманг.
Компютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, «бутун дунё ўргимчак тўри»га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.

4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг.
Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.


Кейинги йилда кириш имтиҳонлари янги тест саволлари асосида ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ОТМларига кириш учун тест синови топшириқларини тузиш ва экспертизадан ўтказишнинг янги тартиби жорий қилинади, унга мувофиқ:

👉 тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади;

👉 тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;

👉 абитуриентларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенцияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқилади;

👉 амалдаги ABITUR дастурини такомиллаштириш ҳисобига янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йили учун саралаш тест синовлари янги тест саволлари асосида ўтказилади.


👉 @xushnudbek 👈


Layk bosinglar iltimos.


Ustoz 2020 tanlovi uchun videodars uchun layk bosinglar






Жо Байден - АҚШнинг янги Президенти!

У ҳозиргача тўплаган вакиллик овозлари сони 290 та бўлди. Президент бўлиш учун 270 та овоз етарли бўлар эди.


👉 @xushnudbek 👈


⚡️АҚШ сайловлари: энди Байден ҳам ғолиб чиққанини эълон қилди

▪️Демократлар номзоди Жо Байден ғалабага яқин келиб қолди. Унга сайланиш учун 6та овоз етмаяпти холос. Трамп эса ҳануз 214та овозга эгалик қиляпти. Сайланиш учун камида 270 делегат овозини олиш керак. Икки номзод орасидаги фарқ анча сезиларли бўлиб қолди.

Жо Байден ҳам баёнот беришга улгурди. “Мен президент сифатида Қўшма Штатлар раҳбари бўламан. Ўшанда давлат кўк ва қизилларга ажратилмайди. Фақат яхлит Америка бўлади“, – деган у баёнотида. Ҳали миллионлаб овозлар саналмаган, лекин Байден аллақачон 71 миллиондан кўпроқ овозга эгалик қилмоқда. Бу тарихдаги энг юқори рақам.

🚘 @shopirlarofficial


WIF-2020 Халқаро ёшлар инновацион форумининг иккинчи куни ўз ишини бошлади. Форумда соат 16:00 да мен ҳам маъруза билан иштирок этаман, насиб.

Форумни мана бу ҳаволадан онлайн томоша қилиш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=PqWJrGZMebk




Ҳукуматнинг тегишли қарори (№683, 03.11.2020й) билан, Шадманов Алишер Қаюмович Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан собиқ ректор Лазиз Тўйчиев мазкур лавозимдан озод қилинди.

Бунга қадар Алишер Шадманов соғлиқни сақлаш вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович номзоди депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz


🧬 Олимлар коронавируснинг ўта тез мутацияга кираётганини аниқлашди

Тажрибалар шуни кўрсатдики, коронавирус мутацияларининг янги тури D614G энг кенг тарқалган бўлиб, у юқори нафас йўлларида кўп учрайди. Бу ҳақда «Nature» илмий журналида маълум қилинди.

«SARS-CoV-2 нинг мутацияланган шакли устида тажриба олиб борилди. Ушбу топилма беморларда янги ҳолатлар учраётганини тасдиқлади ва D614G мутацияси туфайли вирус аслида бир қурбондан бошқасига яхши тарқалиши мумкин», деб ёзади тадқиқотчилар.

Мутацияларнинг грипп қўзғатувчиси билан бир хил тезликда тўпланиши аниқланган. Бироқ олимлар ушбу мутациялар нимага олиб келиши ҳақида ҳали тўлиқ тасаввурга эга эмас.

@grantloyiha


⚡️Замонамиз қаҳрамонлари — коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига улкан тасвирий санъат асари (мурал) яратилди

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди.

— Ушбу жой тасодифан танланмаган, кўп қаватли уйдан узоқ бўлмаган масофада коронавирусга чалинган беморларни тақсимлаш маркази мавжуд. Кўпгина шифокорлар икки ой ёки ундан ортиқ муддат давомида уйда эмаслар ва биз ушбу ижодий мужда орқали уларга миннатдорлик билдирмоқчимиз», — дейди «Ziyo Forum» жамғармаси директори ва лойиҳа раҳбари Бобур Фармонов.

@grantloyiha


Рейтингда биринчи бешликка кирган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама тўланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бўйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди. Рейтинг натижаларига қараб, мактаб директорлари ва ўринбосарлари, ўқитувчилар, ҳокимлар ва уларнинг таълим бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Рейтингда биринчи бешликка кирган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама тўланади.
Хусусан, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваридан 12 бараваригача рағбатлантирувчи тўловлар берилади. Шу билан бирга, халқ таълими бўлими раҳбари ва методисти, мактаб директорлари, туман рейтингида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган мактабларнинг 2 нафар илғор ўқитувчисига касаба уюшмалари ҳисобидан ҳар йили сиҳатгоҳларга икки ҳафталик бепул йўлланма берилади. Шунингдек, фидойи педагоглар бошқа йўллар билан ҳам рағбатлантирилади.


📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

📚 @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Хайрли Тонг! Янги кун муборак булсин диндошим! Бугунги ишни эртага куйма дейишган. Якинларингиздан хабар олинг! Улар ГАНИМАТ!

📲 @Namoz☝️🏻

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

👇 Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEvCpOgW-2FOgCHSkA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хеч эътибор берганмидингиз?

Жонажон Ўзбекистонимизни Аллоҳ панохида асрасин 🤲
👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEth_kFvc95v-7QrQg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кечадан буён "Заковат" бошловчисига оид айрим саволлар берилмоқда. Жумладан, нима учун кўрсатувни бошқа одам олиб бормоқда, кўрсатув бошловчиси Абдурасул Абдуллаевга нима бўлди, кўрсатувдан кетдими, энди бошқа чиқмайдими, деган саволлар.

Шу ўринда таъкидламоқчимизки, Абдурасул Абдуллаев яқинда юрак билан боғлиқ жиддий жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказдилар ҳамда ҳозирда соғликларини тикламоқда, Шу сабабли 2 та ўйиндан буён вақтинча кўрсатувда Саидкамол Абдураззоқов бошловчилик қилмоқда.

Худо хоҳласа, устозимиз тез орада яна бошловчилик курсисига қайтишига умид билдириб, уларга саломатлик тилаб, дуодамиз.


👉 @xushnudbek 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kun.uzдан давлат бюджети ҳақидаги ажойиб анимацион ролик. Кўришни тавсия қиламан.


👉 @xushnudbek 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент: Ишонган кучим - муаллимлар, зиёлилар

Президент: Учителя, интеллигенция - сила, на которую я полагаюсь

«Ўқитувчилар» каналига
аъзо бўлинг ва барчага улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w

Показано 20 последних публикаций.

100

подписчиков
Статистика канала