Rost24|TEZKOR


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Rost24.uz сайтининг тезкор хабарлар канали
Хабарлар тезкор ва қисқа сатрларда бериб борилади.
Asosiy kanal — @rost_24uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади

Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.

Бунинг учун барча ҳудудларда зарур миқдорда захиралар яратилган.


Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади.

Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини автобензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.

Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз.

Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳлар томонидан жойларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишига йўл қўйилмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Репост из: Rost24 | Расмий канал
⚡️Чўлпоннинг нашр қилинмай қолган қўлёзмаси топилди

Шоир ва драматург Абдулҳамид Чўлпоннинг бугунга қадар қўлёзма нусхаси топилмаган "Замона хотини" пьесиси топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фондидан пьесанинг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилган. Унда Чўлпоннинг хати билан тузатишлар, изоҳлар киритилган, сўзбоши ҳам ёзилгани айтилмоқда.

Маълумот учун адибнинг “Кеча ва кундуз” романи, “Дўхтур Муҳаммадёр”, “Қор қўйнида лола”, “Новвой қиз”, “Ойдин кечаларда” ҳикоялари, "Гўзал" , "Халқ", "Гўзал Туркистон" каби шеърлари ва бир қанча бошқа ижод маҳсуллари бўлиб, улар орасидан "Кеча ва кундуз" романининг "кундуз" қисми ҳам ҳали топилмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Яшнобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 6 декабрь куни  соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган К.К. Cобалт русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида ҳабар келиб тушмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига янги ўринбосар тайинланди

Азимов Зафар Абдумажидович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Азимов бундан олдин Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, 2018-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори, 2019-2021 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди

Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади — Вазирлик

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Алишер Усмонов, 30 ноябрь куни Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимига қайта сайланганидан сўнг, ўз ихтиёри билан бу лавозимдан кетишга қарор қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг янги тайинлан элчиси Пиергабриеле Пападиа де Боттинини қабул қилиб, ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Россияда ўзбекистонлик аёл бир ярим ёшли қизини қийноққа солгани аниқланди

Аёлга умумий тартибли колонияда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Автомобилда энг кўп йўловчи ташиган ҳудуд маълум бўлди

2024 йил январь-сентябрь ойларида автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар сони маълум бўлди. Бу ҳақда статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

— Тошкент шаҳри – 20,9 %

— Тошкент вилояти – 12,3 %

— Андижон вилояти – 11,5 %

— Фарғона вилояти – 11,0 %

— Самарқанд вилояти – 7,4 %

— Хоразм вилояти – 7,3 %

— Наманган вилояти – 7,1 %

Маълумот учун, йўловчи ташиш бўйича транспортлар орасида автомобил етакчи бўлиб, унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши – 95,9 % ни ташкил қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️Жанубий Корея мудофаа вазири истеъфога чиқди

Ким Ён Ҳёнг журналистларга «ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ барча ҳодисалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши»ни айтган. Ўзининг сўзларига кўра, президент Юн Сок Ёлга ҳарбий ҳолат эълон қилиш таклифини у берган. Ким Ён Ҳёнг президентга истеъфо бўйича аризасини юборган ва Жанубий Корея фуқароларидан узр сўраган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Дам олиш кунлари 14 календарь кун, 2025 йил 10 январгача давом этади. Барча мактабларда учинчи чорак 2025 йил 11 январда бошланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Криминология тадқиқот институти бошлиғи полковник, юридик фанлари доктори Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди.

Унинг айтишича, Криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини (патент) олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) — озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсни масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, қўлга ёки оёққа тақиладиган электрон қурилма.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иш бошлади

Ушбу ваколатхона нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига хизмат қилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Нашриёт ва матбуот корхоналари фойда солиғидан озод қилинади – лойиҳа

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Марказий банк фирибгарлардан огоҳлантирди

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда. Бундан ташқари, фирибгарлар telegram мессенжерида “Марказий банк“нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

"Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади", дея эслатиб ўтилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Гвинеядаги футбол ўйинида юз берган тўқнашувда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Гвинеянинг иккинчи йирик шаҳри Нзерекорда бўлиб ўтган футбол ўйинида мухлислар ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Barron’s нашри хабар берди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor


⚡️ Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Артикова Ҳафиза Туймуродовна Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Айни пайтга қадар у Бухоро давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Показано 20 последних публикаций.