Shoxrux Rashidov


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ushbu kanalda IT va Dasturlash kabi yo'nalishlarga aloqador kontentlar, shaxsiy fikr va tajriblarimni qolganlarga ulashib boraman.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Alimoff
Дин деганда нимани тушуняпмиз ўзи?

Айрим манзараларни кўриб эзиламан, чуқур ўйга толаман:

* Орқа ойнасига “Биз сизни кўрмасдан севдик, ё Расулуллоҳ!” деб ёзилган машина учинчи қатордан хавфли бурилиб, биринчи қаторга ўтади ва азон айтилаётган мачит ёнидан магнитофонниванғиллатиб ўтиб кетади;

* Ошқовоқ, қовун, қўзичоқ устидаги ёзувсифат чизиқларни “Аллоҳ” дея ўқиб ҳайратланганлар буни дарҳол “Яратганнинг қудрати” дея ўртоғига улашишга интилади. Лекин шу пайтгача яратганнинг бошқа қудрати ҳақида мулоҳаза юритмагани хаёлига ҳам келмайди;

* Ҳижоб остидаги киприклар шунчалар узун, шунчалар ярқироқки, пардоздан таранг тортилган юзга соя солгудек;

* Соқол кўкракни ёпади, лекин рангдор ва тор иштонлар киндикни ёполмайди, намозда белнинг бир қаричи очиқ туради;

* Илмий асосланган минглаб маърузалар айтилса қулоққа кирмайди, лекин эртаксифат битта ривоятга қараб дини Исломга баҳо берилади;

* “Жума муборак” деган ёзувли, олдида улкан ва қимматбаҳо автомобиль,узоқда мачит минораси сурати кўрсатилган табриклар йўллайдиганларнинг аксариятини жума намозида кўрмайсан;

*Бир етимнинг бошини силашга ярамаган қўллар қичқириғи ва муридларини сўкиши билан машҳур “домла”ни кўрганда оёғини силашга тайёр;

* Боболарининг илм ва эътиқоди бугунги тараққиётга бешик бўлган дин вакилларининг аксарияти бугун нанотехнологиялар ҳақида тушунчага эга бўлмагани ҳолда намозда қўл кўкрак устида ёки қорин устида туриши ҳақида соатлаб тортишади;

* Бошқа бирор жиҳатда шариатни қўллашни хаёлига келтирмаганлар қўшхотинлиликда шариатни шу қадар пеш қиладиларки, бу пешво қайси маъҳадда илм орттирди экан, деб ўйлаб қоласан.

(С) Аброр Зоҳидов

@nurbekalimov

Показано 1 последних публикаций.

5

подписчиков
Статистика канала