Sofdin.uz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Имом Заҳириддин» жоме масжиди имом-ноиби Лутфуллоҳ қорининг расмий канали.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Sofdin.uz
ТАВБА..

Тавба эшиги шундайки, ким бориб уни зулфинини ушласа унга очилади..
Тавба тиконни гул этар,
заҳарни эса бол...

Юнус эмре

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#илм #тақво #ҳикмат

Илм кўп ривоят қилиш билан эмас, кўп тақво қилиш билан бўлади.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#сабр

САБР...

Домла минбарга чиқиб зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди:
- Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда , масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз. Домла! Сиз бир оқшом менинг оддий , томида шох-шабба ташланган кулбамда тунасангиз. Кейин тонгда иккимиз туриб сабрнинг нималигини билиш учун супургини олиб рўза тутган ҳолимизда , қаттиқ иссиқда кўча тозалашга чиқсак. Мен ҳар куни сизнинг битта атирингиз баҳосига тенг келадиган маошимни олиш учун шу ишни бажараман. Сиз анвои таомлар билан сахарликни қилиб , қоринни тўқлаб салқин хонада хона совутгичини ёқиб ухлайсиз.
Узр сўрайман домла , бизда сабрни ўрганишга эҳтиёж йўқ. Зеро сабр биз билан ҳамроҳ.
Бизга золимлар зулми, уламолар риёси ҳақида гапиринг.
Бизга яширин бомба сингари тарқалиб бораётган бекорчилик ва дангасалик ҳақида гапиринг.
Бизга халқларни мажбурий фақир қилиш ва оч қолдириш ҳақида гапиринг.
Бизга фасод ва халқ мулкини талаш ҳақида гапиринг.
Бизга табақачилик ва бойликни тарқатишдаги адолатсизлик ҳақида гапиринг.
Бизга таниш-билишчилик , мансабни мерос қолдириш ҳақида гапиринг.
Йўқса сизнинг хутбангизда биз учун эҳтиёж йўқ!

Муаллиф: Абдулқодир Полвонов

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#янгийил #бугунгикун

Ассалому алайкум! Бугун ҳижрий 1441 йилнинг биринчи куни! Сизларни янги 1441 ҳижрий йил билан табриклаймиз!
ЙИЛНИНГ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
(3 марта ўқилади):

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#ҳикмат #садийшерозий

Тани тупроқдаю дил бўлса уйғоқ,
Тирик мурда дилдан ўша яхшироқ.
Саъдий Шерозий

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#вақт #эслатма #ҳикмат

Агар сен молингнинг камайганига ачинаётган бўлсанг, умрингнинг камаётганига йиғла!
Суррий ибн Муфлис

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#вақт #ҳасанбасрий

Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор.
Ҳасан Басрий

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


«Шубҳалик ишлардан узоқлашиш»

Устоз Лутфуллоҳ қори
«Имом Заҳириддин» жоме масжидининг имом-ноиби

⏱ 3:16 дақиқа
💾 3.1 мб
🎙#Маъруза
⚠️ #Долзарб☝🏻

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#хуснихулқ #одоб #эслатма

Ширинсўзлик ва мулойимлик балони қайтаришга қодир.
Бархурдор ибн Маҳмуд

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#мавлавийҳиндистоний

ҲАЗРАТИ МАВЛАВИЙ - ҲИНДИСТОНИЙ

БОЗОРИ ШАРИФ

Амурадёрдан кема билан ўтуб, эшак кира қилиб, Мозори Сахига бордик. Мозорда зиёрат қилиб булғондан кейин, шул мозорда ётиб қолдим. Шерикларим мендан ажраб кетди. Кундузи мозорни айланиб юргон эдим, бир болахонадан қорий болаларнинг овози чиқиб турубди. Болахонага чиқдим. Бир мўйсафид домла ўтирган эканлар, йигирма чоғлик қорий болалар Қуръон ўқуб ўтирган эканлар. Қорий мендан сўрадилар:

- Сиз қаердан келдингиз? - деб.

Мен айтдим:

- Бухородан келдим.
- Қориймисиз? - деб сўрадилар.

Мен:

- Қорийман, - деб жавоб бердим.
- Бутун ҳифз қилғонмисиз? - деб сўрадилар.

Мен:

- Мураттабман, бутун ҳифз қилғонман, - деб жавоб бердим. Қорий домла айтдилар:
- Сурайи «Марям»ни бошдан қироат қилинг!

Мен бир саҳифа қироат қилиб бердим. Қорий домла менинг қироатимға кўп таҳсин айтдилар. Кейин айтдиларки:

- Сизга мана шу мозордан бир ҳужра олиб бераман, иккита қорий болани хизматингизға қўяман, икки маҳал овқат олиб келиб беради, эрта билан чой - нон, ҳаммасини муҳайё қилади. Сизнинг вазифангиз шулки, мен ўз ишимға борганимда ўрнимда ўтириб қорий болаларға сабоқ берасиз.

Мен айтдим:

- Мен ўқувчи толиби илмман, дарсим нима бўлади?

Кейин қорий домла айтдилар:

- Бу мозорда дарс айтгувчи машҳур зот борлар. Шу зотға сизни топширамиз. Дарсингиз ҳам давом этади.

Хулоса шулки, менга бир ҳужрани очиб берди, икки қорий болани муқаррар қилди. Улар менга овқатлар олиб келар эди. Ман қорий домланинг ўринларида, гоҳ - гоҳ бир жойға кетиб қолсалар, қорий болаларға таълим берар эрдим.

Давоми: Мирмуҳаммад Ғавс Саййидзода ҳузурларида

📚(Қиссаи Мавлавий - Мозори шариф, 23-бет. «ШАРҚ» 2018. © М. Кенжабек)

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Яқинларингизга ҳам улашинг!

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#Эслатма

Шайх Али Тантовий айтдилар:

Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим.
Маъноси: "Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан".

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


Бу нонвой айтдики:

- Сиз ҳар куни мана шу ердан ўтуб иккита нон олинг, - деди.

Шу билан менга сабаби ризқ пайдо бўлди. Толиби илмларда бир қоида бор эди. Дарс бошлаш олдидан, ҳар бир кишиға солиқ солиб, пул тўплаб, мударрис домлаға дастурхон қилиб бормоқ одат эди. «Шарҳи Мулло»дан Марфуъотни тамом қилиб, Мансуботни бошлаш учун пул керак бўлди. Менинг зиммамға уч сўм солиқ тушди. Менда пул йўқ. Бўлмасада, дарсға келишға рухсат йўқ, - деб мени мажбур қилишди. Мен дарсдан чиқиб, ниҳоятда ғамгин бўлуб, кўзларимдан ёш оқиб, камбағалчиликдан Парвардигорға дилимда нола қилиб, ҳужрага кириб кетиб турган эдим, бошим ерға эгилғон ҳолда, ногоҳ тошнинг орасида бир нарса кўзимға ялтираб кўрунди. Олиб қарасам, хотунларнинг қўлидан тушғон узук экан. Мен умрумда бу хилда узукни биринчи кўрушим. Мунинг қийматини ҳам билмайман. Дилимға келдики, агар бу узукни сотсам, уч сўмға олса, тушғон солиқдан қутулар эрдим. Йўлимдан қайтиб, Лаби Ҳовуз Девонбегидан узукфурушларга, Кавказ халқидан бўлар эди, шул жойға олиб келдим. Узукни кўрсатдим. Қўлимдан олиб кўруб:

- Қанчаға сотасиз? - деб сўради.

Ман бу узукни қийматини билмағон сабабдан:

- Ўзингиз бир нарса қилиб бераберинг, - дедим.

Ул одам айтдики:

- Йигирма сўм бераман, - деди.

Мен йигирма сўмни эшитиб, ниҳоят даражада ҳайрон бўлуб қолдим.

- Йўқ, сотмайман, Узугимни беринг, - дедим.

Ул айтди:

- Ўттиз сўм бераман, сотинг муни, - деди.

Мен яна:

- Сотмайман, - деб узукни қўлидан олдим. Яна бир узукфуруш бул ҳолдин хабардор бўлуб, мени чақириб, узукни кўрмоқни истади:
- Қанча қилди? - деб сўради?

Мен айтдим:

- Ўттуз сўм қилди, сотмадим, - дедим.

Бу одам айтдики:

- Бундоғ бўлса, ман қирқ сўм бераман, - деди.

Мен:

- Сотмайман, - дедим. Қўлидан узукни олиб, жўнаб қолдим. Яна чақириб:
- Эллик сўм бераман, - деди.

Хулосайи калом шулки, узукнинг нархи ошиб бориб, саксон сўмға борди. Шундан ошмади. Бу нимадан болғонига ўзим ҳам ҳайронман. Кейин маълум бўлдики, узукнинг ҳалқаси тиллодан экан, кўзи олмосдан экан. Охири саксон сўмга сотдим. Шул вақтдаги менинг хурсандлиғим бениҳоя эди. Бир йиллик истиқоматнинг маишатини Парвардигор менға ато қилди. Шу билан солиқни тўладим. Шерикларимни ҳам зиёфат қилдим. Бир кун шерикларим мени ҳолимға таажжуб қилишиб:

- Сан бирор ердан ўғурлик қилдингму? - деб сўрар эди.

Бухоронинг ҳавоси ёз мавзумида ниҳоятда иссиқ бўлар эди. Мадрасаларда дарс тўхтар эди. Толиби илмлар салқин жойларға чиқиб кетар эди. Ман ҳам Қўқондға жўнаб кетдим. Ҳовлимизға келдим. Ота - оналарни зиёрат қилиб, кўрушуб, бир жой уйда турдум. Лекин шу даврда биринчи жаҳон уруши бўлуб турғон эди. Ҳукумат рабочиклар учун халқға ҳар беш уйдан бир кишини талаб қилишар эди. Дадамиз менга айтдиларки:

- Тезлик билан Бухороға қайтиб кет, чунки элликбоши сенинг ҳам номингни ёзибди.

Мен яна Бухороға қараб жўнадим. Лекин ҳозир Бухорода дарс йўқ. Шерикларимдан тўрт киши Балх шаҳридағи Мозори Шарифға бормоқни қасд қилғон эканлар. Мен ҳам шулар билан бормоқни истадим. Ҳазрати Эшоннинг ҳузурларига кириб, шу мақсадимни айтдим. Ҳазрати Эшон айтдиларки:

- Мозори Саҳида бизнинг муридлар бор, ўзи аҳли давлат одам. Бир омонат бераман, шу одамға олиб бориб берасиз. Ул одам сизни кўп ҳурмат қилади, жой беради, - деб бир рисолайи форсий "Анфос номли ва қулоҳ дўппи омонат бердилар. Мозори Шарифға жўнадик.

Давоми: Мозори шариф

📚(Қиссаи Мавлавий - Бухоро, 19-бет. «ШАРҚ» 2018. © М. Кенжабек)

⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA


#мавлавийҳиндистоний

ҲАЗРАТИ МАВЛАВИЙ - ҲИНДИСТОНИЙ

БУХОРО

Қиссайи кўтаҳ, Бухорога бордик. «Эшони Саяҳсин хонақоҳлари» номи билан машҳур экан. Бу Бухорода Шаҳрихонлик Эшон бор эканлар. Номлари Худоберди Халифа экан. Бу мўйсафид Ҳазрати Эшоннинг биродарлари экан. Бу одам мени хонақоҳга олиб кириб қўйиб, ўзи йўқолиб кетди. Мен асрни ва намози шомни ва хуфтанни ушбу хонада ўқудим. Хуфтан намозидан сўнг Ҳазрат Эшон ҳалқа қилдилар. Мен сурайи «Таборак»ни қироат қилдим. Бу яхши натижа берди. Намоздан сўнг бир одам:

- Қироат қилғон қорий ким? - деб сўради.
- Мен, - деб жавоб бердим.
- Юринг, Ҳазрати Эшон талаб қилаётирлар, - деб мени Чиллахонага олиб кирди. ҲАзратни зиёрат қилдим. Ҳазрати Эшон менинг аҳволимни сўрадилар:

Мен:

- Қорийман, - деб жавоб бердим.
- Сурайи «Муззамил»ни ўқиб беринг, - дедилар.

Мен ўқуб бердим. Ҳазрат кўп таҳсин қилдилар. Ҳазрат кичкина ўғулларини чиқариб олиб келдилар. Ўғуллариға тавсия қилиб айтдиларки:

- Бу ўртоғингни ҳужрада бирга олиб боргин, бу ҳам «Шарҳи Жомий» ўқур экан.

Яна менга айтдиларки:

- Ҳар кеча саҳар вақтида сизни сўфий уйқудан уйғотади, таҳорат қилиб, менинг олдимга чиқиб, сурайи «Муззаммил»ни тиловат қилиб берасиз, - дедилар.

Шу билан ҳар кеча саҳар таҳажжуд намози вақтида мени сўфий уйғотиб олиб чиқар эди. Кундузи Эшонжон билан дарсга борар эрдим. Шул тариқа уч ой давом этди. Кейин менга бу жойда истиқомат қилиш қийин бўлуб қолди. Шунинг учунки, Эшонжоннинг ҳужрасиға меҳмонлар кўп келар экан, менга дарсларимға машғул бўлишимға монеъ бўлуб қолди. Кейин Ҳазрати Эшондан рухсат олиб, дармалариға бориб, ўша ерда истиқомат қилдим. агарчи Эшонжоннинг ҳужрасида маишатим яхши эди, истиқомат учун ҳам ҳеч нарсанинг кераги йўқ эди. Бовужуд шундоғ бўлсада, ўқушум яхши бўлмағони учун, гўрхонага кўчуб кетдим. Эмди бисотимда таҳсилға кифоя қиладурғон ҳеч нарса йўқлиғи сабабидан қийналиб қолдим, лекин Парвардигорға таваккул қилдим, «Ризқни Худо беради», деб истиқомат қила бердим. Бир кун дарсдан келиб турғон ҳолимда бир нонвойнинг дўкони олдидан ўтдим. Нонвой мени чиқариб, қўлимға икки дона нон берди. Ўша куни оч эдим. Бу одамнинг дилиға Парвардигор фазлу карами бирла ҳар куни менга иккита нон бериб турмушиға илҳом қилди.


Дўстларингизгаҳам улашинг
⤵️ Каналга аъзо бўлинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFK8h6hS6ub2mqQFvA

Показано 20 последних публикаций.

110

подписчиков
Статистика канала