Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.
Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz
Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🩺 Ортиқча тана вазни, семизлик ва қандли диабет олди беморлари зудлик билан ўз овқатланиш ҳамда яшаш тарзини ўзгартиришлари зарур.

❓🏃🏻‍♀️ Хўш, бу жараёнда қандай қоидаларга риоя қилиш лозим?

❓🥗 Соғлом овқатланишни йўлга қўйишда нималарга эътибор бериш керак?

❓🥬 Кунлик таомномага қайси маҳсулотларни киритиш фойдали?


📹 Ушбу саволларга юқоридаги видеоролик орқали батафсил жавоб топасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️ Буни билишингиз керак!

🤰🏻❓ Қайси ҳолларда ҳомиладор аёлда кесарча кесиш амалиёти ўтказилишига шифокор кўрсатмаси берилади?

👩🏻‍⚕️❓ Фарзанднинг дунёга келиши учун шошилинч тарзда кесарча кесиш амалиёти қай ҳолатларда амалга оширилади?

📋 ❓Бундай амалиёт ўтказилишидан олдин шифокор ҳомиладор аёлни қандай кўриклардан ўтказади?

🤱🏻❓Кесарча кесиш амалиётидан сўнг аёл кейинги фарзандларини табиий йўл билан дунёга келтириши мумкинми?

✅ Ушбу саволларга юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлими мудири Арофат Исаева батафсил жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❓Юртимизда неча турдаги юқумли касалликлар қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилади?

🔬Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланади.

💉 Шу сабабли юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган.

🧑🏻‍⚕️ — Айни пайтда юртимизда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папилломага қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова.

🏥 — Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.

📊 Муҳими, сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

‼️ Муҳими, иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён юртимизда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилди ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


BMT taraqqiyot dasturining Oʻzbekistondagi vakolatxonasi rahbari vazifasini bajaruvchi Anas Fayyad Karman bilan uchrashuv oʻtkazdik.

Suhbat chogʻida tibbiyot sohasidagi hamkorlik masalalari muhokama qilindi.

-
Мы провели встречу с и.о. главы представительства ПРООН в Узбекистане Анасом Файядом Карманом.

Мы обсудили актуальные вопросы в системе здравоохранения и договорились о реализации совместных проектов.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❗️Республика ОИТСга қарши курашиш марказида рақамлаштириш кўрсаткичи 90 фоизга етди

🌏 ОИТС ва ОИВ — дунё тиббиёти олдида турган энг катта муаммолардан. Афсуски, технологик тараққиёт ва тиббий кашфиётлар асрида бу хасталикларни даволаш масаласи олимлар учун ҳануз жумбоқ бўлиб қолмоқда.

📌 Ушбу бедаво касалликларга қарши курашиш комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда рақамли технологияларни жорий этиш ҳам катта аҳамиятга эга. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш имконини беради.

🏥 Шундан келиб чиқиб, Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди.

👦 Мазкур тизим Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг электрон базаси билан интеграция қилиниб, бунинг натижасида ОИВ инфекцияси билан яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларга нафақа автоматик тарзда белгиланиши ва берилиши йўлга қўйилди.

✅ Бу орқали уларнинг нафақа олишида юзага келган қийинчиликлари, шу жумладан узундан-узун навбатларда кутиши, тегишли хизмат кўрсатувчи органларда ортиқча сарсон бўлишига барҳам берилди.

— Бугунга қадар электрон ахборот тизими орқали 161 нафар болага нафақа автоматик проактив усулда белгиланишига эришилди, — дейди марказ директори Баҳром Эгамбердиев. — Ушбу такомиллаштирилган ахборот тизимининг ишга туширилиши натижасида марказда рақамлаштириш кўрсаткичи 50 фоиздан 90 фоизга етди.


🖥 Хусусан, аввалари 45 та ҳисобот шакллари ҳамда 8 та рўйхатга олиш ва беморлар тўғрисидаги маълумотлар дафтарларда юритилган бўлса, ҳозирда бу жараён тўлиқ автоматлаштирган.

📋 Қолаверса, ушбу тизим беморларни рўйхатга олишдан тортиб, уларни диспансер ҳисобига киритиш, лаборатор диагностика ҳамда қабул қилаётган дори воситалари, уларнинг омбордаги айланмаси ва реал вақт режимидаги қолдиғи, узлуксиз таъминоти каби барча жараёнларни электрон тизим орқали бошқариш ва кузатиб бориш имконини беради.

❌ Тан олиш керак, тизим ишга туширилгунга қадар ушбу маълумотлар қоғоз шаклида юритилгани сабабли дориларнинг айланмаси ва қолдиғини реал вақт режимида билишнинг имкони йўқ эди. Бунинг оқибатида беморларни дори воситалари билан таъминлашда баъзан узилишлар кузатилган. Ҳозир эса бундай ҳолатларга чек қўйилди.

🩺 Шунингдек, эндиликда марказга келган бемордан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди, яъни унга QR-код ва махсус электрон код берилиб, тўғридан-тўғри хизмат кўрсатишга ўтилади.

📈 Келгусида ушбу ахборот тизимини бошқа тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ҳисобига ОИВ беморлар ҳаракати бўйича маълумотлар аниқлигини 100 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу бемор қаерда бўлишидан қатъий назар, у доимо назоратда бўлишини таъминлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


❗️Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги ва муҳташам кампусида замонавий клиника очилди

✅ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, инсон ҳаётини муҳофазалаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

🏢 Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги ва муҳташам кампуси қурилиб, фойдаланишга топширилганини соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодаси деса бўлади.

🏥 Бугун мазкур муассасанинг яна бир қуввати, талабалар амалиёти учун катта майдон, ҳозирги замон талабларига тўла жавоб берадиган янги клиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда вилоят ҳокими Б. Зарипов, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, институт раҳбарияти, хорижий меҳмонлар, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

🔬 Замонавий услубда барпо этилган янги клиника илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, унда юқори технологик даволаш усулларини амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд. Муассасада беморларнинг даволаниши, тиббий ходимларнинг фаолият юритиши, талабаларнинг тўлақонли билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

🩺 Бир пайтда 200 нафар беморга стационар ва 300 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатиш имкониятига эга мазкур клиника лойиҳаси умумий қиймати 65 миллиард сўмга молиялаштирилган.

🩻 Эндиликда бу ерда нейрохирургия, травматология, кардиохирургия, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, эндоурология, реконструктив жарроҳлик, интервенцион кардиология йўналишларида юқори технологик амалиётларга муҳтож беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мумкин.

🫀 Келгусида клиникада буйрак, жигар ва юрак трансплантацияси каби мураккаб операцияларни бажариш режалаштирилмоқда. Клиника малакали жамоасининг бош мақсади — нафақат Бухоро, балки Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари аҳолисининг ҳам узоғини яқин қилиш, дардига даво топиш.

🔹 Йиғилганлар клиникада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, унинг моддий-техник имкониятини юқори баҳоладилар.

📈 Умуман олганда, мазкур клиниканинг очилиши Абу Али ибн Сино таваллуд топган заминда тиббиётнинг сўнгги ютуқларини кенг қўллаш билан бирга, соҳага оид замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тиббий хизматлар сифатини янада юксалтириш ва уларни халққа яқинлаштиришга хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#No_comment

📌 Бугун Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда "CRPT TURON" МЧЖ ҳамкорлигида "Дори воситаларини маркировкалаш ва уларни сертификатлаштириш" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

🖊 Унда вазирлик ва соҳада фаолият олиб борувчи муассаса ҳамда ташкилотлар масъуллари, шунингдек бир қатор ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

💊 Анжуман давомида дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалашнинг аҳамияти, бу тизим орқали аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш имкониятлари тўғрисида сўз борди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Буни билишингиз керак!

🤰🏻 Ҳар бир ҳомиладор аёл фарзандини эсон-омон бағрига босиб олишни ният қилади. Шунга яраша бўлажак онада масъулият ҳам икки карра ошади. Ўзи учун ҳам, туғилажак фарзанди учун ҳам саломатлигини асраши лозим бўлади.

📋 Аммо баъзи ҳолларда янги физиологик ҳолатида ўзини қандай тутиши кераклиги, ўз саломатлиги ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги туфайли боласидан туғилмасидан туриб ажралиб қолиши мумкин.

‼️ Юқоридаги видеолавҳада Тошкент шаҳар 4-сон туғруқ комплекси бош шифокор ўринбосари Зарина Эгамова бола тушишига қандай омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги, бу ҳолатга дуч келмаслик учун қандай тавсияларга амал қилиш лозимлиги ҳақида батафсил гапириб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан юртимизда аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та филиали ташкил қилинган эди.

🚑 Бугунги кунда филиалларнинг барчасини зарур моддий-техник база билан таъминлашга катта эътибор қаратилаяпти. Жумладан, марказнинг Тошкент вилояти филиалида ҳам бу борада бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

📹 Бу ҳақда "O'zbekiston 24" телеканали томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан батафсил билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 В настоящее время в нашей стране осуществляется масштабная работа по цифровизации системы здравоохранения.

✅ Примечательно, что передовые цифровые решения широко внедряются не только в систему управления и первичное звено медицины, но и в деятельность специализированных медицинских центров.

🏥 Это можно увидеть и на примере Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра микрохирургии глаза.

📹 В данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава, подробно рассказывается о проводимой в центре работе по цифровизации услуг.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Сирдарёда уч эгизак дунёга келди

🍼 Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутишаётган эди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлишди: икки нафар қиз, кенжаси эса ўғил.

🤱🏻 Она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди. Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди. Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


❗️ЖССТ диагностика бўйича янги қўлланмани нашр этди

📘 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги кенг қамровли “КХТ-11 (Касалликларнинг халқаро таснифи)га киритилган руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишлар борасида клиник тавсифлар ва диагностика талаблари” қўлланмасини нашр этди.

🗂 Ушбу қўлланма энг сўнгги илмий маълумотлар ва илғор клиник амалиётлар асосида яратилган. У психиатрик ва бошқа йўналишлардаги тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассисларига руҳий, хулқ-атвор ва нерв тизими бузилишларини аниқлаш ва ташхислашда кўмаклашиш учун мўлжалланган.

🔖 Ундан руҳий саломатлик соҳасидаги мутахассислар ва ихтисослашмаган малакали тиббиёт ходимлари, хусусан, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, ҳамширалар, эрготерапевтлар ва ижтимоий ишчилар, ташхис қўйиш билан шуғулланмасаларда, руҳий, хулқ-атвор ва нейроонтогенетик бузилишларнинг табиати ва симптоматикасини яхши билишлари лозим. Шу сабабдан, қўлланма улар учун ҳам фойдали бўлади.

✅ Эслатиб ўтамиз, ЖССТ томонидан ишлаб чиқилган ўн биринчи қайта кўриб чиқишдаги Касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-11) соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни қайд этиш ва ҳисобга олишнинг глобал стандарти ҳисобланади. У бутун дунёдаги тиббиёт мутахассисларига стандартлаштирилган номенклатурадан ва саломатлик муаммоларини тавсифлаш учун умумий асосдан фойдаланиш имконини беради. КХТ-11 Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2019 йилда тасдиқланган ва 2022 йилда расман кучга кирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 Айни пайтда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

✅ Эътиборлиси, илғор рақамли ечимлар нафақат соҳанинг бошқарув тизими ва бирламчи бўғинида, балки ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ҳам кенг жорий этиляпти.

🏥 Буни Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу муассасада амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

❗️Олимлар кимё терапия пайтида
мия ҳужайраларини ҳимоялаш усулини кашф қилдилар

📌 Кимё терапия саратоннинг кў
плаб турларини даволашнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аммо, афсуски, унинг ён таъсири бутун танада, шу жумладан мияда ҳам сезилади.

✅ Беморларда хотира, диққатни жамлаш ва қарор қабул қилиш билан боғлиқ муаммола
р кузатилиши мумкин. Бу эса уларнинг фикрлаш ва хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Гарчи мазкур ҳолат одатда кимё терапия тугаганидан кейин йўқолса-да, бир неча ой давомида кундалик ҳаётга таъсир этади.

🧑🏻‍🔬 Массачусетс технология институти (MIT) олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот ушбу ножўя таъсирларни даволашнинг жуда оддий усулини кашф этган бўлиши мумкин ва энг муҳими, бу кимё терапияга қараганда кам инвазивдир. Бунинг учун ҳар куни милтилловчи чироқларга қараш ва маълум бир частотали товушларни тинглаш кифоя.

📊 Тажрибалар ёруғлик ва товуш терапиясидан сўнг яллиғланишнинг, асаб тизимининг дегенерациясига олиб келиши мумкин бўлган токсик оқсилларнинг камайганини ҳамда когнитив тестларнинг яхшиланганини кўрсатди.

🧠 Кимё терапия курси давомида ҳар куни гамма-тўлқин терапиясини олган тажриба объектларида акс аломатларнинг барчаси сезиларли даражада пасайган. Уларнинг хотираси ва ижро этувчи функцияларини ўлчаш бўйича тестлар анча яхши натижаларни кўрсатган.

🩺 Шунингдек, тадқиқотчилар гамма-тўлқин терапияси билан даволанганда яллиғланиш ва ҳужайралар нобуд бўлиши билан боғлиқ генлар сусайганини аниқладилар.

📋 Фойдали таъсирлар даволанишдан кейин тўрт ой давомида ҳеч бўлмаганда қисман давом этиши кузатилди. Бундан ташқари, ушбу янги усул кимё терапиядан кейин эмас, балки у билан бир вақтнинг ўзида қўлланилганда анча яхши натижа бериши қайд этилди.

👩🏻‍⚕️ Бу усул барча босқичлардан муваффақиятли ўтса, у беморларда кимё терапияни амалга оширишнинг стандарт қисмига айланиши, шу билан ҳаётий муҳим даволанишнинг ёқимсиз томонларини камайтириши мумкин.

📓 Тадқиқот “Science Translational Medicine” журналида чоп этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏥 Сегодня в нашей стране действует вертикальная система в области оказания экстренной медицинской помощи населению. Работу всех звеньев этой системы координирует Республиканский научный центр экстренной медицинской помощи.

✅ В последние годы, как и в других регионах, в Навоийском филиале центра внедряется множество новых – инновационных и высокотехнологичных методов диагностики и лечения.

🔬 К примеру, в прошлом году в филиале впервые была проведена операция по пересадке почки.

📹 Подробнее о деятельности этого медицинского учреждения можно узнать из данного видеорепортажа, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


"Zamin" fondi, MMTV, SSV va Respublika ixtisoslashtirilgan pediatriya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining "Eshitishni xohlayman!" qo‘shma loyihasi doirasida zaif eshituvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar o‘quvchilarining respublika audiologik diagnostikasi o‘tkazilmoqda.

Muntazam audiologik ko‘rik bolalarning qulay muhitda ta’lim olishi va to‘laqonli rivojlanishini ta’minlash uchun zarurdir.

Bugungi kunda Pediatriya markazining audiolog vrachlari Toshkent, Jizzax va Samarqand viloyatlarida o‘quvchilarning diagnostikasini amalga oshirdilar.

————

В рамках совместного проекта «Хочу слышать!» Фонда Zamin, МДШО, Минздрава и РСНПМЦ Педиатрии проходит республиканское аудиологическое диагностирование учащихся в специализированных школах-интернатов для детей с нарушениями слуха.

Регулярный аудио-осмотр необходим для обеспечения комфортного обучения и полноценного развития ребят.

На сегодняшний день врачи-аудиологи Центра Педиатрии провели диагностику учащихся в Ташкентской, Джизакской и Самаркандской областях.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 Юртимизда аҳолига сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида яхлит, вертикал бошқарув тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизимнинг барча бўғинлари фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мувофиқлаштириб боради.

🔬 Бошқа ҳудудларда бўлгани каби марказнинг Навоий филиалида ҳам сўнгги йилларда кўплаб янги, инновацион, юқори технологик диагностика ва даволаш усуллари жорий этилган.

👩🏻‍⚕️ Ҳозирда филиалда 1016 нафар юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келяпти.

📹 Уларнинг аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ss
vuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Буни билишингиз керак!

🥙 Аллергик касалликлардан азият чекувчи инсонларда баҳор кунлари нафақат табиатнинг уйғониши билан боғлиқ жараёнларга сезгирлик кучайиши кузатилади, балки улар ўз таомномасини шакллантиришда ҳам маълум қийинчиликларга учраши мумкин.

‼️ Бу борадаги тавсиялари билан тиббиёт фанлари доктори, доцент Дилафруз Абдуллаева бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram



Показано 19 последних публикаций.