Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Rasmiy veb-sayt: https://suvchi.gov.uz/uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Жумладан, ўтган йилларда ўз тажрибасида сув тежовчи технологияларни синаб кўриб, муайян ютуқларга эришган фермерлар, соҳа мутахассислари, таъминотчи корхоналар вакиллари сўз олиб, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усулларининг фойдаси, афзаллиги ҳамда қулайлиги ҳақида фикр мулоҳазалар билдиришди.
Тадбирда шунингдек, 2024 йилги вегитация мавсумини муваффақиятли бошлаш, баҳорий юмушларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.


Репост из: Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
БАҲОРИЙ ЮМУШЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Жиззах вилояти туманларида Президентнинг шу йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. Ана шундай анжуманлардан бири Зарбдор туманида ташкил этилди.
Қишлоқ ва сув хўжаликлари тизимларига алоқадор турли соҳа ва тармоқлар вакиллари вакиллари иштирок этган тадбирда туманнинг янгидан ташкил топган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.


Репост из: Samarqand viloyat "Zarafshon" irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi (Suv xo'jaligi boshqarmasi)
Narpay tumanida suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish bo'yicha amaliy seminar o'tkazildi.

Narpay tumani "Muhabbat ona" fermer xo'jaligi dala maydonida suvni tejashning ilg‘or texnologiyalarini joriy etish va suv resurslaridan samarali foydalanish bo'yicha amaliy seminar tashkil etildi.

Seminarda tumandagi 50 ga yaqin fermer xo'jaliklari rahbarlari ishtirok etdi. Seminar davomida davlat rahbarining joriy yil 5-yanvardagi PQ-5-son qarori mazmun-mohiyati batafsil tushuntirildi.

Seminarda tuman hokimining o'rinbosari, "Maroqand Sifat" MCHJ, Suv xo'jaligi tashkilotlari, ATB Agrobank hamda Agrosanoat majmuiga tegishli boshqa mas’ul rahbarlar ishtirok etib, "suvkredit.uz" platformasi va suvni tejaydigan sug'orish texnologiyalari qamrovini kengaytirish, shuningdek, bu borada tumanda olib borilayotgan ishlar tanqidiy muhokama qilindi.

Zarafshon ITHB matbuot xizmati

🗣Do‘st va yaqinlarga ham ulashing, obuna bo‘ling!

💦👉 Facebook |  Telegram | Youtube |Web-sayt


Репост из: Farg'ona ITHB matbuot xizmati
Туманда жойлашган "Янги Порлоқ Умиди" фермер хўжалигида сув тежовчи технологийлардан қай тарзда фойдаланилаётганлиги кўздан кечирилди. Жами 80 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 22 гектар ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мақсадида "suvkredit.uz" электрон тизимига ариза топширилган.

Ҳозирги кунда ушбу технологияларни жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сувга бўлган талаб ошиб борар экан, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш тобора муҳим аҳамият касб этиб бораверади.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати


Репост из: Farg'ona ITHB matbuot xizmati
Фарғона вилояти

ЧЕКЛАНГАН РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ ЧЕКЛАНМАГАН ЭҲТИЁЖЛАРНИ ҚОНДИРАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси доирасида Бувайда туманида семинар ташкиллаштирилди.

2024 йил манзилли дастурга асосан туманнинг 200 гектар майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш белгиланган.


БЕЛЬГИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида Бельгия Қироллигининг Ўзбекистондаги янги тайинганган элчиси Анри Вантигем билан учрашув ўтказилди.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев элчини ташрифи билан қутлади. Ҳозирда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилаётган Бельгия Қироллиги билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, сув хўжалиги йўналишида ҳамкорлик қилиш манфаатли эканлигини таъкидлади.
Элчига Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, сув хўжалиги соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ахборот берилди. Фойдаланиладиган сув ресурсларининг 85 фоизи қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланадиган Ўзбекистон учун трансчегаравий дарёларнинг аҳамияти, қўшни давлатлар билан йўлга қўйилган дўстона муносабатлар ҳақида сўз юритилди. Президентимизнинг оқилона ва узоқни кўзлаган дона сиёсати натижасида сув бўйича масалалар ўзаро келишув асосида ҳамжиҳатлик билан ечилаётгани эътироф этилди.

Батафсил - https://suvchi.gov.uz/uz/posts/1545735855/4840


Репост из: Хоразм - Чапқирғоқ Амударё Ирригация Тизимлари Ҳавза Бошқармаси Матбуот Хизмати
ХОРАЗМДАГИ "СУВЧИЛАР МАКТАБИ"НИНГ НАВБАТДАГИ ЎКУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Янгиариқ туманининг пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўқув-курслари бошланди.

Курсда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва тегишли қонун ҳужжатлари мавзусида тақдимот ўтказилган.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан бириктирилган тренер Жаҳонгир Болтаев таъкидлашича, курс мобайнида иштирокчиларга нафақат сув тежовчи технологияларни қўллашдаги афзалликлар, балким «suvkredit.uz» платформаси, қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтинги ва маҳсулотлар сифати бўйича ҳам батафсил билимлар берилмоқда.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ Матбуот хизмати


Андижон вилояти

Жорий йилда Анд
ижон вилоятида 30 минг 600 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар ишга тушурилиши белгиланган. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш билан боғлиқ кўргазмали семинарлар, тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Бугун бўлиб ўтган навбатдаги семинар Андижон туманидаги “Голд фибер қоттон” фермер хўжалигида ўтказилди. Фермер хўжалигининг 11 гектарлик ёмғирлатиб суғориш майдони мисолида сув тежовчи технологияларни жорий этиш билан боғлиқ жиҳатлар манфаатдорлик билан кўриб чиқилди. Пудратчилар ва фермерлар ўртасида шартномавий мажбуриятларининг бажарилиши ва шу орқали замонавий технологиялардан янада самарали фойдаланиш бўйича жиҳатларга эьтибор қаратилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати


Репост из: Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Шу нохуш ҳолатдан хулоса чиқарилиб, вилоятнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳисобланадиган Сариосиё, Узун, Бойсун, Олтинсой туманлари ҳудудида сел-тошқин сувлари кузатилиши мумкин бўлган манзилларда суғориш тармоқлари ва бошқа объектларни ҳимоялаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Узун туманидаги «Боботоғ» тоғининг тоғолди текисликларида жойлашган «Чақар» канали қирғоқларини сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш ва «Қоратоғ» дарёсининг ўзанини мустаҳкамлаш ишларини бажариш режалаштирилган. «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмасига кўра, «Хамкоr Ras Qurilish» МЧЖ бунёдкорлари «Қоратоғ» дарёсининг Чап қирғоғининг 450 метр қисмини бетон қопламалар билан мустаҳкамлаш, «Чақар» каналининг РК 3+90 қисмида 4 дона сув олиш ва сув ташлаш(затвор) иншоотини ҳамда каналнинг худди шу қисмида бир дона кузатув кўпригини қуриш ишларини амалга оширишади.
        Ушбу объектда «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси бош мутахассислари иштирокида ташкил қилинган семинарда пудратчи ҳамда лойиҳачи ташкилотлар вакиллари, назоратчилар, Узун тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ мутахассислари иштирок этди. Семинарда охирги кунларда вилоятнинг тоғ олди ҳудудларида устма-уст ёғингарчилик бўлаётгани туфайли сел ва тошқин сувлари аҳоли хонадонлари, қишлоқ хўжалик экин майдонлари ҳамда халқ хўжалиги объектларига катта талофатлар келтираётгани айтилиб, масъулларга шундай объектларда, айниқса, «Қоратоғ» дарёсининг ўзанини мустаҳкамлаш ва «Чақар»  канали қирғоқларини сел-тошқин сувларидан ҳимоялаш ишларини сифатли бажариш топшириғи берилди.
        
             Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати




Репост из: Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
СЕЛ ВА ТОШҚИН СУВЛАРИДАН ҲИМОЯЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАЯПТИ
       
          
Халқимизда: « Кўзингни чиқмасдан олдин қўриқла», деган мақол бор. Бунинг маъноси шуки, бирор ҳодиса рўй беришидан олдин хавфни бартараф этиш чораларини кўрмоқ зарур. Ҳар йили баҳор ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир, жала ва дўл ёғиши натижасида сел ва тошқин сувлари келиши туфайли дарё ҳамда каналлардан сув тошиши юзага келиб, экин майдонларига катта зиён етказади. Жумладан, «Наврўз» байрами кунлари Қумқўрғон тумани адирликларида ёққан кучли ёмғир натижасида сел ва тошқин сувлари каналлар ҳамда бошқа суғориш тармоқларини лойқаю чиқиндиларга тўлдириши оқибатида тошқин рўй бериб, туманнинг уч маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига, қишлоқ хўжалик экин майдонларига кўп талофат етказди.


Репост из: Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Семинар жараёнида сув сарфини камайтириш ва иқтисод қилиш учун куз-қиш ойларида ДМ балансидаги каналлар ҳамда ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш юзасидан қилинган ишлар таҳлил қилинди ҳамда бетонлаштирилган ички суғориш тармоқларининг сифати назоратдан ўтказилди.
        Семинар якунида ДМ мутахассисларига каналлар ва бошқа суғориш тармоқларига лимит бўйича ажратилаётган сув ҳисобини аниқ юритишни ташкил қилиш, берилаётган обиҳаётни пайнобга чиқариш ва зовурларга ташлаб қўйиш каби салбий ҳолатлар олдини олиш, ҳар қатра обиҳаёт сарфини қатъий назорат қилиш, даласига тежамкор технологияларни жорий этишга талабгор фермер хўжаликларига «Suvkredit.uz» платформаси орқали кредитлар ажратилишига амалий ёрдам бериш топшириғи берилди.
         
          Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизм




Репост из: Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
Мазкур фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш афзалликлари мавзусида семинар ташкил қилинди. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ барча мутахассислари, фермер хўжалиги сувчилари, мироблар, пудратчи корхона ходимлари иштирок этган тадбирда Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи Ботир Алимов қатнашиб, йиғилганларга президентимизнинг  жорий йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида гапирди, даласига сув тежовчи технологияларни жорий этадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларига бериладиган имтиёзлар, банкдан олинган кредитнинг маълум бир қисмини қоплаб бериш учун йил охиригача субсидия ажратиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунча бериб ўтди.



Показано 15 последних публикаций.