Репост из: Transport_Prokuraturasi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 23 июнь куни Самарқанд транспорт прокуратураси ва Бухоро минтақавий темир йўл узелининг Самарқанд ҳудудидаги ходимлари билан ҳамкорликда Булунғур темир йўл бекатидан Самарқанд темир йўл бекатигача бўлган темир йўл атрофидаги ҳудудлар ўрганиб чиқилди.