Тўрақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

@turakurganaxborotxizmati خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий канали
Facebook : https://www.facebook.com/turakurganaxborotxizmati/
Web-sayt : http://turakurgan.uz
ژئو و زبان کانال
مشخص نشده است, مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است


ژئو کانال
مشخص نشده است
زبان کانال
مشخص نشده است
رسته
مشخص نشده است
اضافه شده به شاخص
31.03.2020 12:55
ads
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
392
مشترکین
~0
پوشش 1 انتشار
N/A
پوشش روزانه
N/A
پست در روز
N/A
ERR %
0
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
10 اشاره کانال
0 اشاره نشریات
3 اعلامیه ها
کانال هایی که توسط "@turakurganaxborotxizmati" نقل قول می شوند
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
davletovuz
Namanganliklar.Uz
Huquqiy axborot
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ШИФОКОРЛАР
Туманимиздаги юқумли касалликлар шифохонасига бундан бир неча кун аввал карантинга олинган фуқаролар жойлаштирилганда бундан ажабланилган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо, бу фақат карантин учун эди, огоҳлик ва эҳтиёткорлик учун эди. Мана бугун улар ўз уйларига жўнаб кетишди. Хотиржам, бемор эмасликларидан кўнгиллари равшан. Бир нарса аниқки, шунча кун уларнинг соғлиқлари учун оиласини ҳам унутаёзган, оромини йўқотган шифокорларни асло ёддан чиқармайдилар.
Шундай саломатлик посбонлари ўзимизнинг Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг фидоий, жонкуяр, ўз касбининг моҳир усталари эди.
Ва ниҳоят 14 кунлик карантин даври тугаб, тиббиёт бирлашмасининг ходимларига ҳам уйларига дам олишга рухсат берилди. Уларга миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Эҳтиромга лойиқ шифокорларимиз омон бўлишсин.
Read more
Тотувлик ҳақида: Абдулҳай домла Турсунов – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти бош имом-хатиби
یک اعلامیه از BOR
Ҳурматли юртдошлар. Айни кунларда фуқароларимизнинг асосий қисми ўз уйларида қолмоқдалар. Шу сабабли энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж янада сезиларли даражада ортиб боради, тўловларни эса ўз вақтида амалга оширилмаслик табиийки, қарздорликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Бу жараёнда фуқароларимиз фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан деган нотўғри фикрдан йироқ бўлишларини хохлар эдик.
Шу маънода, Мажбурий ижро бюроси томонидан истеъмолчиларни ортиқча безовта қилмаслик, қулайлик яратиш ва бошқа оворагарчиликларга чек қўйган ҳолда ҳисоб-китобни тўғри амалга ошириш учун Телеграмм канали тармоғида “@mibuzbot” ишга тушурилди.
Мазкур телеграмм тармоғидан “@mibuzbot” саҳифасига аъзо бўлиб, сиз ҳар ой табиий газ ва электр энергияси ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, жўнатсангиз кифоя.
Бу албатта, сизга ҳам қулай, бизга ҳам.
“@mibuzbot” телеграмм ботидан фойдаланиш қоидаларини ҳавола этамиз.
Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Соғ бўлинг.
Read more
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
#Адлия_хабари

Рухсатнома қандай олинади?

Махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали Сўровнома тўлдирилиши ва талаб қилинган ҳужжатлар илова этилиши лозим.

Сўровнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин QR-код қўйилган рухсатнома ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Хабарнома берилгандан кейин бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказидан рухсатноманинг аслини олиб кетиш мумкин бўлади.

Ўша юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Адлия вазири Русланбек Давлетов

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Read more
Ўзбекистон 24: Жанубий Кореядан Наманганга келтирилиб, карантин кузатувига олинган фуқаролар карантин муддатини тамомлаб уйларига кузатиб қўйилди
Махсус репортаж: Латвия ва Эрондан Наманганга келтириб, карантин кузатувига олинган фуқаролар, карантин муддатини тамомлаб ўз яшаш вилоятларига қайтишди
یک اعلامیه از Namangan viloyati hokimligi
Ҳурматли фуқаролар!

Онлайн тарзда ҳисоблагич кўрсаткичларини юбориш ва электр энергияси, табиий газ ҳамда қаттиқ маиший чиқинди хизматлари юзасидан ҳисоб рақам ҳолатини текшириш ва назорат қилиш учун мўлжалланган @mibuzbot телеграм ботидан фойдаланинг!
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
Хитой COVID-19 устидан тўлиқ ғалабага эришади

Хитой коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қилишга қарор қилган, айни пайтда Уханда коронавирусга чалиниш ҳолати бирор марта ҳам қайд этилмади, дейди Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РИА Новости учун ёзган мақоласида.

"Икки ойга чўзилган оғир кураш натижасида, 18 мартдан то ҳозиргача Уханда COVID-19 вирусига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмади. Ўтган 100 кечаю 100 кундуз Хитой халқи эпидемия билан боғлиқ даҳшатни бошдан кечирди, лекин офат билан курашишда асло орқага чекинмади. Бизда қўрқув бўлди, лекин қўрқиб қолмадик, биз қийинчиликка дуч келдик, лекин энди нима бўларкан, деб қўл қовуштириб ўтирмадик. Биз эпидемияга қарши қаттиқ кураш олиб борамиз ва эришилган муваффақият билан чекланиб қолмаймиз, офат билан бошда қандай кураш олиб борган бўлсак, келгусида ҳам шундай курашамиз", - деди элчи.

Элчининг таъкидлашича, эпидемия пайдо бўлгандан кейин Хитой "жуда қисқа вақтда уни бартараф қилиш учун барча кучларни бирлаштира олди".

"Айни пайтда Хитой эпидемиянинг олдини олиш, уни назорат қилиш ва ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилаётган туманларни саралаш бўйича барча чораларни ўз вақтида мувофиқлаштириб бормоқда", - дея таъкидлади дипломат.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Read more
یک اعلامیه از Salomatlik saboqlari
Тезкор хабар

ЮРТЛАРИГА ҚАЙТИБ КЕТИШДИ

Аввал хабар қилганимиздек, янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди. Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз юртларига мамнуният билан жўнаб кетишди.
Шу давр мобайнида сиҳатгоҳ ва шифохонада меҳмонларга барча шароитлар яратиб берилди. Саломатликлари эса шифокорларнинг қатъий назоратида бўлди.
Жанубий Корея давлатидан Ўзбекистонга олиб келинганлар ҳудди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор эди. Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келишди. Энди ҳамюртларимиз уй карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлишади.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Read more
یک اعلامیه از Salomatlik saboqlari
⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.
Read more
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
Комил АЛЛАМЖОНОВ нимани тушунтирди?

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Attached file
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш учун сўровнома ва автотранспорт воситаси ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома 'https://t.me/huquqiyaxborot/6816?single' rel='nofollow'>намуналари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикер намунаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
❗️Ўзбекистонда автомашиналарни бошқариш учун берилалиган рухсатнома (стикер) беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилди. Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиш керак бўлади. Махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
Read more
یک اعلامیه از Salomatlik saboqlari
⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
⚡️Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир марталик мукофот пули берилади - Президент фармони
یک اعلامیه از Namangantoday.uz
❗️Сизни, ёки яқинларингизни касалхонага олиб боришга жиддий зарурат туғилса, шахсий транспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин. Бундай ҳолатда Йўл патруль ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асабузарликка йўл қўймай, юзага келган вазиятни ва кўчага чиқиш сабабини тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади. Керак бўлса, қўлидан келганича Сизга ёрдам беришади. Лекин буни суистеъмол қилиш керак эмас — Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Read more