Репост из: Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда ёритилган “Мактаб формаси!...” номли хабар Наманган шахар халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.
Мақолада келтирилган ҳолат Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби билан боғлиқ бўлиб, ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулбаҳор Мадраҳимова томонидан ўқувчи синф хонасида ўқувчилар орасида изза қилинмаган, директор ўринбосари унга қаттиқ гапирмаган.
Мактаб зиё маскани бўлиб, унда ўқувчиларга нафақат билим, балки маънавият, одоб ва тарбия, ибратли фазилатлар ҳам ўргатиб борилади. Ўқувчиларнинг ҳар жиҳатдан ташқи кўриниши, кийими, одоби билан ҳам бир-бирига ўрнак бўлиши уларнинг дарсларни ўзлаштириши, фанларни ўрганишида ҳам муҳим омил ҳисобланади.
Шунинг учун ушбу ўқувчи билан бир неча бор суҳбатлашиб, ўқувчи либосида келиши тушунтирилишига қарамасдан бунга риоя этмаган, ўқувчилар орасида эмас, қизлар билан давра суҳбатида бу ҳақида айтиб, огоҳлантирилган.
Ўрганиш жараёнида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суҳбатлашилганда буни улар ҳам тасдиқладилар. Шундан кўринадики, мақола муаллифи Илҳомжон Холмирзаев ҳолатни бўрттириб баён этган. Ўрганиш жараёнида хабар муаллифи билан ҳам суҳбатлашилди.
Мактабда маънавий-маърифий ишлар доимий эътиборда бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар муносабатлари, ўзаро ҳурмат, устозлар ўқувчиларга яхши муносабатда бўлиб келмоқдалар.
Шаҳар халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга яхши муомала-муносабатда бўлиш доимий эътиборда бўлиб, маърифат даргоҳлари бу борада бошқа барча соҳаларга ибрат ва намуна бўлишига мунтазам эътибор қаратиб келинмоқда
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати