Репост из: Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi
ДАВЛАТИМИЗ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗЛИГАН ВЕЛОМАРАФОНДА ТУМАН ҲОКИМИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ
Давлатни давлат, миллатни миллат сифатида мустақиллигини ифодаловчи рамзларимиздан бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги бутун мамлакатимиз бўйлаб, Ватанга муҳаббат, уни севиб-ардоқлаш, давлат рамзларига юксак эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланди.
Қутлуғ сана муносабати билан Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳам катта байрам тантаналари, хайрли ташаббуслар бўлиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни Косонсой туманида юксакларда ҳилпираб турадиган 60 метрлик давлатимиз байроғи ўрнатилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанада Косонсой тумани ҳокимлиги, туман ИИБ, туман халқ таълими бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши каби кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни тантанали кириш сўзи билан очган туман ҳокими Б. Юсупов миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, она юртни, унинг тимсолларини асраб-авайлаш, ардоқлаш ҳақида сўзлади. Истеъдоди санъаткорлар, умумтаълим мактаблари, мусиқа ва санъат масканларининг иқтидорли ўқувчилари ижросидаги куй-қўшиқлар байрам шодиёнасига янада тантанавор тус бағишлади.
Аҳамиятлиси сана муносабати билан “Ҳамиша чўққида бўл, Ватан байроғи!” шиори остида 12 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ўртасида веломарафон ўтказилиб, улар орасида тумандаги умумтаълим мактабларидан жами 370 нафар ўқувчилар ҳам иштирок этдилар. Мусобақада туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам ўқувчилар билан бирга иштирок этгани беллашув руҳини янада кўтариб, барча-барча иштирокчиларга юксак иштиёқ бағишлади. Миллий ифтихоримиз, фахримиз ва ғуруримиз бўлган байроғимиз қабул қилинган сана муносабати билан ўтказилган танбир ва мусобақалар барчага кўтаринкилик бағишлаб, соғлом турмуш-тарзига чорлаш баробарида қалблардаги ватанпарварлик туйғусини янада юксалтирди.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати