Sog‘inch...


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Юлдуздек миллион йил кутгандим сени...
@aytolmagan_dilim
Мурожаат учун: @osmonim_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Франс Кафка ҳар куни Берлиндаги боғда айланиб юришни яхши кўрган. Бир куни ўша ерда қўғирчоғини йўқотиб, қаттиқ йиғлаётган қизчани учратади. Кафка қўғирчоқни қидиришда ёрдам беришга ва эртаси куни қизалоқ билан шу жойда учрашишга ваъда беради.
Ёзувчи, албатта, қўғирчоқни топа олмайди аммо у қўғирчоқ номидан ёзилган хатни қизчага олиб келади.
“Илтимос, менинг йўқлигимдан хафа бўлма, мен дунёни кўриш учун саёҳатга чиқдим ва мен энди сенга барча саргузаштларим ҳақида ёзиб тураман".
Кейинги бир неча ҳафта ичида улар боғда яна учрашишди ва ёзувчи қизчага хатларни ўқиб, қўғирчоқнинг турли туман саргузаштлари ҳақида сўзлаб беради.
Кўп ўтмай Кафка туберкулёз касаллиги сабабли Вена шаҳридаги санаторияга кетиши керак бўлади. Ёзувчи бу сўнгги саёҳати олдидан қизалоқ билан учрашди ва унга ўзи билан олиб келган қўғирчоқни совға қилди. У қизалоқ йўқотган қўғирчоқдан мутлақо фарқ қилгани сабаб, қўғирчоққа шундай деб илова қилганди: «Саёҳатлар мени ўзгартирди»
@ikir_fikrlar
https://t.me/Aytolmagan_dilim


Hurmat talab qilinmaydi, hurmat qozoniladi.

(Mashoyixlardan...)

© Dilora
@osmonim_ishq


Жуманиёз ЖАББОРОВ,
Ўзбекистон Халқ шоири

БИР КУНИ…

Мен мовий деб ёздим самони,
Таърифладим тонгни, сабони.
— Ҳаётдан узилган, — дедилар.

Севги кўрки — ҳижрону висол,
Деб яратдим минг лавҳа, мисол.
— Соф туйғу бузилган, — дедилар.

Достон қилдим меҳнатни, шонни,
Йўллар, йиллар берган эҳсонни.
— Ортиқча, чўзилган, — дедилар.

Лекин бир кун хаёлга толдим,
Ўзлигимни қўшиққа солдим.
— Юракдан тузилган, — дедилар.

https://t.me/Aytolmagan_dilim


ҚАБОҒИНГИЗ УЧДИ

Қабоғингиз учди –
яхшилик бўлсин...
Дунёнинг чирмовуқ кунлари бордир,
Қурбон кутаётир саланглаб.
Тирсагида қотган хунлари бордир,
Бизни ахтаради аланглаб.
Қабоғингиз учди...

Тоғларнинг қиррадор тошлари бордир,
Юксак бошимизни соғиниб яшар.
Девларнинг кўзлари очиқ мозордир,
Қотил фурсатларга сиғиниб яшар.
Қабоғингиз учди...

Кўк кўзли илоннинг юз жони бордир,
Пайваста жонимиз қасдида юрар.
Вужудидан узун имкони бордир,
У энди кўкбарчин шаклида турар.
Қабоғингиз учди...

Иблиснинг аррадек тароғи бордир.
Шайтоннинг қамчиси аталган бизга.
Ялмоғиз кафтида тупроғи бордир,
У ҳам бизнинг тоза кўзларимизга...
Қабоғингиз учди.
Учиб кетайлик!

© Иқбол МИРЗО

@shomuz

https://t.me/Aytolmagan_dilim






Ассалому алайкум, азизлар!
"Бекажон" газетасининг 24 октябрдаги 85-сонини ўқиймиз 😊!

🌸 https://t.me/Aytolmagan_dilim 🌸




Агар сен бирон-бир нарсани жуда хоҳласанг, бутун олам ўша орзуйингни амалга ошишига ёрдам беради...

Пауло Коэло "Алкимёгар"

https://t.me/Aytolmagan_dilim




Изтиробдан
Юрак юксалиб борар,
Теранлашиб борар,
Борар кенглашиб.
Гўштликдан
Асабга айланиб борар,
Тобора боради руҳга тенглашиб.
Изтиробнинг мунглиғ туманларида
Тентираб юраркан ўзлик - митти чўғ,
Кечиб вазнсизлик тўғонларидан,
Сокин туташади кўнгил билан кўк.
Изтироб - умрнинг хазонлигида
Кунларинг ҳақ сари ташларкан қадам,
Қалб чиқиб бетартиб тўғонлигидан,
Кўради: ўлиму ҳаёт бир қадам.
Сенга ниманидир айтмоқчи бўлар.
Соғинчдан титраниб мангулик лаби-
Сенга
Ҳамма нарса
Осон туюлар,
Ўлим - яшамоқнинг давоми каби...

© Усмон АЗИМ
https://t.me/Aytolmagan_dilim


ХХI АСР. ШАВКАТ РАҲМОН

Худонинг кўзида турибди ҳар иш –
Мумкинмас бир он ҳам риёга чалғиш.
“Онажон Ватан!” деб, Ватандан олқиш
Кутиб ўсганлардан шоир чиқмагай.

Гарчи Навоийни чандон ўқиган...
Талтайиб суянар Ернинг ўқига.
“Онажон халқим!” деб, халқнинг юкига
Елка қисганлардан шоир чиқмагай.

Туркий ҳусну кўрки тилим-тилимдир –
Қамиш шимган каби тилим тилинди.
“Онажон тилим!” деб, она тилимни
Атай кесганлардан шоир чиқмагай.

Акалар! Укалар! Мен-ку энди йўқ.
Аммо бу Ватан ва халқнинг тенги йўқ!
Айтиши керак-ку кимдир – менми-йўқ...
Ғафлат босганлардан шоир чиқмагай.

Носиржон ЖЎРАЕВ

https://t.me/Aytolmagan_dilim


Паул Верлен
*
У йиғлайди юрагимда
Ёғган каби шаҳарга ёмғир.
Бемажоллик ясаб танамда
Ич-ичимга сингади оғир.

Куй чалади ерда, томларда
Томчиларнинг майин ёғиши.
Ўз-ўзидан зериккан қалбни
Юпатади унинг товуши.

Йиғлаяпти - буткул ўзидан
Нафратланар қалб кўшкисида.
Хиёнатга жой йўқ-ку, аммо
Бежизмасдир унинг ўксиши..?

Муҳаббатсиз, нафратсиз умр —
Xаробага мумкиндир менгзаш.
Бахтсиз эканимни уларсиз
Англаб туриб яшамоқ, яшаш...

Муҳиддин Нидо таржимаси

https://t.me/Aytolmagan_dilim






Мен – сулувни кўрмаган ошиқ
ва кўрмасдан кетиши аён.
Ортингиздан етолмаяпман -
Сиз ҳаллослаб борурсиз қаён?

Мен – сўзини йўқотган шоир,
Қайғуларни севувчи далли.
Мен дунёга яшаш учунмас,
Бермоқ учун келдим тасалли...

Сиз топинган сағир дунёни,
Асраб қолиш билан машғулман.
Мавлононинг чориғиман мен,
Машраб ташлаб кетган кашкулман...

Мен – Мансурнинг кўзидаги мунг,
Мен – Исога қоқилган хочман.
Наҳот мени танимаяпсиз,
Мен ўшаман, ўшаман... қочманг.

Сизни излаб келганман ахир,
Нега жимсиз йўқлаганимда.
Доимгидек хуррам, бефарқсиз,
Қарсак чалманг йиғлаганимда...

Ёнингизда бесас ўтяпман,
Товонимдан қон сизар - чак, чак...
Минг йил мени билмади дунё,
Яна минг йил сезмаса керак…

©Шуҳрат Ориф

https://t.me/Aytolmagan_dilim


Қайларга бошлади бизни бу тақдир,
Қайси синовларнинг тошлари эзди?
Икки айри умр учрашди охир –
Юрагим сезди.

Учиб ўтди қанча турналар оғир,
Қанча гулбаҳордан кунларим безди…
Айрилиқдан чиқди иккита тақдир –
Юрагим сезди.

Ёлғизлик – суянчу сирдошдан жудо -
Беадад кузларда соғиниб кезди.
Аммо борлигингни ҳар лаҳза, ёр–о,
Юрагим сезди.

Музлатди!.. Музлатди ҳижроннинг рўзи,
Жонимда изғирин бетиним эсди…
Бизни учраштирган тангрининг ўзи –
Юрагим сезди!

© Усмон Азим

https://t.me/Aytolmagan_dilim


Репост из: Хаёл бўсағасида
#Тил_байрами

"Ёшингиз йигирмадан ўтган-у, аммо ҳалиям жамиятда ўз ўрнингизни топа олмаётганингиздан хафамисиз? Унда ўттиз ёшга кирган, лекин ҳалигача жамиятда ўз ўрнини топа олмаган ўзбек тилини эсга олинг, енгил тортасиз".

@ikir_fikrlar


АЙТОЛМАГАН ДИЛИМ...

Томоғимда синган сабр бор,
Синиқлари қадалар гизли,
Ё жонимдан кечаман охир,
Ё қонимла юваман изни.

Ё кўзларим боғлаб афсунгар
Мисол умрим яшаб ўтаман.
Унутмагин, кетар бўлсам гар,
Қабрда ҳам сени кутаман.

Жаннатларда унутмагин ҳеч,
Атиргулга айланганимни.
Изларингда нур ёғилган кеч,
Қоронғуда қийналганимни.

Унутмагин пешонангдаги,
Чандиқ изин, исмим тилсимин.
Нимтабассум яширган сирни,
Юрагига кўмган сим-симинг.
© Дилор

https://t.me/Aytolmagan_dilim


«Мен билгандим ўша чоғдаёқ,
Тор эканин замин биз учун»

Анна Ахматова

Бормоқ учун йўл топмадим ҳеч,
Йўл топмадим унутмоқ учун.
Мен йиғласам дейсан жилмайиб:
«Жоним, ахир унутмоқ нечун»???

Унутишни билсайдим кошки,
Билсам эди кечмоқ илмини.
Ўтказмасдим жон жаҳонимдан,
Кўзларингни чексиз зулмини.

Хаёлимда сенинг кўзларинг,
Ҳисларимни алдаётгандек.
Шу кунгача бир-биримизни,
Севаман деб алдаётгандик.

Мен ҳар куни тонгни жим кутиб,
Кузатаман бағри хун тунни.
Сўнг ўйлайман: ким ечар билмам,
Икковимиз туккан тугунни.

Мен-ку икки қайиқни тутиб,
Оввораман, Сен эса беғам.
Борай десам йўлларим ёнган,
Имконим йўқ унутай десам.

Бир кун Тангрим кўклардан боқиб,
Деса агар: Бормадинг нечун?
Мен айтаман: Художон ахир,
Йўл бермадинг бормоғим учун.

Гулжамол АСҚАРОВА

@Aytolmagan_dilim

Показано 20 последних публикаций.

161

подписчиков
Статистика канала